Йўл ҳаракати хавсизлигиги тахдид соладиган носазликлар булган транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфи окибатлари
Download 35 Kb.
|
1 2
Bog'liqЖХК 44-тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахс ларга қуйидагилар тақиқланади
Ўқув фани: “Йўл ҳаракати қоидалари” Тема: Йўл ҳаракати хавсизлигиги тахдид соладиган носазликлар булган транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфи окибатлари Транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахс ларга қуйидагилар тақиқланади: - техник носозлиги туфайли фойдаланиш тақиқланган, тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки давлат техника кўригидан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш; - йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай мастлик, яъни алкоголь, наркотик ва бошқалар ҳолатида ёки сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори – дармонлар таъсирида, чарчоқлик ёки бетоблик ҳолатида, шунингдек, тегишли тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган, белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтмаган, гиёҳванд моддалар ёки спиртли ичимликларни сурункали истеъмол қилувчи шахс сифатида ҳисобда турган шахсларни транспорт воситасини бошқаришга қўйиш; асфальт ёки цемент – бетон қопламали йўлларга занжирли трактор ва бошқа ўзиюрар механизмларни чиқариш. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 139 – 1-моддасига биноан Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарган мансабдор шахс ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 139 – 2-моддасига биноан носозлиги ёки бошқа шартлар туфайли фойдаланилиши тақиқланган ёки тегишли рухсат бўлмай туриб қайта жиҳозланган транспорт воситалари йўлга чиқарилса, мансабдор шахс ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилади. Йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотларининг ҳолатига жавобгар бўлган мансабдор ва бошқа шахслар: - йўллар, темир йўл кесишмалари ва бошқа йўл иншоотларини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатда сақлашга; - йўл ҳаракатига халақит берадиган ҳар қандай тўсқинлик вужудга келса, уларни ўз вақтида бартараф этиш, йўлнинг айрим қисмларида улардан фойдаланиш йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолларда ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш чораларини кўришга мажбурдирлар. Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бош қа шахслар, ишлар олиб борилаётган жойда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбурдирлар. Бундай жойлар, шунингдек, йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган, иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмаслик шароитида эса, қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан жиҳозланиши керак. Таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг, йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган бўлиши керак. Амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ЙҲХБ органлари билан белгиланган тартибда қуйидагилар келишилади: - шаҳарларда ва автомобиль йўлларида ҳаракатни ташкил этишни лойиҳалаш, йўлларда ҳаракатни ташкил этувчи техник воситалар билан жиҳозлаш; - йўлларни, йўл иншоотларини қуриш, қайта реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини лойиҳалаш; - йўлларга бевосита яқинроққа кўринишни чекловчи ёки пиёдалар ҳаракатини қийинлаштирувчи киоскалар, транспарантлар, плакатлар, реклама тахталари ва шунга ўхшашларни ўрнатиш; - йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатларининг жойланиши; - йўлларда оммавий, спорт ва бошқа тадбирларни ўтказиш; - транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш, уларга махсус ёруғлик ва товуш ишораларини ўрнатиш, транспорт воситалари кузовининг ён томонига қия оқ чизиқлар тортиш; - мазкур Қоидаларнинг 26.5 – бандида келтирилган ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташиш, габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни 2,5 метрдан ва баландлиги йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги битта тиркама билан 20 метрдан ортиқ бўлган ёхуд юки транспорт воситасининг орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг, икки ёки ундан ортиқ тиркамали автопоездларнинг ҳаракатланиши; - бошқаришни ўргатишга рухсат этилган йўллар рўйхати ва чизмаси; - йўлларда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатига хавф туғдирувчи ҳар қандай ишларни олиб бориш. Download 35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling