Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида
Download 38.54 Kb.
|
1 2
Bog'liq18.11.2021й. Буйруқ плншетлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2021 йил 10 декабрга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Вазирликнинг Геоахборот тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги барча ер турлари мониторингини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва экишни таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалигини ерларини муҳофаза қилиш ва такрорий экин турларини ҳисобга олишни интерактив харитада кузатиш ҳамда мониторинг қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида, БУЮРАМАН: 1. Қуйидагилар: қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини амалга ошириш имконини берувчи Вазирликнинг ArcGIS геоахборот тизими (кейинги ўринларда – Геоахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги ва Андижон вилояти бўйича синов тариқасида жорий этилганлиги; 200 дона мобил қурилмалар (планшетлар)ни харид қилиш бўйича Вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли ижобий хулосаси олинганлиги; Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан 200 дона мобил қурилмалар (планшетлар)ни харид қилиш бўйича танлов эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида (кейинги ўринларда - Марказ) (Алимов): Вазирлик Геоахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб боришга, шунингдек, мазкур тизимда геоахборот маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун воситаларни яратиш, тизимдан самарали фойдаланиш учун зарур бўлган техник қурилмалар билан таъминлашга; Геоахборот тизими таркибига кирувчи қурилмаларнинг хариди билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларини қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишига масъул этиб белгилансин. 3. Харидларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарорига мувофиқ, 1.3.1. Агротехник хариталар тайёрлаш ва тупроқ таҳлили ҳамда 3.3. Бозор ахборот тизимларини такомиллаштириш компонентларидан амалга оширилиши белгилансин. 4. Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси (Машанпин), Марказ (Алимов) 2021 йил 10 декабрга қадар: Агентлик томонидан эълон қилинган танловда иштирок этиш истагини билдирган корхоналар техник ҳамда тижорат таклифларини баҳолашда амалий ёрдам кўрсатиш; харид қилиниши кўзда тутилган планшет қурилмаларига Геоахборот тизими фаолияти билан боғлиқ тегишли дастурий таъминотларни ўрнатиш ишларини ташкил этсинлар. 5. Инвестицияларни жалб қилиш ва мониторинг бош бошқармаси (Ғаниев), 200 дона мобил қурилмалар (планшетлар)ни “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ балансига ўтказилишини таъминласин. 6. “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ (Тураев) 200 дона мобил қурилмалар (планшетлар)ни белгиланган мақсадларда фойдаланилишини ҳамда зарур алоқа воситалари (сим-карта) билан жиҳозланишини таъминласин. 7. Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси (Машанпин), Марказ (Алимов) “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” ДУКни, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтини Геоахборот тизимига улаш ва ундан фойдаланиш чораларини кўрсинлар. 8. Геоахборот тизимининг “ArcGIS FieldWorker” туркумига кирувчи “FieldMaps” мобил иловаси учун мўлжалланган планшет қурилмаларини ишга тушириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин. 9. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосарлари Қ.Юлдашев ва М.Рузметов зиммаларига юклатилсин. Download 38.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling