Комсток қурти
Download 19.61 Kb.
|
Комстак курти
КОМСТОК ҚУРТИ КОМСТОК ҚУРТИ, кометок червеци (Psiudococcus comstocki Huw.) — кокцидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот, ички ва ташқи карантин объекти. Биринчи марта 1890 й. да АҚШнинг Калифорния штатида Д. Комсток томонидан топилган. Урғочисининг танаси узунлиги 3—4 мм, тухум қўйиш даврида 5—6 мм га етади. Танаси оқ мумсимон парда б-н қопланган, четларида 17 жуфт мумсимон ўсиқ, шу жумладан, тана узунлигининг ярмигача борадиган иккита дум ипи бор. Кўзлари йирик, мўйловлари 8 бўлим-ли, эркаги 1,2—1,5 мм узунликда, қанотли, туси қизғиш, кўзлари қора, қизил доиралар билан ўралган. Мўйловлари 10 бўғимли. Урғочиси 600 га яқин тухум қўяди. Тухумининг катталиги 0,3 мм, овал шаклда. Дарахтлар ковагида, ўсимлик илдизларида, хазон орасида, девор ёриқларида тухумлик босқичида қишлайди. Бир йилда 3—4 авлод беради. Апр. ойида тухумдан чиққан қуртлар зарарлаган тут дарахти новдалари қинғир-қийшиқ бўлиб, барглар сарғаяди ва қуриб қолади, дарахт танаси, илдизлари ва шохларида шиш ва ёриқлар ҳосил бўлади. Қурт тезаги билан ифлосланган тут барги эса ипак қурти учун зарарлидир. Комсток қурти тут дарахтидан ташқари, шафтоли, анор, маккажўхори, картошка, карам, помидор, қовун, тарвўз ва бир қатор бошқа кўпгина дарахтсимон ва ўтсимон ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига ва 5—6 см чуқурликда тупроқцаги илдизларининг юқори қисмига зарар ет-казади (оқ момиққа ўхшаган қолдиқ қолдиради). Комсток қурти Ўзбекистонга 1939 й. да Япониядан келтирилган тут кўчатлари билан келиб қолган. Кураш чоралари: энг афзали биологик усул. К. қ. нинг кушандаси бўлган псевдафикусни кўпайтириб, зарарланган ҳудудларга тарқатиш лозим. Агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш; бегона ўтлар, кўзда хазонларни ва қуриган шох-шаббаларни йиғиштириб ёқиб ташлаш; экиладиган янги кўчатларни махсус хоналарда дезинфекция қилиш шарт (қ. Червецлар). Султон Ашмуҳамедов, Норқўзи Эргашев. Download 19.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling