Ишнинг мақсади: Очиқ кон ишлари элементлари тўғрисида тушунчага эга бўлиш ва уларнинг график тасвирланиши билан танишиш


Портлатиб юмшатилган тоғ жинсларида экскаватор ковжойи (забойи)


Download 325.24 Kb.
bet3/3
Sana26.09.2020
Hajmi325.24 Kb.
1   2   3

Портлатиб юмшатилган тоғ жинсларида экскаватор ковжойи (забойи).

1 – экскаватор ўқи;

2 – портлатилган тоғ жинслари уюми;

Вм – портлатилган тоғ жинслари уюми кенглиги;

А1 – экскаватор заходкасининг кенглиги.



    1. Очувчи кон лаҳмлари.

Ишчи горизонтларни очиш махсус кон лаҳмлари (траншеялар) ни ўтиш ёрдамида амалга оширилади. Уларни очишдан кўзда тутилган асосий мақсад, бу – поғоналарда йўлга қўйилган юк оқимларини транспорт коммуникациялари билан таъминлаш ва бунинг натижасида кон массасини ишчи горизонтлардан ер юзасига ёки ўрта горизонтларга ташиш имкониятини юзага келтиришдир. Очувчи кон лаҳмлари ер юзасидан бошланиб ёки аввал очилган иш горизонтидан бошланиб, очилиши назарда тутилаётган горизонт иш майдони белгисида (отметкасида) тугайди.

Траншеялар бажарадиган вазифасига кўра икки турга бўлинади:

Капитал траншея;

Қирқим траншея.

Капитал траншея – ишчи горизонтни очиш учун ҳизмат қилувчи очиқ қия кон лахими бўлиб, ер юзининг релъефига нисбатан уларнинг кўндаланг кесим юзалари кўриниши трапетция ёки нотўғри тўртбурчак бўлиши мумкин.

Қирқим траншея – горизонтал очиқ кон лахими бўлиб, фойдали қазилмани ёки қопловчи жинсини қазиб олиш учун иш фронтини яратиб беради.



Капитал траншеялар карернинг ички контурига нисбатан жойлашувига қараб қуйидагиларга ажратилади:
а) ички траншея - съезд (6- расм), б) ташқи траншея (7- расм).


Планда кўриниши

Ернинг устки қисмида очиқ кон ишлари олиб борилиши натижасида катта чуқурликлар пайдо бўлади. Чуқурликларнинг йиғиндиси карер (очиқ кон ишлари корхонаси) (9- расм) деб айтилади. Бу чуқурликларнинг кўндаланг кесими чегараси туташмаган бўлади.



Маъмурий-ҳўжалик тушунчасида эса карер деб конни очиқ усулда қазиб олишни ташкил этадиган кон корхонасига айтилади. Кўмир саноатида ва сочилма конларни очиқ усул билан қазиб олишда карерни кесим (разрез) деб аталади.

9 – расм. Карер

Download 325.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling