Intelektual Agentlar tizimi


Download 2.01 Mb.
bet1/2
Sana10.11.2023
Hajmi2.01 Mb.
#1762851
  1   2
Bog'liq
Yakuniy 2


Intelektual Agentlar tizimi” fanidan yakuniy nazorat savollari
O‘quv fanining maqsadi va vazifalari?
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг мақсади − интеллектуал тизимларни ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ўрганиш, интеллектуал тизимларни инсон фаолиятининг турли сохаларида қўлланилиш асосларини ўрганишдан иборатдир. Асосий эътибор интеллектуал тизимларни турли сохаларда қўлланилишига қаратилгандир.Фаннинг асосий мақсадларидан бири-бу турли интеллектуал тизимларида кечаётган ахборот жараёнларини роли ва характери тўғрисида умумий тасаввур хосил қилишдир. Фаннинг вазифаси-талабаларни эксперт тизимлар яратишни назарий асосларини, инструментал воситаларни ўрганиш хамда кенг тарқалган эксперт системаларни хусусиятлари билан танишишдан иборатдир.
Fan bo‘yicha talabalarning bilimiga, ko‘nikma va malakasiga qanday talablar qo‘yiladi?
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар. Бу фанни ўқитиш натижасида талаба қуйидагиларни билиши керак: - билимлар базасини моделини тасвирланишини; - эксперт тизимлар бошқариш механизмини; - билимларни олиш усулларини ва эксперт тизимлар яратишни инструментал воситаларини; Бажариши керак: - алгоритмик ёки мантикий дастурлаш тилларида сунъий интеллект сохасидаги аниқ масалаларни ечиш; - ечилаётган масалани мохиятига асосан керакли инструментал воситаларни танлаб, дастур яратиш; Тизимларни моделлаштиришдан амалий ва тажриба ишларини бажаришда, умумкасбий ва махсус фанларни ўрганишда хосил килинган хисоб – китоблар, алгоритмлар ва дастурлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Fanning o‘quv rejasidagi boshqa fanlar bilan o‘zaro bog‘liqligi va uslubiy jixatdan uzviy ketma ketligi qanday?
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма кетлиги. “Интеллектуал тизимлар” фани − умумкасбий фани хисобланиб 7-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган “Информатика”, “Дастурлаш технологияси”, “Маълумотлар банки ва базалари” фанлари билан узвий боғлиқ ва шу фандан олинган билимларга асосланади.
Fanni ishlab chiqarishdagi o‘rnini tushuntiring?
Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни. Интеллектуал тизимлар турли сохаларда ишлатилмокда. Шу аснода фанни ўзлаштириш давомида талабалар интеллектуал тизимлар кўникмасига эга бўладилар. Олган билимларини эса ишлаб чиқаришнинг барча сохаларида қўллашлари мумкин.
Fanni o‘qitishda qanday zamonaviy axborot va pedagogik texnologiyalardan foydalaniladi?
Sunʼiy intellekt nima?
Сунъий интеллект тушунчасига турлича маъно киритиш мумкин. Турли мантиқ ва ҳисоблаш масалаларини ечувчи ЭҲМдаги интеллектни эътироф этишдан тортиб, то инсонлар ёки уларнинг кўпчилик қисми орқали ечила оладиган масалалар мажмуасини ечадиган интеллектуал тизимларга олиб борадиган тушунчагача киритиш мумкин. СИ тушунчаси бошидан ва шу кунга қадар олимларнинг бу тушунчага бўлган муносабати ва уларнинг «сунъий» сўзига нисбатан келишмовчилиги туфайли қаршиликларга учрамокда. Масалан, Украина ФА Кибернетика институтининг собиқ директори, марҳум академик В. М. Глушков «сунъий идрок» сўзини қўштирноқсиз ишлатган. СССР ФА СИ масалалари бўйича илмий йиғилиш раиси академик Г. С. Поспелов фикрича, СИ ҳақида ҳеч кандай сўз бўлиши мумкин эмас, яъни ҳозир ҳам, яқин келажакда ҳам «ўйлайдиган машина» бўлмайди. СИ тушунчасини ўзгартириш кеч бўлди, - деб ёзади у. Бу нарса инженер, математик, ЭҲМ ва электроника бўйича мутахассислар, психолог, файласуфларни бирлаштирувчи жуда катта аҳамиятга эга бўлган илмий йўналиш эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ. У одамларнинг мақсади - компьютерларнинг махсус программали ва аппаратли воситаларини яратиш. Компьютернинг қобилияти ижодий натижаларни бериб туришдан иборат. СИ тушунчасини аниқ таърифлаш шуни тақозо қиладики, бу илмий йўналиш оёққа туриш ва ривожланиш босқичидадир. Бугунги кунга келиб, шу нарса маълум бўлдики, СИ терминига табиатдаги жараён ва ҳодисаларни ўрганиш(тадқиқот қилиш)да инсондаги айрим интеллектуал қобилиятларни техник жиҳатдан мужассамлаштирган умумий тушунча деб қарамоқ лозим
Sunʼiy intellekt qanday sohalarda qo‘llaniladi?
СИ нинг қўлланилиш соҳаларига қуйидагилар киради:  Теоремаларни исботлаш;  Ўйинлар;  Тасвирларни таниш;  Қарор қабул қилиш;  Адаптив (мослашувчан) дастурлаш;  Машинада мусиқаларини басталаш;  Табиий тилда маълумотларни қайта ишлаш;  Ўқитувчи тўрлар (нейротўрлар);  Оғзаки концептуал ўқитиш.
Sunʼiy intellektni qo‘llashda kelajakda qanday rejalar bor?
Сунъий интеллектни келажакда қўллаш соҳасидаги режалар: қишлоқ хўжалигида компьютерлар экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиши, дарахтларни кесиш ва танлаш хусусиятига асосланиб парваришлашни таъминлаши керак. Тоғ саноатида компьютерлар инсонлар учун ўта хавфли бўлган шароитларда ишлаши керак. Ишлаб чиқариш соҳасида ҳисоблаш машиналари(ҲМ) лари йиғиш ва техник назоратнинг турли хил масалаларини бажариши керак. Ташкилотларда ҲМ лари жамоа ва алоҳида ходимлар учун жадвал тузиш, янгиликлар ҳақида қисқача маълумот бериш билан шуғулланиши керак. Ўқув юртларида ҲМ лари талабалар ечадиган масалаларни кўриш, ундаги хатоларни излаш ва уларни бартараф қилиш масаларини ҳал қилиши керак. Улар талабаларни ҳисоблаш тизимларининг хотирасида сақланадиган супердарсликлар билан таъминлашлари керак. Касалхоналарда ҲМ лари беъморларга ташхис қўйиш, уларни керакли бўлимга юбориш ва даволаш давомида уларни назорат қилишлари керак. Уй ишларида ҲМлари овқат тайёрлаш, махсулот харид қилиш бўйича маслаҳатлар бериш, уйнинг ва боғдаги газонларнинг ҳолатини назорат қилиши керак. Албатта айни вақтда буларнинг ҳеч қайсисини амалга ошириш имкони йўқ, лекин СИсоҳасидаги тадқиқотлар уларни амалга ошириш имконини бериши мумкин.
ET nima?
Маълум фан сохасидаги Сунъий интелект тизими эксперт деб аталади. Эксперт тизим(ЭТ) учун билимларни қабул қилишда шу фан сохасидаги экспертлар хизмат қилади. Уларнинг асосий хусусиятлари: o ЭТ масалани ечиш учун юқори сифатли тажриба ва билимни қабул қилади; o ЭТдаги билимлар доим тўпланиб ва янгиланиб борилади; o ЭТ олдиндан айтиб бериш қобилятига эга бўлади. o ЭТ ишчиларга ва мутахассисларга ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилиши мумкин. ЭТни лойихалашда ва ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги қатнашувчиларни айтиб ўтиш мумкин: 1) ЭТни лойихалашнинг инструментал мухитини ишлаб чиқувчилар. 2) ЭТни яратишдаги инструментал мухит(ИМ). 3) ЭТнинг ўзи. 4) Эксперт. 5) Билимлар инженери ва билимлар базаси(ББ) администратори; 6) Фойдаланувчи
ET ning maqsadi nimadan iborat?
80-йилларнинг бошларида сунъий интеллект соҳасидаги илмий изланишлар жараёнида «Эксперт тизимлар(ЭТ)» номини олган мустақил йўналиш шаклланди. ЭТ бўйича изланишларнинг мақсади - шундай дастурлар яратиш керакки, нафақат инсон – эксперт учун қийин бўлган масалаларни ечсин, балким эксперт оладиган натижалардан сифати ва самаралилиги бўйича кам бўлмаган натижаларни берсин. ЭТ муҳитида изланувчилар томонидан «билимлар инженери» термини ишлатишади. Бу термин Е.Фейгенбаум томонидан киритилган.
Dasturiy vositalar tushunchasining muhimligini xarakterlang.
SIT ni yutuqqa olib chiqqan sabablarni tushuntiring.
Android tushunchasiga taʼrif bering.
Андроид деб сунъий (механик) одамчаларга айтилади. «Андроид» сўзи лотинча «андрос» сўзидан келиб чиққан бўлиб, эркак, эр маъноларини беради. Инсон ёки бошқа тирик мавжудотларнинг ташқи кўриниши ва функционал имкониятлари бўйича механик мавжудотларни лойиҳалаш ва тайёрлаш XVIII асрда бошланган. Бу давр механиканинг «олтин аср»и бўлган. Чунки ўша даврда ҳар хил кичкина (миниатюра) ва моҳирона ясалган (мураккаб) асбоблар, мусиқа қутичалари, механик одамчалар ва ажойиб «тирик» мавжудотлар ихтиро қилинган. Бу маҳсулотларнинг ижодкорлари одатда соатсоз бўлганлар. XVIII-XIX асрларга оид йигирмага яқин андроидлар маълум. Энг машхурлари француз механиги Жак де Вокансон ва Швейцария усталари - ота-бола Пьер ва Анри Дролар томонидан яратилган андроидлардир. Пьер Дронинг «нусха кўчирувчи» ва Жак де Вокансоннинг «найчи» ижодлари жуда юксак маҳорат билан ишланган. Жак де Вокансоннинг «найча» си ташқи кўринишидан оддий одам сингари кўринишда бўлиб, най (флейта) ни оҳиста лабларига олиб келган ҳолда инструментнинг ҳар хил тешикларини бармоқлари билан танлаб босиб ўз репертуаридаги ўн икки оҳангдан бирини чалар эди. 1774 йили Париждаги кўргазмада Пьер ва Анри Дроларнинг уч андроиди: «нусха кўчирувчи», «расм чизувчи» ва «мусиқашунос»и намойиш қилинади. Анри Дронинг андроиди ҳозирги вақтда Франциянинг Невшател шаҳридаги нафис санъат музейида сақланмокда
Robotlarning necha xil turi bor?
Robotlarning rivojlanish bosqichlari nechta?
Ҳозирги замон роботлари ривожланишнинг уч босқичини босиб ўтди. Уларнинг биринчи авлоди программали роботлар, иккинчи авлоди - «ҳис қилувчи» роботлар ёки мосланган (адаптив) роботлар, учинчи авлоди эса интеллектуал роботлар деб аталади.
Программали роботларнинг характерли белгиси - бу унинг олдиндан берилган аниқ ҳаракатларни бир хил тарзда такрорлай олиши. Бундай роботлар манипуляторлар деб ҳам аталади. Биринчи авлод роботлари турли хил саноат тармоқларида қўлланилади. Хусусан, пайвандчи-робот АҚШдаги Форд автомобиль заводида ва «Дженерал моторс» фирмасида, Япония, АҚШ, Франция, Россия (Тольятти шаҳри)даги автомобил заводларининг конвейерларида ишлаяпти. Москвада шундай комплекс ишлаяптики, унда роботлар металл қирқадиган станокларга массаси 160 тоннагача бўлган тайёр хом ашёларни етказиб беради. Роботлар Ригада теле-радио аппаратурани, Саратовда - холодильникларни, Ленинградда - асбоблар (прибор)ларни, Тошкентда - қишлоқ хўжалик техникасини Андижонда енгил ва Самарқандда оғир автомобилларни тайёрлашда ёрдам бераяпти.
Биринчи авлод роботларидан фарқли ўлароқ иккинчи авлод роботлари, ҳис қилиш техник аъзолар билан (буларнинг ичида одамзодникига ўхшашлари ҳам бор, яъни сезиш, эшитиш, кўриш) жиҳозланган. Бунинг учун робот аниқ тўпламли (наборли) қабул қилувчи ва узатувчи қурилмалар билан таъминланади, шу қурилмалардан олинган ахборотлар роботлар учун ўз ҳаракатини тўғирлашга имкон беради. Бу, ахборотлар шунингдек роботларнинг ташқи оламни (айрим ҳолларда одамларга нисбатан жуда тўлароқ) идрок этишини таъминлайди.
Иккинчи авлод роботлари «ҳис қилувчи» роботлар ёки мосланган роботлар дейилади. Бундай роботларнинг ечадиган асосий масаласи - ташқи муҳитдан келаётган ахборотлар ҳажмини тезда қайта ишлаш ҳамда изоҳлаб беришдир. Маълумки, одамнинг ҳис қилиш аъзолари - бу миянинг қўшимча қисми ҳисобланади. Улар ёрдамида нафақат ҳар хил ахборотлар йиғилади, балки қайта ишланади, фильтрланади ва шундан сўнг мия қобиғи бўлимларига узатилади. Хулоса қилиб айтганда, «ҳис қилиш» қобилиятига эга бўлган робот (ташқи дунёни сезадиган аъзолари билан бирга) интеллект (ақл)нинг айрим элементларини олиши аниқ. Бу авлод роботларининг биринчи вакилларидан бири ўзиюрар «Луноход- 1» аппаратидир. Бу аппарат автоматик планеталараро «Луна - 17» станцияси орқали Ойга олиб берилди. «Луна-17» станцияси Ердан 1970 йил 10 ноябрда учирилиб, 1970 йил 17 ноябрда Ойнинг «Ёмғирлар денгизи» районига (координатлари: 350 ҳарбий узоқлик ва 380 17' шимолий кенглик) қўнди. «Луноход- 1» нинг ўзи илмий асбоблар билан жиҳозланган ҳаракат қилувчи лаборатория эди. Кўриш органи сифатида иккита телевизион камера хизмат қилган. Бу камералар юраётган роботнинг олдидаги кўринадиган ойнинг сатҳи участкаси (бир бўлаги) тасвирини тинимсиз ерга бериб турган. 1975 йилда Марсга америка космик роботи «Викинг» қўндирилди. Тахмин қилиш мумкинки, узоқ планеталарга ҳам биринчи бўлиб роботлар (турган гап такомиллашганлари) қадам қўяди. «Луноход-1» ва «Викинг» ердан бошқарилган. Бу роботлардан юз минг ва миллионлаб километр нарида операторлар бўлган, уларнинг сигналлари орқали роботлар ҳаракат қилганлар.
Иккинчи авлод роботлари асосан инсон ҳаётига хавфли бўлган ишларни бажариш учун қўлланилади. Масалан, атом реакторлари атрофида, космик бўшлиқда, океан чуқурликларида ва шунга ўхшаш жойларда. Бу роботлар техник сезиш аъзолари билан таъминланган бўлишига қарамай, уларни интеллектуал (ақлли) роботлар қаторига қўшиб бўлмайди. Робот сезиш аъзолари ёрдамида олинган ахборотларни одамга узатади, одам эса олинган ахборотлар асосида роботнинг кейинги ҳаракатларини бошқаради. Масалан, ердан туриб операторлар «Луноход - 1» ва «Викинг» ларнинг ҳаракатини бошқаришган. Робот интеллектуал бўлиши учун у мураккаб ва доимий ўзгариб турувчи оламда ўз ҳолати ва йўналишини доимий равишда аниқлаб туриши керак.
Учинчи авлод роботлари (интеллектуал роботлар деб аталади), биринчи ва иккинчи авлод роботларидан фарқли ўлароқ, улар англаш ва ўзини англашга шундай эга бўлиши керакки, мураккаб, чигал тузилган ташқи дунёда уларнинг хулқи маълум бир мақсадга йўналган характерда бўлмоғи лозим. Роботнинг англаши деганда унинг моделлаштира олиш қобилияти тушунилади, яъни дунёни ўзининг хотирасида акс эттириши, ташқи муҳит қонуниятларини таҳлил қилиш ва ҳоказо. Роботнинг ўзини англаши деганда, унинг ўзиниўзи муҳит моделида акс эттириш қобилияти ҳамда ўзининг (хусусий) тузилишига ва ишлашига муҳит таъсири қонуниятларини таҳлил қилиши тушунилади.
Учинчи авлод роботлари қуйидаги тизимлар, яъни идрок қилиш (қабул қилиш), билимларни бериш (яъни уларнинг ифодаси шаклини), ҳаракатини режалаштириш ва амалга ошириш тизимлари билан жиҳозланиши керак. Роботнинг марказий звеноси бўлиб билимлар таклиф қилиш тизими ҳисобланади. Бу тизим масалаларни ечишда билимларни тўплаш, созлаш ва ишлатишни амалга оширади. Билимларни тақдим этиш робот қайси синф масалаларини ечишига қараб танланади
Intellektual tushunchasiga taʼrif bering.
Intellektual tizimlarning nechta bosqichi bor va ular bir-biridan qanday farq qiladi?
Muloqot tizimi nima?
Intellektual interfeys nima?
Интеллектли интерфейс – дастурий ва қурилмавий воситалар тизими бўлиб, фойдаланувчилар учун уларнинг касбий фаолиятида вужудга келадиган масалаларни ҳал қилишда компьютерни қўллашни таъминлайди.
Axborot - kidiruv tizimlari qanday vazifani bajaradi?
Statik ET qaysi asosiy komponentlardan iborat?
Типик статик ЭТ қуйидаги асосий компонентлардан иборат (3.1-расм). 1. Ечувчи (интепретатор). 2. Ишчи хотира (ИХ), шунингдек, маълумотлар базаси (МБ) деб ҳам номланади. 3. Билимлар базаси. 4. Билимларни ҳосил қилиш компоненти. 5. Тушунтирувчи компонент. 6. Мулоқотли компонент

Ечувчи ишчи хотирадаги бошланғич маълумотлар ва маълумотлар базасидаги билимларидан фойдаланиб, шундай қоидалар кетма-кетлигини шакллантирадики, уларни бошланғич маълумотларида қўллаганда масаланинг ечимига олиб келади.
Маълумотлар базаси (ишчи хотира) жорий вақтдаги ечилаётган масалада бошланғич ва оралиқ маълумотларни сақлашга мўлжалланган. Бу термин номланиши бўйича ахборот - излаш тизим (АИТ) ва маълумотлар базасини бошқариш тизим (МББТ) даги термин билан тўғри келади, лекин сақланаётган маълумотларнинг маъносига кўра тўғри келмайди.
Билимлар базаси (ББ) эксперт тизимда қаралаётган соҳани тасвирловчи узоқ муддатли маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган.
Билимларни ҳосил қилиш(тўплаш) компоненти фойдаланувчи – эксперт томонидан амалга оширилувчи билимлар билан ЭТни тўлдириш жараёнини автоматлаштиради.
Тушунтирувчи компонент тизим қандай қилиб ечимга эга бўлганлиги (ёки нима саабабдан тизим ечимга эга эмаслиги) ни ва экспертга тизимни синовдан ўтказиш ва олинган натижага фойдаланувчининг ишончини оширишда ёрдам берадиган қандай билимлардан фойдаланганлигини тушунтиради.
Мулоқатли компонент масаласини ечиш мобайнида билимларни ҳосил қилиш ва ишнинг натижаларини тушунтириш жараёнида фойдаланувчи билан дўстона мулоқотни ташкиллаштиришга мўлжалланган.
Tushuntiruvchi komponent nima?
Тушунтирувчи компонент тизим қандай қилиб ечимга эга бўлганлиги (ёки нима саабабдан тизим ечимга эга эмаслиги) ни ва экспертга тизимни синовдан ўтказиш ва олинган натижага фойдаланувчининг ишончини оширишда ёрдам берадиган қандай билимлардан фойдаланганлигини тушунтиради
Dialogli komponent nimaga mo‘ljallangan?
Statik ET strukturasini tasvirlang.
3.2 – расмда кўрсатилганидек, динамик ЭТ архитектурасини статик ЭТ архитетураси билан таққослаганда, унга 2 та компонент киритилган: ташқи дунёни моделлаштириш тизим ости ва ташқи олам билан боғлиқ тизим ости. Охиргиси ташқи олам билан боғлиқ ҳолда датчиклар ва текширувчилар (контролеры) орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, статик ЭТнинг анъанавий компонентлари ҳақиқий ҳодисалар оламида рўй берадиган мантиқий элементларни акслантириш учун юзага келадиган ўзгаришларга чидамли бўлади. Таъкидлаймизки, 3.1 ва 3.2 – расмларда кўрсатилган ЭТлар структуралари фақатгина компонентларни (функцияларни) акс эттиради ва кўпгина нарсалар «кадр ортида» қолиб кетади.

Soxa ET usullariga mos kelishi uchun masala qanday harakteristikalarga ega bo‘lishi mumkin?
ЭТни маълум соҳага қўллаш мумкин, агарда ечилаётган масала қуйидаги ҳарактеристикалар тўпламига эга бўлса:
- масала математик усуллар ва анъанавий дастурлаштиришда қабул қилинган сонлар манипуляцияси воситасида эмас, балки табиий ҳолда символлар манипуляцияси воситасида ечилиши мумкин (яъни, белгили таҳлиллар ёрдамида) бўлса;
- масала алгоритмик эмас, эвристик табиатга эга бўлиши керак, яъни унинг ечими эвристик қоидаларни қўллашни талаб қилиши лозим. Ечими кафолатланган масалаларда баъзи формал процедуралар қўлланилган бўлса, ЭТни қўллашга ҳожат бўлмайди;
- ЭТни яратишга сарфланган харажатларни оқлаш учун масала етарлича мураккаб бўлиши керак. Лекин ЭТ ечаётган масала жуда ҳам мураккаб бўлмаслиги лозим (ечим экспертдан ҳафталарни эмас, балки соатларни талаб қилиши керак);
- масала ЭТ усуллари билан ечилиши учун етарлича қисқа соҳага тааллуқли бўлиши ва амалий ахамиятга эга бўлиши керак
ETning muximligini izoxlang.
Mutaxasislar fikricha, keyingi izlanishlarda ET qanday qo‘llaniladi?
Formallashmagan masalalar qanday xususiyatlarga ega?
Формаллаштириш босқичида техник воситалар танланади ва барча кўринишдаги билимларни намойиш этиш усуллари аниқланади, асосий тушунчалар шакллантирилади, билимларни интерпретациялаш усуллари аниқланади, тизимнинг иши моделлаштирилади, тизимнинг мақсадига кўра тушунчаларнинг адекватлиги, ечиш усуллари, намойиш этиш воситалари ва билимларнинг манипуляцияси баҳоланади.
Ekspert tizimni yaratishda kanday mutaxassisliklarning namoyandalari qatnashadi?
Ekspert tizimlar vazifasi bo‘yicha qanday klassifikatsiyalanadi?
Эксперт тизимини классификациялашнинг турли йўллари мавжуд. Бажарадиган вазифаси бўйича ЭТлар қуйидагиларга бўлинади:
1. Умумий вазифани бажарувчи ЭТ.
2. Махсуслаштирилган ЭТ:
- ташхис, лойиҳалаштириш ва башорат қилиш масалаларини ечишга мўлжалланган муаммоли-йўналтирилган ЭТ.
- махсус масалаларни ечиш учун мўлжалланган ЭТ, масалан, атом электр стнацияларида ҳолатларни назорат қилиш.

Download 2.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling