Қисқа туташувнинг электр системада пайдо бўлиш сабабларига қараб металлик ва ёйли куринишларга бўлинади
Download 32.11 Kb.
|
1 2
Bog'liqshaxzod at simmet
Қисқа туташувнинг электр системада пайдо бўлиш сабабларига қараб металлик ва ёйли куринишларга бўлинади: Станция ва нимстанция шиналарига, синхрон гененратор чиқишларига ток ўтказувчи элементларнинг тушиши; Система элементларинг изоляциясининг эскириши туфайли номинал ишчи кучланишда тешилиши; Системада содир бўладиган коммутация ички ўтакучланишидан изоляциянинг тешилиши; Ташқи атмосфера ўтакучланишлардан изоляциянинг шикастланиши; Электр ускуналарни ўз вақтида профилактик синовдан ўтказмаслик; Техник оператив ходимларнинг хатолари; Ускуналарда механик шикастланишлар (10 кВдан паст кучланишли тармоқларда). Тўсатдан, ҚТдан ташқари электр тизимида атайлаб қисқа туташтиргич деб аталувчи аппарат ёрдамида бажарилган ҚТлар ҳам мавжуддир. Қисқа туташувнинг оқибатлари унинг пайдо бўлиш жойига ва давом этиш вақтига болиқдир. Улар таъсири бўйича махаллий характерга ва бутун тизим ишига таъсир этувчи бўлиши мумкин. Электр манбаларига яқин бўлган ҚТ генераторларни система билан параллел ишлашини бузиши, яъни уларни синхронизмдан чиқиб кетишига олиб келади. Қисқа туташув давомида шикастланиш нуқтасидаги қисқа туташув токларнинг зарбавий қиймати токнинг номинал қийматидан бир неча баробар каттадир. Шунинг учун ҚТ токи элементларнинг ток ўтказувчи қисмлари орқали қисқа вақт давомида оқиб ўтсада, элементларни рухсат этилгандан юқори қизишига олиб келади (ҚТ токининг термик таъсири). Бундан ташқари ҚТ токлари ўтказгичлар орасид айниқса шиналар орасида катта электродинамик кучларни пайдо бўлишига олиб келади. Бу кучлар элементлар ток ўтказувчи қисмларида механик шикастланишга олиб келади. ҚТ токлари ўзининг максимал қийматига ўткинчи жараённинг бошлангич даврида эришади (ҚТ токининг динамик таъсири). Агар ўтказгичлар ёки уларнинг махкамлаш масламалари керакли даражада мустахкам бўлмаса, ҚТ жараёнида шикастланиши мумкин. ҚТ давомида кучланишнинг жуда пасайиб кетиши, саноат корхоналаридаги электр моторларни тўнтарилишига ва тўхташига олиб келиши натижасида халқ хўжалигига катта зарар етказиши мумкин. ҚТ ўчирилмай қолиб, рухсат этилгандан узоқ вақт давом этса, у электр тизимининг динамик тургунлигининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу эса электр системаси учун ҚТнинг энг оир оқибатларидан биридир. Қисқа туташув токларини хисоблашнинг мақсади: Электр станцияси ва подстанциясини схемаларини солиштириш, баҳолаш ва танлаш; Электр аппарат ва ўтказгичларни танлаш, уларни термик ва динамик мустахкамлиги ва чидамлилигини текшириш; Релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларини лойихалаш ва созлаш; Шикастланиш ҳолатида истеъмолчиларнинг ишлашини таҳлил қилиш; Генераторлар қўзгатиш тизимини танлаш ва баҳолаш; Ҳимоялаш учун ерга улаш қурилмаларини лойихалаш; Разрядлагичлар характеристикасини танлаш; Электр тизимининг статик ва динамик турурлигини ҳисоблаш; Бўлиб ўтган шикастланишни таҳлил қилиш; Электр узатиш йўлларининг алоқа ва сигнализация симларига таъсирини аниқлаш. ҚТ токини ҳисоблашда қабул қилинадиган асосий фаразлар. Замонавий электр тизимидаги барча мавжуд шартларни эътиборга олиб, электромагнит ўтиш жараёнларини ҳисоблаш жуда қийин ва амалда бажариб бўлмайди. Шу сабабдан ҳисоблаш учун бир қатор фаразлар киритилади. Бу фаразлар ечиладиган масаланинг характерига болиқ. Қисқа туташув токи ва кучланишини аниқлаш билан болиқ кўпгина амалий масалаларни ечишда одатда қуйидаги тахминлар қабул қилинади Замонавий электр тизимидаги барча мавжуд шартларни эътиборга олиб, электромагнит ўтиш жараёнларини ҳисоблаш жуда қийин ва амалда бажариб бўлмайди. Шу сабабдан ҳисоблаш учун бир қатор фаразлар киритилади. Бу фаразлар ечиладиган масаланинг характерига болиқ. Қисқа туташув токи ва кучланишини аниқлаш билан болиқ кўпгина амалий масалаларни ечишда одатда қуйидаги тахминлар қабул қилинади: Download 32.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling