ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ Мавзу номи: Лизинг Маърузачи:.
Тошкент – 2023
Лизинг ўзи нима?
Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ.
Лизинг – бу хизматдир. Мисол учун, тракторни лизингга олмоқчи бўлган фермер ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради. Ўз навбатида, компания ўз маблағлари ҳисобига тракторни харид қилади ва уни мижозга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади. Белгиланган ижара муддати якунланганидан сўнг эса тракторга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади.
Лизингда битим предметини мижоз танлайди. У сотувчини танлайди. Харидни эса лизинг компанияси амалга оширади ва сотиб олинган товарни мижозга вақтинчалик фойдаланиши учун келишилган муддатга беради. Белгиланган сумма тўлангандан кейин, ижарадаги мулк мижознинг тасарруфига ўтади.
Лизинг кимлар учун?
Махсус ускуналар, транспорт воситалари, кўчмас мулк ёки бизнес жиҳозларига муҳтож якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар лизингдан фойдаланади. Агар Сизга машина керак бўлса, Сиз жисмоний шахс сифатида ҳам лизингни олиш имкониятига эгасиз.
Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 санасидаги №756-I-сонли “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 3-кичик боби, 34-бўлим, 6-параграф “Лизинг”
Ер участкасини, табиий объектни (масалан, дала ёки кўл) ва давлатга тегишли бўлган ҳамда қонун бўйича эркин муомалага чиқарилмайдиган мулкни (масалан, бинолар, маданий ёдгорликлар) лизингга олиш мумкин эмас.
Кредит ва лизингни хусусиятларини таққослаганда
Нимани лизингга олиш мумкин эмас?
|
Лизинг
|
Кредит
|
Иштирокчилар
|
лизинг уч томонлама (сотувчи – лизинг берувчи – лизинг олувчи) ёки икки томонлама (лизинг берувчи – лизинг олувчи) шартномага асосида амалга оширилади.
|
кредит икки томонлама (кредит берувчи – қарз олувчи) шартномага асосан тузилади.
|
Эгаси ким бўлиб ҳисобланади
|
шартноманинг амал қилиш муддати давомида мулк эгаси лизинг берувчи ҳисобланади ва у исталган вақтда мулкни қайтариб олиши мумкин.
|
битимдан сўнг сотиб олинган мулкнинг эгаси дарҳол корхона, якка тартибдаги тадбиркор ёки жисмоний шахс ҳисобланади.
|
Тўловлар
|
· лизинг бўйича тўловлар (лизинг фоизлари ва асосий қарз); · суғурта бадаллари; · бошланғич тўлов мулк нархининг 20-30% ташкил этади.
|
· кредит бўйича тўловлар (кредит фоизлари, асосий қарз, суғурта); · бошланғич тўлов мавжуд бўлмаслиги мумкин.
|
Мулк солиғи
|
эгалик, фойдаланиш ҳуқуқи лизинг олувчида бўлиб мулк унинг балансида туради, шунинг учун мол-мулк солиғига тортилади.
|
мулк дарҳол корхонанинг номига ўтади, демак у солиққа тортилади.
|
Ўзбекистонда лизинг тўловлари бир неча босқичда амалга оширилади:
Дастлабки тўлов – бу одатда товарнинг сотиб олиш нархининг 20-30%ни ташкил этади;
Ойлик тўловлар. Улар икки хил шаклда бўлади: аннуитет (бутун муддат давомида бир хил миқдорда ойлик тўловларни амалга оширасиз) ва регрессив – биринчи ойда Сиз кўпроқ тўловни амалга оширасиз, кейинги ойларда тўлов миқдори аста-секин камаяди.
Лизинг тўловларини қандай амалга ошириш керак?
Хўш пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади?
Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади.
Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир.
Эътибор беринг! Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан келиб чиқиб, маълум бир товар ва хизматлар умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
Эътиборингиз учун
рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |