Ҳисоботи сентябрь ойи мавзуси: Ўзбекистон—менинг Ватаним! 1-ҳафта мавзуси


Download 199.5 Kb.
bet1/24
Sana18.06.2023
Hajmi199.5 Kb.
#1583023
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ХИСОБОТ 1-Тайёрлов


___________________(туман шаҳар) МТБ тасарруфидаги ____-сон Мактабгача таълим ташкилоти 1-тайёрлов гуруҳ тарбиячиси _______________________нинг фаолиятлари бўйича 2022 йил сентябрь ойида амалга оширган ишлар
ҲИСОБОТИ

Сентябрь ойи мавзуси: Ўзбекистон—менинг Ватаним!




1-ҳафта мавзуси: Менинг жонажон Ўзбекистоним. (_____ 2022 йилдан, _____ 2022 йилгача)
Сентябрь ойи давомида болалар билан биргаликда машғулот фаолиятлари ўз вақтида “Илк қадам” Давлат ўқув дастури ва “Давлат талаблари”, мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнининг мавзули режаси асосида амалга оширилди. Ҳар бир ҳафта мавзусидан келиб чиққан ҳолда слайд, кўргазмалар, видеороликлар, тарқатмалар ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда тарбияланувчиларга мавзуга оид билим ва тушунчалар берилди.

Гуруҳда ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар бўйича:


Қуриш-ясаш ва математика марказида: “Менинг шаҳрим” мавзуси асосида тарбияланувчиларга билан қурилиш материаллари ва турли катталикдаги ғиштчалардан мустақил уйлар қуриш ўргатилди. Бундан ташқари ҳафта давомида “Телеминора қурамиз”, “Болалар боғчаси”, “Йўл ва кўприклар қурамиз” мавзулари асосида мавзуга мос тарзда қуриш ясаш ўйинлари ўтказилиб тарбияланувчиларга билим ва кўникмалар берилди.
Сюжетли ролли ўйин ва драммалаштириш марказида:“Ёш саёхатчилар” “Мактб”, каби мавзулар асосида ўйинлар ўтказилиб ўйин жараёнида тарбияланувчиларнинг бир-бирига ўзаро муносабати, муомала малакалари, меҳмонга бориш одоби, меҳмонлар орасида сўзлашиш маданияти шакллантирилди.
Тил ва нутқ марказида:“Ватанимизнинг тарихий шаҳарлари” мавзусидаги расмлар, Ватанимизнинг қадимий шаҳарлари, Тошкент пойтахти архитектураси мавзулари асосида суҳбатлар ўтказилиб, тарбияланувчиларга белгиланган билим ва кўникмалар бериб борилди.
Фан ва табиат марказида: “Ўлканинг ер майдони” (тоғлар, адирлар, дарёлар), “Сабзавот ва мевалардан бўёқ олиш” каби мавзулар асосида ушбу марказда лой, қум, тош, сув, махсус идишча, шарлардан фойдаланиб фаолиятлар олиб борилди.

Download 199.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling