Термин Умумистеъмолдаги сўз / ўз маъносида


Download 68.32 Kb.
bet1/7
Sana28.02.2023
Hajmi68.32 Kb.
#1238030
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Қовурга


Метафора йўли билан ҳосил бўлган термиинлар



Термин

Умумистеъмолдаги сўз / ўз маъносида

Кўчма маънода / Бирикмали термин





аждар




Аждаргул


айиқ

Пахмоқ юнгли, бесўнақай, катта, сутэмизувчи йиртқич ҳайвон (ЎТИЛ, 53).

Ботаника:
Айиқтовон (Ranunculus) айиқтовондошларга мансуб кўп йиллик ва баъзан бир йиллик ўсимликлар туркуми. Барглари панжасимон бўлма ва ўйма. Гуллари сариқ. Меваси парча, апокарп, қуруқ (БиоҚИЛ, 18).


Ангишвона

Иш тикишда бармоқ учига кийдириладиган металл буюм (ЎТИЛ, 83).

Ботаника:
Ангишвонагул (ўймоқгул) (Digitalis) сигирқуйруқдошларга мансуб ўт ўсимликлар туркуми. Барглари кетма-кет жойлашган; гуллари бир томонлама ўрнашган шингилсимон тўпгулларга эга. Тожи йирик, қўнғироқсимон бўлиб, бир оз эгилган. Бу тожнинг шакли ўймоққа (ангишвонага) ўхшаганлиги туфайли мазкур ўсимликлар ангишвонагул деб аталади (БиоҚИЛ, 28).


Анжир

Тутдошлар оиласига мансуб, сутсимон ширадор, шапалоқ баргли ўсимлик (ЎТИЛ, 85).

Заргарликда:
Анжир
Қашқарболдоқ танасининг юзини безаш учун ингичка (нозик) тилла ёки кумуш доначалардан тузилган нақш композициясининг анжир шаклида ясалган бир бўлакчаси (ФШКЛ, 221).
Наққошликда:
Анжир барги
мис идишларга солинган бадиий нақш композициясининг бир элементи (ФШКЛ).


Арпа

Ғалладошлар оиласига мансуб, дони овқатга ва ем сифатида ишлатиладиган бир ва кўп йиллик ғалла ўсимлиги ва унинг дони, ғалласи (ЎТИЛ, 100).

Йигнасозликда:
Арпакўз игна
Тўнқовуқ йигнадан кўра йўғонроқ ва калтароқ йигна бўлиб, бу билан рўзғорда майда-чуйда ишлар бажарилади. Ип ўтказиладиган тешигининг тузилиши арпага ўхшаганидан шундай аталган (ФШКЛ, 223).


асаб

Бош ва орқа миядан барча аъзоларга тарқалган ва уларнинг фаолиятини бошқариб турадиган жуда ингичка нерв томирлари тизими ва шу томирларнинг ҳар бири (ЎТИЛ, 104).

Асаб илдизчаси


атлас

Бир томони ялтироқ, гулдор, кудунгланган маҳаллий ипак газлама (ЎТИЛ, 114).

Ботаника:
Атлас дарахт – танаси атласдай товланадиган рутадошлар оиласига мансуб катта хлораксимон дарахт (БиоҚИЛ, 41).


бақа

Сувда ва қуруқликда яшовчи думсиз жонворлар оиласи вакили; қурбақа (ЎТИЛ,185).

Заргарликда:
Бақабош билагузук
Билагузукнинг бир тури. Боғи сербар бўлиб, икки учи бақанинг бошига ўхшатиб ишланади (ФШКЛ, 228).
Темирчилик ва пичоқчиликда:
Бақаоғиз омбир
Оғзи (жағи) бақанинг бош ва тумшуғига, оралиғини новга ўхшатиб ясалган омбир (ФШКЛ, 228).

Бақажўхори, бақатерак, бақаяпроқ, бақаоғиз / бақаоғиз омбир, бақабош / бақабош билагузук




бақача




Бақача


балиқ




Балиқ икраси синдроми


балиқ

Сузгичлари бўлган, ойқулоқлари орқали нафас оладиган, умуртқалилар кенжа типига мансуб сув жонивори (ЎТИЛ, 148).

Пичоқчиликда:
Балиқсирт эгов
Эговнинг бир тури бўлиб, тиғининг тузилиши балиқнинг сиртига ўхшайди (ФШКЛ, 225).



Download 68.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling