Korxona moliyaviy faolyatining tahlili


Download 1.74 Mb.
bet1/5
Sana04.02.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1158229
  1   2   3   4   5
Bog'liq
KORXONA FAOLIYATINING MOLIYAVIY TAHLILI


TAQDIMOT
KORXONA MOLIYAVIY FAOLYATINING TAHLILI

Бугун рақамли технологиялар барча соҳаларга ва одамлар ҳаётига жадал кириб боряпти. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини 100 миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган.

  • Бугун рақамли технологиялар барча соҳаларга ва одамлар ҳаётига жадал кириб боряпти. Мамлакатимизда ҳам рақамли иқтисодиётни ривожлантириш энг муҳим вазифага айланган. Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2023 йилга бориб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, улар экспортини 100 миллион АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган.

«РАҚАМЛИ ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА УНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

Хаккер, детектив, дастурчи

Хаккер, детектив, дастурчи


2022 йилга келиб, дунёдаги рақамли маълумотларнинг умумий ҳажми 50 баравар ўсди. Ушбу ўнлаб зеттабайтлар тижорат ва давлат сирлари , шахсий маълумотлар ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотларни ҳимоя қилиш киберхавфсизлик бўйича мутахассиснини жалб қилишни тақозо қилади. 2025-йилга бориб бу кўрсаткич икки баробар ортиши кутилмоқда.
Интернетнинг миллий сегментини мониторинг қилиш натижасида 130 мингдан зиёд киберхавфсизликка таҳдидлар аниқланган. Шундан 106 508 та ҳолат ботнет тармоқлари иштирокчиларига айланган xостларга тегишли. 13 882 та ҳолат спам-электрон почта ёки паролни бузиши сабабли турли xизматлар томонидан қора рўйxатга олинган IP-манзилларни блокировка қилиш билан боғлиқ. 8 457 та ҳолат TFTP (Trivial File Transfer Protocol – файл узатишнинг оддий шакли) протоколи ва тегишли портлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, улар утентификация меxанизмлари йўқлиги сабабли бегона контентни юклаб олишга олиб келиши мумкин. 2 114 та ҳолат RDP (Remote Desktop Protocol-масофавий иш столи протоколи) заиф протоколи ишлатилиши билан боғлиқ. 1 042 та ҳолат дастурий таъминот ва маълумотлар базасини бошқариш тизимларида аутентификация механизмига эга бўлмагани, шунингдек муддати тугаган ёки яроқсиз имзога эга SSL-сертификатлар билан боғлиқ.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига кўра, 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак эди. Ва ниҳоят қонун 2022 йилнинг 15 апрелида қабул қилинди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2022 й., 03/22/764/0313-сон)

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling