Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди


Download 19.42 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi19.42 Kb.
#1574696
TuriРегламент
Bog'liq
янгилик 2022 10.18 сент


Жамоат транспортида имтиёзли юриш картасини бериш бўйича регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори (16.09.2022 й. 507-сон) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
✅ Регламентга мувофиқ, қуйидаги шахсларга имтиёзли транспорт картаси берилади:
🔹1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
🔹1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
🔹Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
🔹ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
🔹Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
🔹кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
📝 Имтиёзли транспорт карталарини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

🗓 Ваколатли орган аризани 2 иш кунида ўрганиб имтиёзли карта бериш ёки унинг берилишини рад этиш ҳақида мурожаат қилувчига маълумот юборади.


⚠️ Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди, имтиёзли карта чекланмаган муддатга берилади.
🔰Қарорга мувофиқ, имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич:
▫️Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – 2023 йил 1 январдан;
▫️республиканинг барча шаҳарларида – 2023 йил 1 майдан амалга оширилади.
☑️ Эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 сентябргача ўз кучини сақлаб қолади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга тавсия бериш тартиби белгиланди

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3387, 16.09.2022 й.)

🔰Низомга кўра, тавсия қуйидагиларга берилади:

▫️Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритаётган хорижий инвесторга;


▫️ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассисга;
▫️Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси)га.

📝Ариза берувчи тавсия олиш учун аризани веб-портал (www.it-visa.uz) орқали Технопарк дирекциясига юборади.


📋 Аризага ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) тегишли паспорт нусхалари, ариза берувчининг фотосурати ҳамда тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

🗓Ариза ва бошқа ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 30 кундан ошмаган муддатда Дирекция томонидан кўриб чиқилади.

❕Дирекция ариза келиб тушган кундан бошлаб 1 кунда тақдим этилган ҳужжатларни текширади.

🔰Ариза берувчига қуйидаги ҳолларда тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса берилади:

▫️ариза берувчи томонидан Ўзбекистонда бўлиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;
▫️ариза берувчи низомда назарда тутилган шахслар тоифасига кирмаса;
▫️ариза берувчи низомда белгиланган тавсия бериш учун талабларга жавоб бермаса.

✅ Ариза берувчига тавсия бериш рад этилганда, у Дирекцияга рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда тавсия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.


☑️ Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, тавсия бериш ва унинг муддатини узайтириш бепул амалга оширилади.

⚠️Тавсия Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.)

✅ Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

📝 Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.

🗓 Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.

🔰 Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

▫️аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;


▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
▫️сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда.

☑️ Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.

❕Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.

➡️ Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик фаолиятини текширишлар ноқонуний ҳисобланади

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–374-сон, 13.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан:

➖тадбиркорларни текширишлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади (рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади);
➖текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот тадбирлар тугаган кундан 3 кунда “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади.

📝 “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлар камида 10 иш куни олдин хабардор қилинади.

🚫 Тадбиркорларнинг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказиш ва аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.

🔰Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

▫️текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
▫️текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
▫️текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
▫️улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

❗️2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

“Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–373-сон, 10.09.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунигача қўшимча 20 минг гектар – умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 95 169 гектар экин майдонлари аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.

🔰 Бунда экин майдонлари 30 йил муддатга:

▫️сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;


▫️кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

📝 2022–2023 йилларда экин майдонларини аҳолига бериш учун ўтказиладиган танловда 1 та талабгор иштирок этса ҳам, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

☑️ Иссиқхона ривожланган туманларда деҳқон хўжаликларига ажратиб берилган экин майдонларида иситиш тизимларини ўрнатмаган ҳолда енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилишига рухсат берилади.

📌 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёз ва преференциялар бир йилга сақлаб қолинади.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📊 Ислоҳотларнинг натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади

“Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

🏢 Фармон билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

⏩ Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

📝 Агентлик Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш асосида уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

❕Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.

📁Президент раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши ташкил этилди.

🔰 2022 йил 1 октябрдан:

▫️соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш, уларни мувофиқлаштириш ҳамда натижадорлигини баҳолаш тартиби жорий этилади;


▫️соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди

“Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–218-сон, 09.09.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

▫️мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
▫️солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

🗓 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.
Қирғизистон чегарадаги можаро қурбонлари сони 36 нафарга етганини маълум қилди

16:38


5229
19 сентябр Қирғизистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қуролли можаро оқибатида Қирғизистон томондан 36 киши ҳалок бўлган ва 129 киши яраланган. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

17 сентябр куни қурбонлар сони 24 нафар экани хабар қилинганди. Ўтган кун давомида Боткен шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларига яна 12 киши жасади келтирилган.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 19 сентябр кунини миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Владимир Путин Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Кремл сайтида хабар қилишларича, Путин «томонларни кескинлашувнинг олдини олишга ва вазиятни имкон қадар тез фурсат ичида фақат тинч, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш чораларини кўришга чақирган».

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар 14 сентябр куни бошланди. Томонлар бир неча бор ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини хабар қилди, аммо бу келишувларга риоя қилинмаяпти. Қирғизистон ҳукумати тўқнашувлар ҳудудидан 136 минг киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берган.
Тожикистон томони ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот бермаяпти. Маҳаллий нашрларда 7 нафар қурбон ҳақида келтирилган.
Қирғиз-тожик чегарасида доимий равишда можаро чиқиб туради. Бунинг сабаби — чегарада баҳсли участкалар мавжуд эканидир, бундай баҳсли чегара нуқталари сони 70 дан ортиқ. Икки мамлакат қарийб 1000 километрлик умумий чегарага эга бўлиб, айни вақтда томонлар умумий чегаранинг фақат 70 фоизини (660 километрдан ортиқ) тан олишади. Чегараларни белгилаб олиш бўйича музокаралар 2002 йилдан буён давом этади.

“Самарқанд саммити барча умидларни оқлади” – Элдор Арипов

21:37 / 16.09.2022

6270
Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини ШҲТ саммитининг асосий воқеаси деб аташ мумкин, дейди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов. Мутахассиснинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи Самарқанд саммити арафасида эълон қилинган дастурий мақоласининг мантиқий давоми бўлди.

Kun.uz мухбири ШҲТнинг Самарқанд саммити борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, сиёсий фанлар номзоди Элдор Арипов билан суҳбатлашди.

– Охирги ҳафталарда жамоатчилик, ОАВнинг диққат-эътибори Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитига қаратилди. Бу воқеа жаҳон сиёсий янгиликларининг энг юқори поғонасида турибди. Сизнингча, тадбирга бўлган умидлар оқландими?

– Aлбатта, Самарқанд саммити барча умидларни оқлади. Ўзбекистон раислиги даврида амалга оширилган улкан ва машаққатли ишлар муносиб якунланди.

Назаримда, Самарқанддаги саммит ШҲТ доирасида ўтказилган энг йирик ва энг нуфузли сиёсий тадбирга айланди.

ШҲТ тарихида илк бор саммитда 14 та давлат етакчилари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон Шарқий, Жанубий ва Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Каспий денгизи минтақаси давлатлари раҳбарларини бир майдонга тўплади.

Улар дўстона муҳитда "юзма-юз" мулоқот қилиш имконига эга бўлишди. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари норасмий шароитда умумий дастурхон атрофида суҳбат ўтказаётган суратини ҳамма кўрган бўлса керак. Ўйлайманки, бу сурат саммит бўлиб ўтган ишончли кайфият ва муҳитни жуда яққол акс эттирди.

Саммит арафасида унинг натижалари қандай бўлиши ҳақида жуда кўп турли тахминлар бор эди.

Баъзи экспертлар учрашув шунчаки расмий, одатий руҳда ўтади, деб таъкидлаган эди.

Бошқалар эса, аксинча, ўсиб бораётган глобал қарама-қаршилик шароитида ШҲТнинг янги ролини башорат қилишди. Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти дунёда янги бўлиниш чизиқлари ва блокларини шакллантириш жараёнида иштирок этиши башорат қилинган эди.

Бугун ишонч билан айтиш мумкинки, бу нуқтаи назарларнинг ҳеч бири ўзини оқламади.

Самарқанд саммити ШҲТ нафақат энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бири бўлиб қолаётганини, балки ўзининг асосий тамойиллари – блокдан ташқари мақом, учинчи давлатларга қарши турмаслик, очиқлик, консенсус, ишонч, ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва ўзаро ҳурматга содиқлигини яна бир бор намойиш этди.

Ўзбекистон президентининг ШҲТ “тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим”лиги ҳақидаги мурожаати ҳам ўз тасдиғини топди.

– Самарқанд саммитининг қандай амалий натижаларини алоҳида таъкидлаган бўлардингиз?

– Aмалий нуқтаи назардан, саммит жуда қизиқарли ва самарали бўлди.

Иштирокчи давлатлар энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги таназзулнинг кучайиши, мавжуд логистика йўналишлари ва таъминот занжирларининг узилиши, сайёрамиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашувини эътибордан четда қолдирмади.

Саммит доирасида 40 дан ортиқ ҳужжат имзоланган бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон томони ташаббуси билан тузилган ва стратегик аҳамиятга эга.

Самарқанд саммитида қабул қилинган қарорлар чинакам ютуқ бўлиб, улар Шанҳай ҳамкорлик ташкилотини келгуси ўнлаб йиллар давомида ривожлантиришнинг муҳим векторлари бўлиб хизмат қилувчи чинакам янги стратегик йўналишларни белгилаб берди.

Масалан, стратегик ҳужжатлардан ШҲТга аъзо давлатларнинг Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс режаси, шунингдек, иқлим ўзгаришига муносабат бўйича ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Қўшма баёноти ўрин олган.

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича ҳамкорлик концепциялари имзоланди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Ҳудудлараро савдони ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Кўриб турганингиздек, бу ҳамкорликнинг жуда долзарб ва муҳим амалий йўналишлари.

ШҲТнинг кутилаётган кенгайиши Миср, Саудия Aрабистони ва Қатар билан мулоқотда ШҲТга шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш орқали амалга оширилди. Бундан ташқари, ШҲТ ва қатор халқаро ташкилотлар ўртасида расмий алоқалар ўрнатилди. Улар орасида ЮНЕСКО, АДЛ, ЭСКАТО кабилар бор.

“Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама битим имзолангани ҳам муҳим аҳамият касб этди. Лойиҳа ўз қарорини 20 йил кутган эди. Ушбу улуғвор лойиҳанинг амалга оширилиши Иккинчи континентал транспорт кўпригининг жанубий йўлагини яратиш билан бирга, уч мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун янги маҳсулотлар бозорларини ҳам очиб беради. Йўл қурилиши Марказий Осиё мамлакатлари транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни, Форс кўрфази ва Тинч океани портларига қулай чиқишларини таъминлайди.

Самарқанд саммити доирасида икки ва кўп томонлама шаклларда ўтказилган музокаралар сонини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Ушбу учрашувлар давомида иштирокчилар бир қатор глобал ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

Бу борада Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг ушбу давлатлар чегараларидаги вазият бўйича юзма-юз учрашуви энг рамзий маънога эга бўлиб, шундан сўнг ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида кўрсатма берилди.

– Ҳозир асосий эътибор ва муҳокама Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббуси”га қаратилган. Кўпчилик бу ташаббусни ушбу саммитнинг асосий воқеаси деб атайди. Самарқанд ташаббусининг аҳамияти ва ўзига хослиги нимада?

Шубҳасиз, Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган “Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббуси”ни ШҲТ саммитининг асосий воқеаси деб аташ мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи Самарқанд саммити арафасида эълон қилинган дастурий мақоласининг мантиқий давоми бўлди.

Дарҳақиқат, Самарқанд ташаббусини унинг мақоласида белгилаб берилган замонавий дунё тартибининг асосий чақириқлари ва муаммоларига ўзига хос жавоб дейиш мумкин.

Шунинг учун, бу ташаббус ана шундай эътибор тортгани ва экспертлар муҳокамаси марказидалиги табиий.

Самарқанд ташаббусининг аҳамияти ҳақида гапирар эканман, бир-икки фикрга тўхталиб ўтмоқчиман.

Биринчи навбатда, бугунги мураккаб геосиёсий шароитда унинг долзарблиги. Жаҳон миқёсида ишонч ва ўзаро бегоналашиш инқирози кучайиб бораётган бугунги кунда, Ўзбекистон президенти таъкидлаганидек, “умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, келишмовчиликларга қарамай, келишилган ёндашувлар ва ечимларни излашга тайёр бўлган” барчани конструктив мулоқотга жалб этиш муҳим.

Жаҳон ҳамжамияти олдида маҳаллий можароларнинг кучайишидан тортиб глобал иқтисодиётнинг тикланиши ва иқлим ўзгаришигача бўлган кўплаб муаммолар турибди.

Бу таҳдидларни мулоқот, давлатлараро алоқалар, биргаликдаги саъй-ҳаракатларсиз осон зарарсизлантириш мумкин эмас.

Бундан ташқари, Самарқанд ташаббусининг ўзига хослигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Дарҳақиқат, бугунги куннинг долзарб масалалари бўйича ҳали ўхшаши бўлмаган глобал мулоқот майдонини шакллантириш таклиф этилмоқда.

Яъни иқтисодиёти, географияси, катталиги, маданияти турлича бўлган давлатлар ва халқларни бирлаштира оладиган майдон. Уларни биргаликда мулоҳаза юритиш, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни янада таъминлаш учун янги ёндашувларни излаш мақсадида бирлаштириш.

Aйтиш мумкинки, ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг муваффақиятли модели жаҳон даражасига кўтарилиб, халқаро ҳамкорликнинг янги формати учун асос бўлмоқда.

Дарҳақиқат, геосиёсий рақобат, маданий ва қадриятлар низолари, миллий худбинлик ва мафкуравий тарафкашликдан холи янги халқаро мулоқот бошланмоқда.

– Бу ташаббус ҳаётга қандай татбиқ этилиши ва амалда илгари сурилиши ҳаммани қизиқтираётган бўлса керак?

Самарқанд ташаббусининг яна бир ўзига хос жиҳати унинг батафсил ўйланганлигидир. Бу ташаббус учун қилинган ташаббус эмас. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда гапирар экан, уни дарҳол амалга оширишнинг ўзига хос механизмини белгилаб берди.

Мазкур ташаббусни амалий амалга ошириш масалаларини 2023 йилда бўлиб ўтадиган халқаро Самарқанд форумида сиёсий етакчилар, нуфузли жамоатчилик, ишбилармон, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирокида биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди.

Самарқанд ташаббусини илгари суриш мақсадида Ҳаракат дастурини қабул қилиш кўзда тутилган.

Демак, Самарқанд ташаббусининг барча фаолияти, таклиф ва қарорларининг амалий мувофиқлаштирилиши таъминланади. Бир сўз билан айтганда, бу бир марталик лойиҳа эмас, глобал миқёсда доимий ҳамкорлик механизмини яратиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган янги сиёсий ва дипломатик жараён бошланмоқда.

– Нима сабабдан шундай минбарга айланиш учун айнан Самарқанд танланди?

- Президент тўғри таъкидлаганидек, ҳамкорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик тимсоли бўлган “Самарқанд руҳи” билан суғорилган ташаббуснинг рамзий маъносини қайд этмасликнинг иложи йўқ.

Самарқанд халқаро мулоқот майдонига айланиш учун ноёб тарихий замин, барча зарур инфратузилма ва тажрибага эга.

Ўз навбатида, Ўзбекистон айнан ўзининг сиёсий-дипломатик салоҳияти, президентнинг шахсий обрўси туфайли жуда хилма-хил давлатларни, жумладан, ташқи сиёсий йўналишлари турлича бўлган мамлакатларни бир майдонда тўплаш имкониятига эга бўлган давлатдир. Бугунги кунда бу сифат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талабга эга. Сўнгги ШҲТ саммити эса бунинг яна бир тасдиғидир.

Янги Ўзбекистон ўткир минтақавий муаммолар, жумладан, Aфғонистон йўналишидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни илгари суриш бўйича бой ва муваффақиятли тажрибага эга. Aйтиш мумкинки, мамлакатнинг "дипломатик жозибадорлик маркази" мақоми ишончли тарзда мустаҳкамланиб қолмоқда.

Масалан, ўз вақтида 2017 йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтган Марказий Осиё бўйича Самарқанд конференцияси ҳақиқатда минтақа давлатларининг янада мустаҳкамланишига асос солган эди. Дарҳақиқат, Марказий Осиё давлатларини яқинлаштириш, минтақада конструктив ҳамкорликнинг янги мантиғини шакллантириш учун илк қадамлар айнан ўшанда Самарқандда қўйилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда афғон муаммосига бағишланган қатор халқаро анжуманлар ўтказилди. Тошкент дипломатияси туфайли Aфғонистон масаласи яна халқаро миқёсдаги диққат марказига тушди.

Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг худди шундай муваффақиятли тажрибаси замоннинг бошқа долзарб масалаларини ҳал қилишда ҳам қўлланилиши мумкин.

– Нима учун Самарқанд ташаббуси ШҲТнинг бошқа аъзолари ва саммит меҳмонлари томонидан бундай юксак баҳо берилиб, қўллаб-қувватланди деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтасиз, Самарқанд ташаббуси ШҲТ ҳамкорлари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидламаслик мумкин эмас. Ўзбекистон Президентининг таклифи саммитнинг якуний Декларациясида ўз аксини топди.

Ташаббуснинг бундай қўллаб-қувватланиши тасодифий эмас. Бу Ўзбекистон ва унинг раҳбарининг юксак ишончи ва сўзсиз нуфузи ифодасидир.

Марказий Осиёнинг барча давлатлари ва Aфғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда алоҳида ўрин тутаётгани Тошкентнинг ҳамкорларига яхши маълум.

Қолаверса, Тошкент доимо масъулиятли, изчил ва прагматик ташқи сиёсат юритиб келган. Мамлакатимиз барча куч марказлари – Россия, Хитой, AҚШ, Европа давлатлари билан мутаносиб муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлди. Тошкент ўз мисолида, ҳамкорликнинг бошқа йўналишлардаги муносабатларига зарар етказмаган ҳолда, бир ташқи сиёсат йўналишида муваффақиятга эришиш мумкинлигини исботлади.

Шу тариқа, ШҲТ саммитидан сўнг Ўзбекистонда Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви, Европа тикланиш ва тараққиёт банки йиғилиши, вазирлар йиғилиши ва ўзаро боғлиқлик бўйича биринчи “ЕИ – Марказий Осиё" минтақавий конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда.



Яъни Ўзбекистоннинг ташқи ҳамкорлари Тошкент дипломатиясини баҳам кўради, унга ишонади ва юқори баҳолайди.

Бинобарин, Самарқанд ташаббуси жаҳон миқёсида кенг қамровли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очишига шундай катта умид ва ишонч бор
Download 19.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling