Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Ушбу мавзуни урганиб чиккач, Сиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet8/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Ушбу мавзуни урганиб чиккач, Сиз куйидагиларни билишиз лозим:

  1. Ижаранинг тушунчасини.

  2. Операцион ва молиявий ижара фаркларини.

  3. Ижарачи томонидан молиявий ва операцион ижаранинг хисобини.

  4. Ижарага берувчи томонидан молиявий ва операцион ижаранинг хисобини.

  5. Ер ижарасининг хусусиятларини.

  6. Ижаранинг устунликлари ва камчиликларини.



Ижара (лизинг) – активларнинг эгаси (ижарага берувчи) бошка томонга (ижарачига) маълум бир вакт ичида тулов эвазига активларни ишлатиш учун эксклюзив хукукни топшириши буйича битимга айтилади.
Ижара икки турга булинади: операцион ва молиявий.
Операцион ижара битими буйича бино ва асбоб-ускуналарни киска вактга (бир кундан бир йилгача ёки купрокга) ижарага олганда ижарага берувчи асосий воситаларни таъмирлаш ва ижарани амалга ошириш буйича харажатлар деб аталувчи жорий харажатларни тулаш, масалан соликлар ва мулк сугуртасини тулашни уз зиммасига олади.
Молиявий ижара битими буйича ижарачи хамма харажатларни узи коплайди.
Молиявий ижара – бу активга эгалик килиш хукуки билан боглик булган хамма риск ва мукофотлар, активларни ишчи холатда саклаб турадиган ижарачига утказиладиган ижарага айтилади. БХХСга мувофик куйидаги шартлардан бирига мос келадиган ижара молиявий хисобланади:

  1. Ижаранинг муддати тугагач ижара оркали активларга эгалик килиш хукуки ижарачига утказилади.

  2. Ижара активларни бозор нархидан пастрок нархда харид килиш имкониятини беради.

  3. Ижара муддати активнинг фойдали ишлатиш муддатининг купрок кисмини ташкил этади (масалан 75% ёки купрок).

  4. Ижара бошида жорий минимал ижара туловлари ижарага олинган мулкнинг ижаранинг бошланиш санасида бозор нархидан катта ёки унга тенг булса.

№6 -БХМС «Лизинг хисоби»га мувофик, юкорида келтирилган мезонлардан ташкари кушимча яна учта меъзон киритилган:

  1. Ижара муддати 12 ойдан ошиши лозим.

  2. Ижара муддати тугаши санасида ижара объектларининг колдик киймати ижара бошланишидаги кийматининг 20%дан камини ташкил этади.

  3. Лизингнинг бутун муддати давомидаги туловларнинг жорий киймати ижара объекти кийматининг 90%дан ортик булса.

Ижарани ижарага берувчи ва ижарачи томонларидан бир хил тушунилишини таъминлаш учун куйидаги икки меъзон мавжуд:

  • Минимал ижара туловларининг суммаси тахминий асосланган булиши керак.

  • Ижарага берувчи уз зиммасига олиши шарт булган копланмайдиган харажатлар (сугурталаш, саклаб туриш, соликларни тулаш харажатларидан ташкари), улчанадиган ва тахминлаштириладиган булиши керак.

Бу меъзонлардан хеч бири ижара фактини тан олишни узгартирмайди, балким факатгина консерватизм тамойилига диккатни каратади. Бошка томондан, бу мезонлар ижара таърифини икки омил билан тулдириб туради:
а) эгалик килишдан келиб чиккан риск ва даромадларни утказиш, ва
б) ижарага берувчининг соф дебиторлик карзини бахолашнинг хакконийлик даражаси.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling