Istara ijtimoiy-innovatsiya universiteti


Download 63.13 Kb.
bet1/2
Sana24.12.2022
Hajmi63.13 Kb.
#1060537
  1   2
Bog'liq
5555~2



ООО «ИСТАРИНСКИЙ СОЦИАЛЬНО-ИННОВАЦИОННЫЙ УНИВЕРСИТЕТ» ИМЕНИ «МАХМУДХУЖА БЕХБУДИ» КЫЗЫРЫКСКИЙ РАЙОН
СУРХАНДАРЬИНСКАЯ ОБЛАСТЬ РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO VILOYATI
QIZIRIQ TUMANI
MAHMUDXO’JA BEHBUDIY” NOMIDAGI “ISTARA IJTIMOIY-INNOVATSIYA UNIVERSITETI” m.ch.j.


M anzil: Surxondaryo viloyati, Qiziriq tumani, h/r: 20208000905474282001, valyuta h/r: 20208840105474282001, INN: 309161957, Bank: Xalq Banki Termiz shahar filiali, MFO: 01175, tel.: +99891 514-51-66, +99891 717-77-93, +99891 966-97-99
______________________________________________________________________________________________________________

«­­­­­­­­­ 01-23-12 »


« 23 » _декабрь 2022 й.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. М. Мирзиёевга.


Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Мен, Қайим Набиев, Ўзбекистон фуқароси, 15 август, 1948 йилда туғилганман.


Таълим сифатини тубдан яхшилаш орқали мамлакатимизни юксак маънавий – маърифий салоҳиятга эга юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тарбиялаш ва тайёрлаш ҳаётимнинг бош мақсади қилиб белгиладим. Бу мақсадни амалга ошириш учун, Сизнинг қабул қилган қарор ва фармонларингиз, таълим тўғрисидаги қонун ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда меъёрий ҳужжатларга асосан нодавлат олий таълим муассасасини ташкил қилиш эди, мазкур масала юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Ҳ. Тошқуловга, Сурхондарё вилояти худудидан бўш турган коллежлардан бирини, узоқ муддатли ижарага беришини сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал қилинди, вазир А. Ҳ. Тошқулов фақат битта коллеж борлигини ва бу коллеж қўриқ ерда жойлашганлигини, зарур инфраструктура иншоотлари йўқлигини, анча меҳнат ва катта маблағ талаб қилишини таъкидлаб, бу хайрли ва машаққатли ишга муваффақият тиладилар.
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Сурхондарё вилоят бошқармаси (ижарага берувчи) ва Термиз давлат университети (балансда сақловчи) билан ижара шартномасини туздим ва собиқ Қизириқ туман иқтисодиёт коллежини мажмуа сифатида қабул қилдим.
Бориб бинони кўрганимда жуда хафа бўлдим, чунки бино талабга жавоб бермайдиган ҳолга келиб қолган, коллеж биносига борадиган йўл асфальт қилинмаган, ҳатто зовур устига СССР даврида қурилган кўприк авария холатида бўлиб яроқсиз ҳолга келган экан. Бино илгари чўл зонаси бўлган қўриқда қурилган бўлиб, газ, сув, иситиш тизими, канализация ва бошқа коммунал хизматлар билан таъминламаган.
Собиқ Қизириқ туман Иқтисодиёт коллежи биноси сифатсиз қурилган бўлиб, талабалар ётоқхонаси эса авария холатида эканлиги аниқланди. Шундай бўлса ҳам, мен ва менинг 2 шеригим, енг шимариб ишга киришдик, 5 км масофадан ичимлик сувини коллеж ҳудудига олиб келдик.
Ижарага олинган бинони таълим муассасаси талабига жавоб бериши учун энг камида 5 000 000 000 сўм зарур, лекин бугунги кунда менда бундай маблағ йўқ, бунинг асосий сабаби шерикларимдан бири ковид касаллиги билан касалланиб вафот этди, иккинчи шеригим эса бюрократик тўсиқлар, камситишлар ва бошқа лоқайдликлар натижасида инсульт олиб оғир аҳволда ётиб қолди, ахири мен бир ўзим қолиб кетдим. Янги шерик ёки инвестор топиш мақсадида 9 ойдан буён қилган барча ҳаракатларим самара бермади. Бу ерда олий таълим ташкилотини ташкил қилинишига ҳеч кимда ишонмаслик руҳияти сезилди. Улар агар шаҳарда ташкил қилинганида бошқа гап эди деган важни келтиришди.
Лекин, бир мунча ишлар бажарилди:

  1. Университет ҳудудига 5 километр масофадан ичимлик суви келтирилди;

  2. Университет ҳудудига борадиган йўл таъмирланди, яъни шағал тўкиб, текисланди, маблағ йўлиги учун асфальт қилишни иложи бўлмади;

  3. Университетнинг ҳудуди ободонлаштирилди;

  4. Университет ҳудудига борадиган автомашиналар юрадиган кўприк таъмирланди ва ишга яроқли ҳолатга келтирилди;

  5. Асосий бинонинг томи капитал таъмирланди;

  6. Кутубхона 15 000 дона китоблар билан таъминланди;

  7. 65 дона замонавий компьютер сотиб олинди;

  8. Ўқув – тарбия дастури ва режалари ишлаб чиқилди ва тайёрланди;

  9. Профессор – ўқитувчилар, таниқли олимлар ва мутахассислар билан шакллантирилди;

  10. Университет ректори вазифасига тажрибали раҳбар, хозирда халқ таълими вазирининг маслаҳатчиси, таниқли олим, психология фанлари доктори, профессор Ғайрат Баҳромович Шоумаровнинг шахсан розилиги олинди.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, шахсан ўзингиз назорат қиладиган ва фақат Сизнинг рухсатингиз билан маблағ ажратадиган “Ўзбекистон таррақиёт ва юксалиш жамғармаси” томонидан 5 йил муддатга қонунларда белгиланган фоизни ўз вақтида тўлаб бориш шарти билан 5 000 000 000 сўм қарз беришингизни илтимос қилиб сўрайман.
Ҳақли савол туғилади? Хўш, бу Республика учун, Сурхондарё вилояти учун нима беради?

  1. Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда таълим олаётган талабаларнинг кўпчиллиги шу шаҳарларда яшаб қолиб кетмоқда, қишлоқ жойларда эса етук маънавиятли юқори малакали мутахассислар етишмаяпти. Агар мен, ташкил қилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги Истара ижтимоий – инновация университети” МЧЖ, ўз фаолиятини бошласа, бу университетда ўқиган талабалар қишлоқ жойларда иш фаолиятини бошлайди ва давом эттиради. Энг муҳими қишлоқ жойларнинг маънавитли, юксак малакали мутахассис кадрлар билан таъминланиши йўлга қўйилади. Шунингдек талабалар ўзлари туғилиб ўсган қишлоқларга яқин университетда ўқиб, олий маълумотли малакали мутахассис бўлиши ва ота – оналарининг бағрида яшаб, таълим олиш имкониятига эга бўладилар. Қишлоқ жойларда яшайдиган аҳоли энг авваламбор Сиздан, давлатимиздан миннатдор бўладилар.

  2. Истеъдодли ёшларимиз эса Англия, Германия, АҚШ, Хитой, Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғистон, Тожикистон, Беларусь, Украина ва бошқа узоқ-яқин хориж давлатларида ўқиб ўша жойларда қолиб кетмоқда. Натижада, мамлакатимиз бу мутахассислардан бебахра бўлмоқда. Шунингдек мамлакатимиздан бу хорижий давлатларнинг валюталари, асосан АҚШ доллари чиқиб кетмоқда.

  3. Университет ўз фаолияти шу ҳудудда ташкил қилинса, шаҳарлардаги инфрастуктура барпо этилади, энг асосийси таълим сифати яхшиланади. Аҳолининг турмуш тарзи ўзгаради, унинг маънавий, маърифий, ҳуқуқий, маданий билими ўсади, дунёқараши кенгаяди ва соғлом турмуш тарзи шаклланади ва бу жойлар обод бўлиб, ривожланади. Сизнинг раҳбарлигингизда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсадларидан бири қишлоқлардаги ҳаётни шаҳар ҳаётига яқинлаштириш этиб белгиланган. Университет фаолиятини бошлагач бу вазифанинг ижросини таъминлаш тезлашади.

  4. Яна бир долзарб масала энг ками, 1000 дан ошиқ доимий янги иш ўринлари яратилади ва қишлоқларда ишсизлар сони анча камаяди, аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун шароит яратилади.

  5. Университетнинг шу ҳудудда ташкил топиши ўта муҳим бўлиб, у вилоятнинг қоқ ўртасида жойлашган энг узоқ ҳудуд 45 км. ташкил қилади. Энг яқини эса 5 км дан иборат. Яъни талабалар мактабга бориб келгандек ўқиш имкониятига эга бўладилар. (Шеробод, Бойсун, Ангор, Қумқурғон, Жарқурғон, Бандихон, Музрабод, Олтинсой ва Қизириқ туманлари).


Download 63.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling