Кўчирма № Косонсой тумани май 2023 йил Йиғилишда иштирок этди: 15 нафар педагогик жамоа Йиғилиш раиси : Мактаб директори: Ш. Шарипов Маъсул котиб: З. Жўраева Йиғилиш меҳмони: НамДУнинг амалиёт раҳбари: Б


Download 15.15 Kb.
Sana11.05.2023
Hajmi15.15 Kb.
#1453903
Bog'liq
Баённома кучирма амалиёт 2-г (2) (TT natijasi)


КОСОНСОЙ ТУМАН МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА ҚАРАШЛИ 28-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎТКАЗИЛГАН НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ПЕДАГОГИК КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИДАН


КЎЧИРМА №
Косонсой тумани 5 май 2023 йил Йиғилишда иштирок этди:
15 нафар педагогик жамоа
Йиғилиш раиси :Мактаб директори: Ш.Шарипов
Маъсул котиб: З.Жўраева
Йиғилиш меҳмони:
НамДУнинг амалиёт раҳбари: Б.Аьзамова
1 нафар амалиётчи талаба: Азизахон Ҳабибуллаева


КУН ТАРТИБИ:
1.Талабаларнинг педагогик амалиёт жараёнидаги иштироки.

  1. Педагогик амалиёт якуни бўйича маълумот.



ЭШИТИЛДИ:
Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Ш.Шарипов сўзга чиқиб, навбатдан ташқари ўтказилаётган педагогик кенгашни очиб берди. Нотиқ ўз сўзида таълим муассасада 2022-2023 ўқув йилининг 4-чорагида яъни, жорий йилнинг апрел-май ойларида Наманган Давлат Университети Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши сиртқи ФУ-21- гурух талабаси Азизахон Ҳабибуллаева педагогик амалиётда бўлди. У мазкур мактабнинг тажрибали бошланғич синф ўқитувчиси 1-А синф раҳбари М.Саттарова бириктирилган.
Амалиётчи талаба шу ўзига бириктирилган бошланғич синф ўқитувчисининг ёрдамларида олийгохда олган назарий билимларини амалиёт жараёни орқали ўзлаштирганликлари ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш раиси Ш.Шарипов 2-босқич Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши сиртқи ФУ-21-гурух талабаси педагогик амалиёт ўтаганлиги ва уни ижобий якунлаганлиги билан табриклади. Келажакда унинг педагогик фаолиятларига омад тилади.
Шундан сўнг йиғилиш иштирокчиларидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Г’.Болтабоева сўзга чиқди. Нотиқ ўз сўзида Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши сиртқи ФУ-21-гурух талабаси бир ойлик педагогик амалиёти давридаги фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, у ҳам талабанинг келгусидаги олийгохдаги ўқиши ва ишларига омадлар тилади.
Яна амалиётчига бириктирилган 1-А синф раҳбари М.Саттарова ҳам сўзга чиқиб, ўзига бириктирилган амалиётчининг фаолияти ҳақида ўзининг ижобий фикрларини баён этди.
Шундан сўнг, Наманган Давлат Университети Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши сиртқи ФУ-21-гурух талабасининг амалиёт раҳбари Н.Тўраева ҳам сўз олиб, таълим муассасанинг маъмурияти ва педагог жамоаси аъзоларига талабанинг амалиёт ўташида яқиндан ёрдам берганликлари, касб сирларини эринмай ўргатганлари учун олийгох номидан ва ўз номларидан миннатдорчилигини билдириб, келгусида ҳам ҳамкорликлар давом этиши ва мустаҳкамланиб боришини таъкидлаб ўтдилар.
Юқоридагиларга кўра педагогик кенгаши аъзолари
ҚАРОР қилади:



  1. Наманган Давлат Университетининг Мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши сиртқи 2-босқич ФУ-21-гурух талабаси Ҳабибуллаева Азизахоннинг амалиёти давридаги педагогик иштироки ижобий деб баҳолансин.

  2. Наманган Давлат Университетининг Мактабгача ва бошланғич таълим йшналиши сиртқи 2-босқич ФУ-21-гурух талабаси Ҳабибуллаева Азизахоннинг амалиёти давридаги педагогик иш фаолияти ижобий деб баҳолансин.



Йиғилиш раиси: Ш.Шарипов
Котиба: З.Жўраева
Download 15.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling