Кўприксимон ва компенгсацияловчи ўлчаш услублари


Download 24.56 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi24.56 Kb.
#1113558
Bog'liq
Кўприксимон ва компенгсацияловчи ўлчаш 23.01.2023


Кўприксимон ва компенгсацияловчи ўлчаш услублари

  • Кўприксимон ва компенсацияловчи ўлчаш услублари солиштириш услубига мансуб.

  • Бу услуб ўлчаш техникаси тўғридан тўғри ўлчаш техникасига нисбатан мураккаб, аммо аниқлиги юқори.

  • Ўлчаш кўприги резисторлар, индуктив ғалтаклар ва конденсаторлар параметрларини ўлчаш имконини беради.

  • Индуктив ғалтак ва конденсаторлар параметрларини ўлчаш учун ўзгарувчан ток кўприги ишлатилади.

  • Резисторлар қаршилигини ўлчаш учун ўзгармас ток кўприклари ишлатилади.

Кўприксимон ва компенсацияловчи ўлчаш услублари

  • Ўлчаш кўприги тўртта елкага ва иккита диагоналга эга бўлади; сd диагоналга нул-индикатор уланади (НИ – ўзгармас ток гальванометри), ab диагоналга эса ЭЮК манбаси (E) уланади.

  • Кўприк елкасига Rx = R1 – номаълум қаршилик; R3, R4 – нисбат елкалари; R2 – солиштириш елкаси– ростланувчи резистор.

  • Кўприкдаги мувозанат R2 резистор қаршилигини ростлаш орқали HИ кўрсатишини нулга тенглаш орақали эришилади, яъни Iни = 0 бўлади. Бу дегани с нуқта потенциали d нуқта потенциалига тенг бўлади с = d). Унда I1 = I2 бўлади ва I3 = I4 бўлади.

  • Буларни эътиборга олган ҳолда Кирхгофнинг II қонунига биноан қуйидагитни ёзиш мумкин:

  • Бу тенгликларни ҳадлаб бўлсак:

  • Бу тенлама кўприк мувозанат шартидан иборат: Қарама қарши елкалар қаршиликларининг кўпайтмаси ўзаро тенг.

  • Бундан номаълум қаршилик топилади:

Ўзгарувчан ток кўприклари

  • Ўзгарувчан ток кўприклари индуктивлик, ўзиндуктивлик ва сиғимни ўлчашда қўлланилади.

  • Умумий ҳолда кўприк мувозанатини қуйидаги кўринишда бериш мумкин:

Ўзгарувчан ток кўприклари

  • Ўзгарувчан ток кўприги қаршилиги комплекс кўринишида ифодалангани учун

кўприк мувозанат шарти қуйидаги кўринишда бўлади:

  • Унда кўприкнинг иккита мувозанат шартига эга бўламиз.

Берилган схема учун кўприк мувозанат шарти: 
Компенсацион ўлчаш услуби

  • Ўлчашнинг компенсацион услуби иккинчи грух солиштириш асбоблари– потенциометрларда қўлланилади.

  • Компенсацион услуб ёрдамида кичик ЭЮКлар ўлчанади ва электр ўлчаш асбоблари градуировка қилинади.

  • Ушбу услуб номаълум ЭЮКни намуна маълум манба ЭЮКи билан солиштиришга асосланган.

  • Кичик ЭЮК ва кучланишларни ўлчашда ўзгармас ток потенциометри ишлатилади.

  • Ўзгарувчан ток потенциометрлари магнит катталикларни ўлчашда қўлланилади.

  • Ўзгармас ток потенциометри схемаси қуйида келтирилган.

Компенсацион ўлчаш услуби

  • I контурга ишчи ток занжири дейилади. II ва III контурлар ўлчаш занжирлари ҳисобланади.

  • I контурга қуйидагилар киради: – Eвсп – ёрдамчи батарея; – Rрег – ростланувчи резистор; RN – намуна резистори, аниқ қаршилик қийматига эга, у ишчи ток қийматига боғлиқ равишда танланади; RК – компенсирловчи резистор.

  • II ва III контурларга Енэ – нормал элемент; Еx – номаълум ЭДС; НИ – нуль-индикатор киради.

  • Ўлчашнинг биринчи босқичида потенциометр калибровка қилинади, яъни ишчи ток ўрнатилади.

  • Бунинг учун П переключател 1 ҳолатга ўрнатилади. Резистор Rрег ёрдамида Iиш - ишчи ток ростланиб нуль-индикатор 0 га келтирилади (Iни = 0).

  • Бунда нормал элемент ЭЮКи (контур II ) RN намуна резистордаги кучланиш билан мувозанатлашади, яъни

Iиш RN = Eнэ, бундан
Iиш = Eнэ / RN .

Компенсацион ўлчаш услуби

  • I контурга ишчи ток занжири дейилади. II ва III контурлар ўлчаш занжирлари ҳисобланади.

  • I контурга қуйидагилар киради: – Eвсп – ёрдамчи батарея; – Rрег – ростланувчи резистор; RN – намуна резистори аниқ қаршилик қийматига эга, у ишчи ток қийматига боғлиқ равишда танланади; RК – компенсирловчи резистор.

  • II ва III контурларга Енэ – нормал элемент; Еx – номаълум ЭДС; НИ – нуль-индикатор киради.

  • Ўлчашнинг биринчи босқичида потенциометр калибровка қилинади, яъни ишчи ток ўрнатилади.

  • Бунинг учун П переключател 1 ҳолатга ўрнатилади. Резистор Rрег ёрдамида Iраб ишчи ток ростланиб нуль-индикатор 0 га келтирилади (Iни = 0).

  • Бунда нормал элемент ЭЮКи (контур II ) RN намуна резистордаги кучланиш билан мувозанатлашади, яъни

I раб RN = Eнэ, бундан
Iраб = Eнэ / RN .
Компенсацион ўлчаш услуби

  • Иккинчи этапда номаълум ЭЮК ўлчанади (П улагич 2 ҳолатда).

  • RК компесацияловчи резисторни ростлаш орқали НИ дан ўтаётган ток нулга тенгланади.

  • Бунда Еx ЭЮК компенсирловчи резисторда тушувчи кучланиш билан мувозанатлашади, яъни Iраб 1 КR = Ex.

  • Ушбу ифодага олдин аниқланган ишчи ток (Iраб) қийматини қўйиб номаълум ЭЮК қиймати топилади.

  • Ex ни ўлчаш аниқлиги қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

– нул-индикатора НИ сезгирлигига;
–Iраб ишчи ток доимийлигига, яъни Eвсп барқарорлигига;
–RN ва RК танлаш аниқлигига.
Ишлаб чиқарилаётган потенциометрлар 0,005–0,5 аниқлик синфига эга.
Ўзгармас ток потенциометрларида 2 В гача кучланишлар ўлчанади.



Download 24.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling