Млари ушбу мавзуни куриб чиккач, Cиз куйидагиларни билишиз лозим


Download 0.7 Mb.
bet2/44
Sana25.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1398127
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Fin.acc.book.uz.2 (2)

S = P (1 + r)n,
S – инвестициянинг n йилдан кейинги келгуси киймати
P – хисоблаш вактида куйилган сумма;
r – унлик каср шаклидаги фоиз ставкаси (масалан 10% = 0,10);
n – хисобот давридаги йилларниг сони (фоизларни хисоблашнинг даврийлиги).

Изох: Агар сиз оддий фоизларни куллаганингизда, хисоблашлар куйидагича булар эди:


(1 000 х 10%) х 3 ёки 1 300, бу ерда хар йил охирида олинган фоизлар хисобга олинмаяпти.


Келгуси киймат
Келгуси киймат – хозир куйилган асосий сумма(бошлангич инвестиция)нинг келгусидаги вакт холатига тупланган суммадир. Юкорида келтирилган мисолда, 1000 сум микдоридаги инвестициянинг уч йил мобайнидаги келгуси киймати аникланди. ( 1 + r )n коэффициенти С-3 жадвали буйича аникланади.
Мисол: Виктор 2 000 сумни йиллик 8%га инвестиция килди. Инвестициянинг киймати 5 йилдан сунг канча булади? 8 йилдан кейин-чи?
Йиллик 8% ставкада, n йилдан кейинги келгуси кийматни С-3 жадвали ёрдамида топамиз.
5 йилдан кейин : С = 2000 х 1,4693 = 2938,60
8 йилдан кейин: С = 2000 х 1,8509 = 3701,80
Жорий (дисконтланган) киймат
Жорий киймат – келгуси пул маблаглари кирими ёки чикимининг бугунги кийматидир. Бу келгусида кандайдир вакт холатига маълум булган суммани олиш ёки тулаш учун маълум бир фоиз ставкасида хозир инвестиция килинадиган суммадир.
Мисол: Тошкент шахри хокимияти уч йилдан кейин 1 000 сум туловига эга булган фоизсиз векселлар чикарди. Сиз уз инвестициягиздан мураккаб фоизларда хар йили 6% даромадни олмокчисиз. Бундай вексель учун сиз канча туламокчисиз?
Йиллик 6% ставкадаги n йилдан сунгги жорий кийматни С-1 жадвали ёрдамида аниклаш осон.
ЖК (1000, n=3, r = 6%) = 0,8396 х 1000 = 839,60
Энди сиз текширишингиз мумкин, келгуси киймат усулини куллаган холда, бу сумма сиз хакикатдан тулайдиган суммадир.
839,60 х (1,06)3 = 1 000
яъни, бугун инвестиция килаётган 839,60 сум уч йилдан сунг 1 000 сум келтиради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling