Корхона – мустақил хўжалик юритувчи бозор субъект
Download 1.84 Mb.
|
II МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли
КОРХОНА – МУСТАҚИЛ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ БОЗОР СУБЪЕКТРежа:2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли. 2.2. Корхонанинг белгилари, функциялари ва вазифалари. 2.3 Корхоналарни таснифлаш. 2.4.Корхона тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар.2.1. Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли Аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида собиқ СССР иқтисодиёти ягона халқ хўжалиги мажмуаси сифатида тавсифланган. Унда барча иттифоқдош республикаларнинг бутуниттифоқ иқтисодиётини ривожлантиришдаги мажбурий иштироки ва “Марказ” томонидан белгилаб берилган йўналишлар асосида ўз миллий иқтисодиётини ҳам ривожлантириши акс эттирилган.Иттифоқдош республикалар СССРнинг ягона халқ хўжалиги мажмуаси таркибида сўнгги бор қатнашган 1990 йил бўйича статистик маълумотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг аҳволи ва тузилмавий тузилиши тўғрисида маълум бир тушунча беради: жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларида марказга бўйсинувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи 33%, саноат ва ишлаб чиқаришда машғул бўлган ходимлар миқдорида - 35%, саноат ва ишлаб чиқариш асосий фондларида 65%ни ташкил қилган бўлса, республик ҳукуматига бўйсунувчи корхоналар эса мос равишда 67%, 65% ва 35%ни ташкил этган.Корхона – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бош бўғини бўлиб, унда илмий иқтисодиётнинг асосий иқтисодий масалалари ҳал этилади. Маҳсулотлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш муайян технологик жараёнлар, меҳнат қуроллари материаллари, одамларнинг билими ва кўникмалари ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациялашга асосланган ҳода мустақил амалга ошириладиган тизимга айтилади.Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, корхона бу - ҳуқуқий шахс мақомига эга, мустақил равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиш асосида истеъмолчилар (харидорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди.Корхона – ижтимоий талабларни қондирувчи ва соф фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи, хизмат кўрсатувчи мустақил хўжалик юритувчи иқтисодиёт субъектидир. Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларида турли хил мулкчилик шаклига эга бўлган 300 мингта хўжалик фаолияти юритувчи субъект мавжуд бўлиб, улардан қарийб 280 мингини кичик корхоналар ҳамда микрофирмалар ташкил этади. Корхоналарнинг энг катта қисми савдо ва умумий овқатланиш (34%), қишлоқ хўжалиги (41%), саноат (9,4%) ва қурилиш (56%) соҳаларида рўйхатга олинган. Жами корхоналар миқдорида нодавлат секторининг салмоғи катта бўлиб, 82 %ни ташкил қилади.Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling