Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Ижарачи томонидан операцион ижаранинг хисоби


Download 0.7 Mb.
bet11/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Ижарачи томонидан операцион ижаранинг хисоби.Ижара туловлари буйича харажатлар систематик равишда хар хисобот даврида (ижарага берувчи томонидан хисобга олинадиган сугурталаш ва хизмат курсатиш кийматидан ташкари) Молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда тан олинадилар.
Ижарага берувчи томонидан молиявий ижаранинг хисоби.Ижарага берувчи нуктаи назаридан ижара ёки молиявий ёки сотув типидаги ижара булиб ифодаланиши мумкин. Ижарага берувчи учун молиявий ижарага берилган активлар балансда асосий воситалар сифатида эмас, балки ижарага килинган соф инвестицияларга тенг булган дебиторлик карз сифатида акс эттирилади. Бундай дебиторлик карзнинг соф киймати минимал ижара туловларининг жорий дисконтланган киймати оркали аникланиши керак, улар кафолатланган ёки кафолатланмаган булишидан катъий назар. Ижарага берувчи хисоботда ижарадан олинган фойдани фоизлардан тушган фойда сифатида акс эттиради. Бутун фойда капитал куйиламалардан олинган фойдадир деб хисобланади.
Сотиш типи буйича ижара хисоби. Агар ишлаб чикарувчи узок муддатли ижара шартномаси буйича махсулотнинг жунатилишини ишлаб чикаришнинг молиялаштириш манбааси сифатида акс эттирса, олинган фойда икки йулланиш буйича алохида акс эттириши шарт:

  • Махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш

  • Ижара муддати мобайнида ижара шартномаси буйича инвестициялар.

Ижара битими хакикатда ижро этилганда, яъни ижара шартномаси буйича дебиторлик карзнинг хажми махсулотнинг сотиш бахосига тенг булса, ишлаб чикаришдан олинган даромадларни хисобга олиши мумкин. Ишлаб чикаришдан тушган даромадлар мос келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган холда, минимал ижара туловларнинг дисконтланган кийматига тенг булиши керак. Бирок бу ставка сотиш бахосини хисобга олмасдан кулланилиши мумкин эмас. Агар сотув нархлари мавжуд булмаса ёки уларни аниклаш мумкин булмаса, ижарага берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниклашда сезиларли эркин харакат килишга эгадир.

Активни кайта ижарага олиш шарти билан сотиш. Бу келишув буйича фирма уз активларини бошка томонга сотади ва у томон уларни кайтадан фирмага ижарага беради. Одатда активлар бозор кийматига якин нархда сотилади. Фирма асбоб-ускуна кийматини накд пулда ва ижара муддати мобайнида активлардан иктисодий фойдаланиш хукукини олади. Бунинг урнига у ижара хакини тулашга розилик беради ва активларга эгалик килиш хукукини беради. Мулкни кайтадан ижарага олиш шарти билан сотиш буйича битимларнинг бухгалтерия хисоби методикаси ижара типига богликдир.


Агар активларни кайтадан ижарага олиш шарти билан сотилиши молиявий ижара хисобланса, унда бундай битим, ижарага берувчи активларни кафолат урнида ишлатиб ижарачини маблаг билан таъминлашни усули хисобланади. Шу сабабли, сотувдан олинган тушумнинг баланс кийматидан ошган кисмини олинган фойда деб хисоблаш максадга мувофик келмайди. Бундай ортикча кисм, агар тан олинган булса, муддати узайтирилади ва ижара муддати мобайнида фойдага олиб борилади.
Агар мулкнинг кайта ижарага олиш шарти билан сотилиши операцион ижара хисобланса, хамда ижара хаклари ва сотиш нархи хакконий киймат буйича белгиланса, демак оддий сотув содир булган ва хар кандай фойда ёки зарар шу захоти тан олинади.
Агар сотиш нархи хакконий кийматдан паст булса, хар кандай фойда ёки зарар шу захоти тан олинади, бозордан паст нархлар буйича курилган зарар келгуси ижара туловлар билан копланиши бунга кирмайди. Бу холда унинг муддати узайтирилади ва у ушбу актив ишлатиладиган вакт даври мобайнида килинадиган ижара туловларига пропорционал равишда фойда ёки зарарга олиб борилади.
Агар сотиш бахоси хакконий кийматдан юкори булса, хакконий кийматдан ошган кисмнинг муддати узайтирилади ва ушбу актив ишлатиладиган муддат мобайнида хисобдан чикарилади.
Агар битим вактида хакконий киймат баланс кийматдан камрок булса, баланс киймати ва хакконий киймат уртасидаги суммага тенг зарар шу захоти тан олинади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling