Кўп жинсли аралашмалар, центрифуга ва сепараторлар Турли жинсли системалар классификацияси


Узлуксиз ишлайдиган, чўкмани шнекда тўкувчи горизонтал чўктирувчи центрифуга


Download 318.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana01.03.2023
Hajmi318.85 Kb.
#1242714
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кўп жинсли аралашмалар

 
Узлуксиз ишлайдиган, чўкмани шнекда тўкувчи горизонтал чўктирувчи центрифуга 
(НОГШ). Ушбу қурилма ротор 2 ва қобиқ 1 да ўрнатилган шнекли мослама 3 лардан таркиб топган 
(5.4-расм). Суспензия марказий труба 5 орқали ғовак ўқ 4 га узатилади. Ушбу трубадан чиқишда 
суспензия марказдан қочма куч таъсирида ротор бўшлиғида тақсимланади. Қобиқдаги ғовак 
цапфаларда ротор 2 айланиб туради. Шнек эса, ротор ичидаги цапфаларда айланади. Марказдан 
қочма куч таъсирида қаттиқ заррачалар ротор деворига қараб ҳаракат қилади, суюқлик эса ички 
ҳалқа ҳосил қилади. Бу суюқлик ҳалқасининг қалинлиги ротор ён томонидаги тўкиш 
тешикларининг жойлашиши билан аниқланади. Ротор бўйлаб чўкма ҳаракат қилганда йўл – йўлакай 
зичланиб боради. Технологик зарурият бўлса, чўкма ювилиши ҳам мумкин. 
Фугат эса, тўкиш тешиклар орқали фугат камерасига йиғилади ва патрубка 7 дан ташқарига 
чиқарилади.
Тарелкали сепаратор. Бу турдаги қурилмалар қобиқ 1 ичида жойлашган ротор ва тарелкалар 
дастаси 8 лардан таркиб топган (5.5-расм). 
Сепараторга суспензия берилиши ташқи ҳалқасимон труба орқали амалга оширилади (5.5 б-
расм). Суспензия кўп тешикли тарелка остига узатилади ва марказдан қочма куч таъсирида қисман 
ажратилади. Ундан сўнг, суспензия 2 юқорида жойлашган тарелкалар орасига кўтарилади. 
5-расм. Тарелкали сепаратор. 
а - умумий кўриниш; б - тарелкалар ишлаш схемаси. 
1-қобиқ; 2-ички сопло; 3-узатма; 4-ром; 5–ишчи валнинг алмашиниш втулкаси;6-ростловчи труба; 
7-ювиш системаси клапани; 8-тарелкалар дастаси. 
4 - р а с м . У з л у к с и з и ш л а й д и г а н , ч ў к м а н и
шне кд а тў ку в чи го р и з о нта л чў к т ир у в чи 
це нтр ифу га.
1 - қобиқ; 2 - ротор; 3 - шнекли мослама; 4 - ғовак ўқ; 
5 - марказий труба; 6 – чўкма камераси; 7 – фугат 
чиқариш патрубкаси. 
3 - р а с м . Ф и л ь т р л о в ч и ц е н т р и ф у г а .
1 - суспензия бериш трубаси; 2 – чўкма 
туширадиган тешик; 3 - қобиқ; 4 - ротор; 5 - 
фугат чиқариш штуцери; 6 - конус. 


Тарелкалар дастаси заррачалар эркин чўкиш масофасини камайтириш ҳисобига сепарация 
жараёнининг самарадорлигини оширади. Агар, ажратиб олинган заррачалар тарелканинг пастки 
юзасига етиб келган бўлса, унда улар бутун аралашмадан ажратиб олинган деб ҳисобласа бўлади. 

Download 318.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling