Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида жиноят содир этган талабалар тўғрисида маълумот


Download 51 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi51 Kb.
#1223759
Bog'liq
ОЛМАЛИҚ ОТМ ЖИНОЯТИ 12 ОЙЛИК


Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида жиноят содир этган талабалар тўғрисида
МАЪЛУМОТ





Содир этилган жиноят фабуласи, жиноятни содир этган талаба тўғрисида маълумот

Жиноят иши қўзғатилган санаси ва рақами

Жиноят содир этилган вақти

1

2022 йил 09 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси Ф.Зафаров Оҳангарон шаҳар Янгиобод МФЙ деҳқон бозоридаги Ф.Ўразимбетовнинг дўконига кириб жами 24.800.000 сўмлик телефонларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган

Оҳангарон шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан.
Жиноят иши рақами;
274151/2022-45-сонли

10.04.2022

2

2022 йил 05 март куни соат 00:20 ларда Б.Рахимбердиев Олмалиқ шаҳри Ойдин деҳқон бозоридаги “IYMONA GOLD” заргарлик дўконига бузиб кириб, Г.Т.Хакимовани 78.650.000 сўмлик тақинчоқларни ўғирлаган

Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси, 2-қисми “г” банди билан.
Жиноят иши рақами; 274041/2022-49-сонли

05.03.2022

3

18.03.2022 йил куни соат 18:30 ларда Юқоричирчиқ тумани, Қўрсой маҳалласи, Гулшан кўчаси, 23-уйда яшовчи, 1999 йилда туғилган А.Сатибалдиев маҳалласидан ўтган кўчада шу маҳалла, Гулшан кўчаси, 13-уйда яшовчи, 1974 йилда туғилган А.Джумабаев билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида А.Сатибалдиев қасддан қўллари билан А.Джумабаевни баданининг турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.

Юқоричирчиқ туман ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми Жиноят иши рақами;
272391/2022-42-сонли

18.03.2022

4

4 декабрь 2021 йил куни Соаталиев Жаҳонгир Дониёр ўғли бошқарувидаги “Нексия-3” русумли давлат рақам белгиси 01731 АJA бўлган автомашинаси, Ангрен шаҳар, Бунёдкор кўчаси бўйлаб, Марказий айлана томондан Корабоғсой кўчаси томон бошқариб кетаётиб, Ангрен шаҳар 5/4-даҳасида жойлашган «Иссиқ нон маркази» қаршисига етган вақти, бошқарувни йўқотиб, йўналиши бўйича асфальт йўлнинг ўнг томонида жойлашган дарахтга урилиб йўл транспорт ходисаси содир этган. Ходиса оқибатида фуқаро А.О.Хидирбоев ўртача тан жароҳати олган

Ангрен шаҳри ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 1-қисми билан Жиноят иши рақами; 274071/2021-540-сонли

04.12.2021

5

Тожиқулов Шухрат Мухиддин ўғли ва Олтинов Абдулазиз 2022 йил 7 январ куни ва такроран 26 январ куни Телеграмм мессенжери орқали алдов йўли билан 684.000 сўм пулни қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эхтиёжларига ишлатиб юборган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисминиг “b” банди билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бирига Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланиб 400 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлаган

Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 4-қисм“b” банди

2022

6

2021 йил 5 ноябр куни соат 12-50 ларда Абдуллаев Жавоҳир Баҳодир ўғли (талаба) ва Йўлдошев Давронбек Ақбой ўғли олдиндан ўзаро тил бириктириб, Оҳангарон шаҳри, 3-кичик туман, 3-уй яқинида ўзганнг мулкини соғлик учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб очиқдан-очиқ талан-тарож қилиш мақсадида, фуқаро Б.Рахимовни тўхтатиб, уни мажбурлаб Д.Йўлдошев бошқарувидаги “ВАЗ 21-06” русумли давлат рақам белгиси 10М720ОА бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтқазиб, Ж.Абдуллаев автомашина ичида қўллари билан Б.Рахимовни уриб автомашинада уни Оҳангарон шаҳри, “Орзу” маҳалласи, 2-кичик туман, 1-уй яқинига олиб бориб, Б.Рахимовнинг эгнидаги спорт шими ўнг чўнтагида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “RedMI NOTE-8” русумли уяли телеон аппаратини тортиб олиб, очиқдан-очиқ талон-тарож қилишган.

Охангарон шаҳар ИИБ ТБ томонидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси, 2-қисми “а,в” банди билан.
Жиноят иши рақами;
1-1110-2202/324-сонли

5.11.2021

7

Хамидова Комила Хасан қизи Ангрен шаҳар 5/5 даҳа 56-уй, 17-хонадонда яшайди. 12.06.2022 йил куни таниши К.Исматовани ижтимоий тармоқлар орқали хақорат қилган.

Ангрен шаҳри ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 140-моддаси 2-қисми билан Жиноят иши рақами;
274071/2022-155kb

21.06.2022



1

У.Топволдиев жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, 2022 йил 5 март куни соат 19-30 ларда Норин тумани, Тошлоқ маҳалласи марказида турли уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилиб, унинг ушбу ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлган Норин тумани ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган ҳуқуқбузар У.Топволдиев ўзининг юқоридаги ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида яъни 810.000 сўм жарима жазоси тайинланди

Норин туман ИИБ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми

5.03.2022

Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling