11- маъруза толали оптик алоқа тизимларининг пассив элементлари


Download 482.12 Kb.
bet1/10
Sana09.10.2023
Hajmi482.12 Kb.
#1696228
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Ma\'ruza OAT


11- МАЪРУЗА


ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ ПАССИВ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


Режа:

11.1. Пассив оптик қурилмалар ва уларнинг асосий параметрлари.


11.2. Нурланишни киритиш ва чиқариш қурилмалари.
11.3. Ажраладиган ва ажралмайдиган оптик улагичлар.
11.4. Оптик тармоқлагичлар: дарахтсимон ва юлдузсимон тармоқлагичлар, шаҳоблагич.
11.5. Оптик аттенюаторлар.
11.6. Оптик фильтрлар.
11.7 Оптик изолятор ва циркуляторлар.
11.8. Оптик мультиплексор/демультиплексорлар.
11.9. Оптик коммутаторлар.
11.1. Пассив оптик қурилмалар ва уларнинг асосий параметрлари

ТОА тизимларини нормал ишлаши учун уларни таркибига, турли хил пассив оптик қурилмалар киритилади. Пассив оптик қурилмаларга қуйидагилар киради: оптик сигнални киритиш ва чиқариш қурилмалари, улагичлар, изоляторлар, тармоқлагичлар, фильтрлар, аттенюатор ва бошқалар. Бу қурилмалар учун қуйидаги параметрлар умумий ҳисобланади: турғун тўлқин коэффициенти, қурилмалар томонидан киритилувчи шовқин, тўлқин узунлигининг ишчи диапазони, рухсат этиладиган қувват сатҳи.


1. Турғун тÿлқин коэффициенти kтт ва югурувчи kют тўлқин коэффициентлари қурилмани оптик тракт билан мослашиш даражасини аниқлайди, Улар акс этиш коэффициенти r билан боғлиқ:

kтт=1/ kют= ( 1+│r│)/( 1-│r│), (11.1)




бу ерда │r│=√Pакс. э/Pтуш ;
Pакс.э ва Pтуш – мос равишда акс этган ва тушаётган тўлқин қувватлари. Идеал мослашишда акс этган тўлқинлар мавжуд бўлмайди, яъни Pакс.э.=0, r=0 ва kтт= kют=1
Мослашмаганлик узатилган сигнални бузилишига (кенгайишига) ва қўшимча йўқотишларга олиб келади.
2. Киритилувчи сўниш (йўқотиш)лар a, дБ қиймати, оптик қурилманинг кириш Pкир ва чиқиш Pчиқ қувватлари нисбатини логарифми орқали аниқланади:

a =10 lg (Pкир/Pчиқ). (11.2)


Киритилувчи сўниш оптик тўлқинларни ёки ёруғликни ютилиши, сочилиши ва акс этиши билан шартланади.
3. Қурилманинг асосий параметларини берилган техник нормалар доирасидан чиқмайдиган тўлқин узунлиги диапазони lмин.......lмакс ёки частота диапазони ¦мин...¦макс ишчи дейилади.
4. Асосий параметрлари берилган техник нормалар доирасидан чиқмайдиган қувват сатҳи рухсат этиладиган ҳисобланади. Рухсат этилган сатҳдан юқори қуввати сигнал ўтганда, қурилмани куйиши истисно этилмайди. Бошқа параметрлар муайян қурилмаларни бажарадиган вазифадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.



Download 482.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling