Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши


Download 18.62 Kb.
bet1/6
Sana16.10.2023
Hajmi18.62 Kb.
#1705005
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-1 Давлат дастури


КИМЁ ВА ФАРМАЦЕВТИКА
САНОАТИ ХОДИМЛАРИ
КАСАБА УЮШМАСИ
РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ

KIMYO VA FARMATSEVTIKA
SANOATI XODIMLARI KASABA
UYUSHMASI RESPUBLIKA
KENGASHI



И Ж Р О И Я Ц У М И Т А
I J RO I Y A Q O’ M I T A

ЦАРОРИ
QARORI




2022 йил 18 октябрь

Тошкент ш.
Toshkent sh.

7-1-сонли




Тармок тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Инсон кадрини
улуглаш ва фаол махалла йили” дастури ижросини таъминлаш буйича
3-чоракда олиб борилаётган ишлар
тугрисида

Харакатлар стратегиясидан - Тараккиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чикилган 2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Узбекистоннинг тараккиёт стратегияси ва уни “Инсон кадрини улуглаш ва фаол махалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида еттита устувор йуналиш буйича Тармок тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим булган мухим максад-вазифалар белгилаб олинган.
Тараккиёт стратегияси ва Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси натижаларини кенг ахоли катламига етказиб бориш хамда унинг жойлардаги ижросида бевосита ахолининг иштирокини таъминлаш максадида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан дастурни бажарилиши буйича мониторинг олиб борилиш йулга куйилган.
Айникса, Дастурнинг 3-чораги давомида ижтимоий ривожланиш сохасида - турмуш шароитларини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш, ахоли бандлигини таъминлаш, кекса авлод вакиллари, хотин-кизлар ва ёшларни ижтимоий куллаб- кувватлашни кучайтириш, тизимдаги санаторийларда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва мехнаткашлар хамда улар оила аъзоларининг сифатли согломлаштиришни ташкил этиш, жамиятда соглом турмуш тарзини карор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, ички туризмни ривожлантириш буйича бир катор ишлар олиб борилмокда.
“Инсон кадрини улуглаш ва фаол махалла йили” дастурида ва Хдракатлар стратегиясида белгиланган устувор максад ва вазифалардан келиб чикиб, амалга оширилган ишлар атрофлича тахлил килиниб, дастур ижроси боскичма-боскич таъминланмокда.
Жамоа шартномалари ва келишувлари хамда йил дастури оркали хотин- кизларни, пенсионерларни хамда ёшларни маънавий ва моддий куллаб-кувватлашга, уларнинг ижтимоий мухофазасини таъминлашга алохида эътибор каратилди.
Шунингдек тармок тизимидаги корхоналар ва касаба уюшмалари томонидан:
405 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чикишдан олдин бир йула моддий ёрдам бериш ва уларни кимматбахо совгалар билан такдирлаш учун 1007 млн. 508,2 минг сум;
677 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан кимматбахо совгалар топшириш учун 538 млн. 964 минг сум;
ишламайдиган 3257 нафар пенсионерларга (корхоналарнинг собид ходимларига) моддий ёрдам бериш учун 1033 млн. 822 минг сум;
983 нафар ногиронлар ва узгалар парваришига мухтож кишилар (корхоналарнинг собид ходимлари)га байрамлар арафасида 164 млн. 116 минг сум;
892 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига 625 млн. 450 минг сумлик моддий ёрдамлар курсатилган.

Download 18.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling