Компьютер жиҳозларини харид қилиш учун 2022 йил 18 апрелдаги буюртмачи Халқ таълим бўлими ва таъминотчи "shox international building group" мчж ўртасидаги 228340-сонли шартномага асосан 495 000,0 минг сўм
Download 49 Kb.
|
12.05.2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сергели туман молия бўлими ходими Н.М.Маликов
МАЪЛУМОТНОМА 12.05.2022 йил Тошкент шаҳри Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги бюджет харажатларини мақбуллаштириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 1 апрель кунидан кейин Сергели тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатдан ўтказилган туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг шартномалар ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан: Туман ҳокимияти тамонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш харажатлари учун 2022 йил 28 апрелдаги буюртмачи - туман ҳокимлиги ва пудратчи - "DOM STROY" МЧЖ ўртасидаги 1-сонли шартнома асосан 114 150,0 минг.сўм; Туман Халқ таълими бўлими томонидан 100 комплект компьютер жиҳозларини харид қилиш учун 2022 йил 18 апрелдаги буюртмачи - Халқ таълим бўлими ва таъминотчи - “SHOX INTERNATIONAL BUILDING GROUP” МЧЖ ўртасидаги 228340-сонли шартномага асосан 495 000,0 минг.сўм. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қуйдаги шартномалар рўйхатга олинган: Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан: бино ва иншоотларни таъмирлаш харажатлари учун 2022 йил 6 апрелдаги "Бек курилиш таъмирлаш сервис хизмати" МЧЖ ўртасидаги 1-сонли шартномага асосан 52 000,0 минг сўм, Мебел ва офис жиҳозлари ҳамда компьютер жиҳозлари хариди учун жами 21 944,5 минг сўмлик шартномалар, Шундан: 2022 йил 13 апрелдаги "Erkin savdo mobil servis" MCHJ ўртасидаги 212901-сонли шартномага асосан (Стол письменный) 11 699,6 минг сўм; 2022 йил 13 апрелдаги “VODIY NEW MEBEL HOUSE” XK билан 213127-сонли шартномага асосан 2 340,0 минг сўм; 2022 йил 22 апрелдаги "Erkin savdo mobil servis" MCHJ билан 245233-сонли шартномага асосан 2 699,9 минг сўм; 2022 йил 22 апрелдаги “WOODS AND FURNITURES” XK билан 245409-сонли шартномага асосан 4 240,0 минг сўм; 2022 йил 22 апрелдаги “MANOO CLASSIC MEBEL” МЧЖ билан 245307-сонли шартномага асосан 995,0 минг сўм; компьютер жиҳозлари, ҳисоблаш ва аудио-видео техникаси, ахборот технологиялари учун жами 15 717,0 минг.сўм бўлган шартномалар, Шундан: 2022 йил 29 апрелдаги “FAST MOVEMENT GROUP” МЧЖ билан 270916-сонли шартномага асосан 2 772,0 минг сўм; 2022 йил 29 апрелдаги “PANDA PAPER” МЧЖ билан 270973-сонли шартномага асосан 6 000,0 минг.сўм; 2022 йил 30 апрелдаги “GLOBAL TEXNO TREYD” МЧЖ ўртасида 271747-сонли шартномага асосан 6 945,0 минг сўм; Сергели тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан компьютер жиҳозлари бошқа техникалар (Автоматизированная система управления) хариди учун 2022 йил 4 апрелдаги “BENTONG ELEKTRIK” МЧЖ ўртасида 182272-сонли шартномага асосан 1 463,4 минг.сўм, жиҳозлар ва техника (Бронедиск насоси) сотиб олиш учун 2022 йил 11 апрелда “UMMU GULSUM BARAKOT” МЧЖ ўртасида 197889-сонли шартномага асосан 15 208,0 минг.сўм бўлган шартномалар тузилган. Сергели тумани Халқ таълими бўлими томонидан компьютер жиҳозлари ва бошқа техникалар (холодильник бытовой, водонагреватель электрический) хариди учун 2022 йил 13 апрелдаги "MANAGEMENT SFAR" МЧЖ ва “AZIMUT BUSINESS KAPITAL” ЧП ўртасида 212323-сонли ва 213241-сонли шартномаларга асосан қиймати 5 980,0 минг сўм бўлган шартнома тузилган. Сергели тумани 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан бошқа техникалар (Утюги электрические бытовые) хариди учун 2022 йил 15 апрелдаги “PLURIBUS” МЧЖ ўртасидаги 222613-сонли шартномага асосан қиймати 2 222,2 минг.сўм бўлган шартномалар туман ғазначилик бўлинмаси тамонида рўйхатга олинган.
Download 49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling