Кон машиналарининг кескич асбоблари. Кескичларнинг турлари, элементлари ва параметрлари. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари


Download 67.5 Kb.
bet1/3
Sana06.04.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1330388
  1   2   3
Bog'liq
narzulla



Кон машиналарининг кескич асбоблари. Кескичларнинг турлари, элементлари ва параметрлари. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари


Режа:



  1. Кон машиналари кескич асбобларига қўйиладиган талаблар;

  2. Кон машиналари кескич асбоблари турлари;

  3. Кон машиналари кескич асбоблари элементлари. Кескичлар конструкцион геометрик параметрлари;

  4. Кескичлар конструкцияси, уларнинг тайёрланиши ва қотириш усуллари;

Кон машиналари кескичлари қуйидаги жуда оғир шароитларда ишлайди: тоғ жинсларининг хусусиятлари ўзгарувчан, шунинг учун кесиш кучининг қиймати ўртачага нисбатан 5-8 маротабагача ошиб кетади; машинанинг узатиш тезлиги нотекис; доимий ишқаланишда бўлганлиги учун ҳарорати юқори; кескичларни алмаштириш қийинлиги ва ҳ.к.


Шунинг учун кескичларга қуйидаги юқори талаблар қўйилади:
- кўмир ва тоғ жинсларини мумкин қадар кам энергия сарфлаб, кам майдалаб ва чанг чиқармасдан самарали ажратиб олиш;
- кескичнинг шакли, ўлчамлари ва параметрлари қазиб олинаётган тоғ жинслари хусусиятларига, машинанинг иш бажариш органи конструкциясига ва кинематикасига мос келиши;
- мустахкам ва емирилишга чидамли;
- кон машинаси ишчи органига жуда оддий ва ишончли махкамланиши ва емирилганда осон ва тез алмаштирилиши;
- конструкцияси ва тайёрланиш технологияси оддий бўлиши, яъни кўп маротаба қайта ишлатиш учун таъмирлаш ва қайта тиклаш мумкинлиги ва тайёрланиши арзон бўлишлиги;
- иш жойида чанг кўтарилишининг олдини олиш учун кескичдан сув сепилиш имкониятига эга бўлиши.

Кон машиналари кескич асбоблари радиаль ва тангенциаль турларга бўлинади.


Р а д и а л ь к е с к и ч л а р (1-расм, а) машина ишчи органи (шнек ёки барабан) радиуси бўйлаб ўрнатилади. Бундай ҳолда кескич ўқи кесиш чизиғига перпендикуляр бўлади.
Т а н г е н ц и а л ь к е с к и ч л а р (1-расм, б) машина ишчи органи радиусига ўткир бурчак остида ўрнатилади. Улар асосан ўртача қаттиқликдаги кўмирни қазишга мўлжалланган комбайнларда қўлланилади. Бунда кўмир бўлаклари катта ўлчамда ажратилади.

1-расм. Кескичлар турлари: а) радиаль; б) тангенциаль





Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling