Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Ижара келишуви буйича активларни сотиб олиш


Download 0.7 Mb.
bet12/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

Ижара келишуви буйича активларни сотиб олиш. Бевосита ижара хакидаги келишув буйича компания активларни фойдаланишга олади, агар бунгача у ушбу активларга эга булмаган булса. Асосий ижарага берувчилар – ишлаб чикарувчилар, молиявий компаниялар, банклар, мустакил ва хусусийлаштирган ижара компаниялар ва жамоалар хисобланди.
Кредитдан фойдаланиш ёрдамида ижарага олиш (кредитли ижара). Юкорида курсатилган 2 томондан фаркли равишда кредитли ижарада 3 томон иштирок этади:ижарачи, ижарага берувчи ёки улушлик иштирокчи,кредитор.
Ижарачи нуктаи назаридан кредитли ижара ва бошка ижара турлари уртасида хеч кандай фарк йук. Ижарага берувчи эса активларни ижара келишуви шартлари буйича сотиб олади ва бу харидни кисман инвестициядаги уз улушидан тулайди, айтайлик 20% (бу ердан «улушли иштирокчи» деган ном пайдо булган). Колган 80% узок муддатли кредитор ёки кредиторлар томонидан туланади. Асосан кредит активларнинг гарови, ижара ва ижара хаки тугрисидаги келишув оркали таъминланади. Ижарага берувчи карздор хисобланади. Активларнинг эгаси сифатида ижарага берувчи бу хилдаги активлар билан боглик хамма туловларни ушлаб колиш хукукига эга.
Ерни ижарага олиш. Одатда ерни ижарага олиш операцион ижарадир, чунки ерни ишлатиш муддати чегараланмаган. Агар ижара сотиб олиш ёки ерга эгалик килиш хукукини беришни кузда тутса, унда бундай операция мохияти буйича муддатини узайтириб сотиш деб хисобланади ва ижара капитализациялаштирилиши лозим. Агар ижарага олинган мулкнинг бозор киймати ичида ер нархи 25%дан пастни ташкил килса, операция асбоб-ускуна ижараси сифатида каралади. Агар ернинг нархи 25%дан курок булса, унда ернинг ижараси алохида хисобга олинади.
Ижаранинг устунликлари.
Ижара пул маблаглари билан боглик муаммоларни хал килиши мумкин, чунки бу холда ижарага олинган актив кийматининг 100%игача молиялаштирилиши мумкин. Банк кредитлари одатда актив кийматининг 80% билан чегараланади.
Худди шунингдек ижарада кайд килинган фоиз ставкаси тугрисида келишиш мумкин, банк кредитлари учун эса сузувчи фоиз ставкалари характерлидир.
Ижара битимларини операцион ижара сифатида тузиш мумкин, бу ижарачига карз чегаралари мавжуд булганда, балансдан ташкари булган хисоботни молиялаштиришга йул очади.
Ишга туширилиши узок муддатга тухтаб туришларга эга булган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кура, фойдаланишга тайёр булган ускунани ижарага олиш кулайдир.
Баъзида активларга факат вактинча, мавсумий ёки бирламчи талаб булади, бундай холда ижара доимо фойдаланишда булган активларга эгалик килиш нокулай булган муаммоларини йук килишга ёрдам беради.
Эгалик килишга нисбатан киска муддат ичида активларнинг ижараси ижарачига янги махсулотнинг ва юкори технологик асбоб-ускунанинг эскиришидан «мухофаза» килишга имконият беради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling