Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари


Download 42.78 Kb.
bet1/6
Sana05.04.2023
Hajmi42.78 Kb.
#1274133
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ


Интерфаол ўқитишнинг машқлари ва услублари
Замонавий дидактика жадал ривожланиб, ўзгараётган жамиятнинг талаблари ва таълимдаги амалий ишланмаларни акс эттирувчи янги ёндашувлар, таълим бериш технологиялари билан бойимоқда.
Таълим беришнинг назарияси ва амалиётида ўқувчиларнинг билим олиш ҳаракатларини фаоллаштириш энг долзарб муаммолардан бири бўлган. Кейинги вақтларда педагогларнинг диққати билим орттиришнинг мулоқот юритиш шаклига асосланган ўқитишнинг интерфаол шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган. Таълим бериш жараёни қуйида кўрсатилган талабларга амал қилган тақдирда самарали бўлиши ва яхши натижалар бериши амалда исботланган:

  • Ўқувчилар таълим олиш учун очиқ ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан муносабат ва ҳамкорликка фаол киришиб кетадилар;

  • Ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш учун имконга эга бўладилар;

  • Улар яқин вақт ичида ўз ҳаётида ва профессионал фаолиятида дуч келиши муқаррар бўлган вазиятга амалий жиҳатдан тайёрланиб олишлари мумкин;

  • Ўзларига ишонишлари, ўзларини ифодалашга қўрқмасликлари, хатога йўл қўйишлари мумкин, қачонки улар бунинг учун муҳокама қилинмасалар ва салбий баҳоланмасалар.

Таълим олиш жараёнининг барча иштирокчиларининг мулоқот, кооперация ва ҳамкорлик қилишига асосланган билим беришнинг интерфаол тартиби қўлланилганда, юқорида келтирилган талабларнинг деярли барчасига амал қилинади.
Ушбу тўпламда жаҳон амалиётида қўлланиладиган ўқувчиларга интерфаол билим беришнинг машқлари, услублари ва йўллари жамланган.
1. Ақлий ҳужум
Таърифи
Ўтказиш тартиби:

  • Ўқувчилардан улар ўзларини эркин ҳис қилиб ўтиришларини илтимос қилинг;

  • Сўзларни ёзиш учун флипчарт ёки ўқув доскаси тайёр турган бўлишини текширинг;

  • Ҳал қилиниши лозим бўлган савол беринг ёки муаммо қўйинг;

  • Болаларга ақлий ҳужум ўтказиш қоидалари тўғрисида сўзлаб беринг (эркин фикр юритиш маъқулланади, ҳар қандай сўз қабул қилинади; фикрларни танқид қилишга йўл қўйилмайди, бошқаларнинг фикрлари тўлдирилади, ўзгартирилади, кенгайтирилади);

  • Иштирокчилардан ўз фикрларини баён этишларини илтимос қилинг ва келиб тушаётган фикрларни ёзиб боринг. Уларга ҳеч қандай ўзгартишларни киритманг;

  • Иштирокчиларни янги фикрлар келтиришга унданг ва шунда шахсий фикрларингизни ҳам қўшиб туринг;

  • Бирон фикрнинг устидан кулишлари, изоҳ беришлари ва масхара қилишларининг олдини олинг;

  • Янги фикрлар келтириб турилгунга қадар жараённи давом эттиринг;

  • Якунида таклиф этилган фикларни муҳокама қилинг ва баҳоланг.

Фойдаланиш доиралари.
Бирон мавзу бўйича ўқувчиларнинг билими ва тажрибаларини аниқлаш, бирон муаммо бўйича таҳлил ўтказиш ва уни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш вақтида қўлланилади.
Афзалликлари.
Ушбу услуб ўқувчиларга бирон вазият ёки муаммо бўйича турли фикрларни эркин ва очиқ баён этишга имкон беради. У иштирокчиларни тасаввур этиш қобилияти ва ижодий ёндашувдан фойдаланишни ундайди, ҳар қандай берилган муаммонинг кўп сонли ечимларини топишга, қадриятлар ва муқобилликларни танлашга ёрдам беради.
Қийинчиликлар.
Машқни бажаришга сарфланадиган вақтни ҳисоблаб чиқиш, барча ўқувчиларни жалб этиш қийин.
2. Синиқ чизиқ (Нозик арра ёки 6*6*6)
Таърифи.

  1. Ўқувчилар алоҳида парчаларга (мантиқий ёки маъноли қисмларга) бўлинган ўқув материали устида ишлаш учун 5-6 кишидан иборат бўлган гуруҳларни ташкил этади. Масалан, “Машҳур ёзувчининг ёки бирон арбобнинг таржимаи ҳоли) мавзуси қуйидаги қисмларга бўлиниши мумкин:

    • Ҳаётининг илк йиллари

    • Биринчи ютуқлари

    • Ҳаёти ва фаолиятининг ўрта даври

    • Ҳаёти ва фаолиятининг кечки даври

    • Тарихга бўлган таъсири

  2. Гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси ўз парчасига тегишли берилган ўқув материалини ўқийди, ўрганиб чиқади. Кейин эса бир хил масалани (материални) ўрганаётган, лекин ҳар хил гуруҳлар таркибида бўлган ўқувчилар материални муҳокама қилиш ва ахборот алмашиш учун ушбу масала бўйича экспертлар сифатида учрашадилар. Бу жараён «экспертлар учрашуви» деб аталади.

  3. Экспертлар улар ўрганиб чиққан материалда қай бир жиҳат энг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ушбу ахборотни бошқа ўқувчиларга қандай қилиб тушунтириш лозимлигини ҳал қиладилар.

  4. Муҳокамадан сўнг ўқувчилар ўзларининг дастлабки гуруҳларига қайтадилар ва ўзлари билиб олган янгиликларга гуруҳнинг бошқа аъзоларини ўргатадилар. Улар эса ўз навбатида уларга берилган топшириқ ҳақида ахборот берадилар (бир арранинг тишлари каби). Дарс материалини ўзлаштириб олишнинг ягона йўли – гуруҳдаги дўстларини диққат билан тинглаш ва дафтарга ёзиб олиш. Ўқитувчи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳаракат қилиш талаб этилмайди, чунки ўқувчилар уларнинг дўстлари дарс материалини пухта ўзлаштириб олишларидан манфаатдор бўладилар: “заиф ҳалқа” бутун гуруҳнинг якуний баҳосига таъсир кўрсатиши мумкин.

  5. Бутун мавзу бўйича ҳар бир иштирокчи алоҳида ва бутун бир команда (гуруҳ) ҳисобот беради. Ўқитувчи ҳар қайси ўқувчини дарснинг бутун материали бўйича ҳар қандай саволга жавоб беришини сўраши мумкин.

Дарс вақтида шовқиндан ва ўқувчилар синф бўйлаб ҳаракатланишларидан хавотирланадиган ўқитувчи услубнинг иккинчи ва учинчи босқичларини чиқариб ташлаб ундан фойдаланиши мумкин. Яъни, барча ўқувчилар бир гуруҳда иш олиб боради, лекин уларнинг ҳар бири ўз парчасини ўрганади ва дўстларига изоҳлаб беради.

Download 42.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling