бодомгул
|
Бодом ўсимлигининг гули.
|
Наққошликда:
бодомгул
Мис идишларга солинган бадиий нақш элементларидан бири. Тузилиши бодом мевасига (чақилмаган ҳолига) ўхшайди (ФШКЛ, 233).
|
|
бодомча
|
Бодом сўзининг кичрайтириш шакли.
|
Ботаника:бодомча
Раънодошлар (атиргуллилар оиласи)га мансуб сершох ва сертикан бута (ЎТИЛ, 295).
Тиббиёт: бодомча
Организмни ҳимоя қилиш жараёнларида қатнашувчи, ҳалқумда жойлашган, бодом шаклли лимфасимон тўқималар мажмуи (ЎТИЛ, 295).
Мисгарликда: Бодомча
1) мис чойдишнинг бир тури. Қорнининг тузилиши бодом мевасига (чақилмаган ҳолига) ўхшаш, чўзиқроқ; даста, қопқоқ ва жўмракли бўлади;
2) мисоптова ва чилимнинг қорнига (ҳашам учун бодом мевасига ўхшатиб, орасига нақшлар солиб ясаб) ўрнатилган қолипаки бўлак. Бу нақш мисга ҳам ўйилади (ФШКЛ, 233).
Заргарликда: Бодомча билагузук
Тузилиши илонбоши билагузукка ўхшаш, аммо икки учи бодом шаклида ишланган билагузук (ФШКЛ, 234).
|
|
болиш
|
айн. ёстиқ (ЎТИЛ 308).
|
анатомия:
организмдаги аъзо, қисм, тузилмаларнинг ва шунингдек, юмшоқ тўқималарнинг кўтарилган, йўғонлашган тепасимон, бурмасимон, таначасимон жойлари: пай болиши, танглай болиши, тирноқ болиши ва ҳоказо;
|
|
бош
|
Тананинг бўйиндан юқориги, олдинги (одамда, ҳайвонларда) қисми; калла (ЎТИЛ, 332).
|
Анатомия:
Суякнинг боши, Тўрт бошли мускул, уч бошли мускул.
|
|
бронх
|
Кекирдакнинг ҳаво ўтадиган найсимон тармоқлари, нафас йўллари (ЎТИЛ, 358).
|
Бронх дарахти
|
|
Бўғин
|
Тилшунослик:
Сўзнинг бир нафас билан айтиладиган, бир ёки бир неча товушдан иборат бўлаги.
Анатомия:
Гавда суякларининг тоғайлар, пайлар билан бириккан жойлари
|
Ботаника:
Бўғин – поянинг битта ѐки бир неча барг бирикадиган, анатомия жиҳатидан бошқасидан кескин фарқланадиган қисми (БиоҚИЛ, 65).
|
|
Бўйин
|
1. Одам ва умуртқали ҳайвонлар гавдасининг бош билан танани бириктирувчи қисми.
2. Баъзи асбобларнинг ингичка узунчоқ қисми; бўғиз. Дуторнинг бўйни (ЎТИЛ, 401).
|
география:
қуруқликнинг икки катта қисмини, масалан, икки материкни бир-бири билан бирлаштириб турувчи ёки икки сув ҳавзаси ўртасида жойлашган узунчоқ қуруқлик (МЖАТИЛ).
Техника:
Ўқ, вал ва ш.к. нинг подшипникка ўрнатиладиган қисми. Вал бўйни (ЎТИЛ, 3, 402).
Тиббиёт:
Бачадон бўйни
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |