Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида


Download 329 Kb.
bet1/26
Sana01.03.2023
Hajmi329 Kb.
#1242584
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023


ПЕШКУ ТУМАН 26- ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ


БУЙРУҚ

2023 йил 24 февраль № ______ Пешку т.
2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан
музокараларни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилинганлиги, меҳнат қонунчилигига кўпгина ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш мақсадида





  1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун комиссия таркибига қуйидагилар иш берувчи вакиллари этиб киритилсин:

  1. Й.Аскарова - 26-ДМТТ директори

  2. Ш.Саидова - дтмм хамшираси

  3. С.Элова - ДТММ тарбиячиси

  4. З.Мирзаева - хўжалик ишлари бўйича мудир

2. Комиссия аъзоларига :


- жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари машғулотлар тугагач, ташкилот залида ўтказиш;
- жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;
- муассасанинг молиявий имкониятларини инобатга олиш ва фаолиятни кенг таҳлил қилиш;
- жамоа шартномасида ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Бош жамоа келишуви, тармоқ келишуви меъёрлари акс эттирилишини таъминлаш;
- жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр бўлгач, 2023 йилнинг март ойида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пешку туман кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш;
- экспертиза хулосасига кўра умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ умумий йиғилиш ҳужжатларини расмийлаштириш;
- жамоа шартномаси имзолангач мунтазам равишда ижросини назорат қилиш ва йил якунида муҳокама қилиш вазифалари топширилсин.
3. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 2023 йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида ташкилотнинг залида ўтказилсин.
4. Комиссия аъзоларининг музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ва жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақланиб қолинсин.
5. Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш ва назоратга олишни ўз зиммамда қолдираман.

26-ДМТТ директори: Й.Аскарова


ПЕШКУ ТУМАН 26- ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ


КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

2023 йил 24 февраль № ______ Пешку т.



Download 329 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling