Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet1/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)


10 - БОБ. ДИСКОНТЛАНГАН ПУЛ ОКИМЛАРИ


Ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим:

  1. Оддий ва мураккаб фоизларни.

  2. Пул окимларининг келгуси ва жорий (дисконтланган) кийматини.

  3. Аннуитетларни.

  4. Дисконтлаш жадвалларини куллашни

.
Баъзи Узбекистон миллий бухгалтерия хисоби стандартларида (БХМС), айнан узок муддатли активлар ва/ёки мажбуриятлар масалаларида, масалан, молиявий ижарада, облигацияларда, узок муддатли карзларда, олинган ва берилган векселларда, шунингдек инвестициялар буйича карорлар кабул килишда ва умуман маълум бир вакт давомида мураккаб фоизлар ишлатиладиган хар кандай холларда, дисконтланган пул окимлари деб аталадиган тушунча кулланилади.

Тушунчалар


  • Фоиз – пуллардан фойдаланиш киймати. Бу ёхуд инвестициялар буйича даромад, ёхуд кредит учун туловдир.

  • Асосий сумма – бу фоиз хисобланиши лозим булган инвестиция килинган, карзга олинган ёки фойдаланилган маблаглар суммасидир.

  • Оддий фоизлар – бу доимий асосий суммага купайтириладиган фоиз ставкасидир.

  • Мураккаб фоизлар – бу узгарувчан асосий суммага купайтириладиган фоиз ставкасидир.Асосий сумма фоизлар туловининг хар бир даврида олдин тупланган (ёки кайта инвестицияланган) фоизлар суммаси микдорига узгаради.

Изох: Шуни тушуниш мухимки, «мураккаб фоизнинг» кулланилиши инфляцияга боглик эмас. Бошка суз билан айтганда, инфляция нолга тенг булса хам, пул вакт мобайнида уз кийматига эга ва бу билан мураккаб фоизларнинг кулланилишига олиб келади.
Мисол: Агар, Ойгул хозир банкга 1 000 сумни йилига 10%га, фоизларни йилда бир марта тулаш шарти билан куйса, унда биринчи йил охирида Ойгул 1100 сумга эга булади, бу куйидагича хисобланган :
$1 000 + 10% = $1 000  (1 + 10%) = $1 000  (1,10) = $1 100
Биринчи йил учун олинган фоиз100 (1100 – 1000 = 100)сумни ташкил этган.
Иккинчи йил охирида Ойгул 1210 сумга эга булади. Куйидаги хисоблашлар амалга оширилади:
1 100 + 10%(1 100) = 1 100 х (1+10%) = 1 100 х (1,10) = 1 210
Буни бошкача ёзиш мумкин – икки йил учун бошлангич инвестиция микдорига кандай килиб фоизлар хисобланганини курсатиш йули билан, яъни
$1 000  (1,1)  (1,1) = $1 000  (1,1)2 = $1 210.
Иккинчи йил учун олинган фоиз110 (1210 – 1100 = 110)сумни ташкил этган.
Агар Ойгул пулни кейинги йил хам банкда саклашни давом этса, инвестициянинг киймати учинчи йил охирида куйидаги суммагача купаяр эди:
$1 000  (1,1)  (1,1)  (1,1) = $1 000  (1,1)3 = $1 331.
Учинчи йил учун фоизлар (1 331 – 1 210) = $121ни ташкил этган.
Ёки, умумий холатда келгуси киймат куйидаги формула оркали хисобланади:

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling