Кредит асослари Режа: Кредитнинг зарурлиги ва мохияти. Ссуда фоизи, ссуда капитали ва кредит нинг иқтисодий шакллари. Ссудо капитали мансаби ва ҳаракат қилиш шакллари. Кредитни асосий функциялари ва ташкил қилиш асослари


Download 44.33 Kb.
bet1/11
Sana22.02.2023
Hajmi44.33 Kb.
#1221778
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kredit-asoslari


Кредит асослари
Режа:
1. Кредитнинг зарурлиги ва мохияти.
2. Ссуда фоизи, ссуда капитали ва кредит нинг иқтисодий шакллари. Ссудо капитали мансаби ва ҳаракат қилиш шакллари.
3. Кредитни асосий функциялари ва ташкил қилиш асослари.
4. Кредит тизими мохияти ва кредит тизимининг ташкилий тузилиши.
5. Кредит тизими мохияти ва кредит тизимининг ташкилий тузилиши


  1. Кредитнинг зарурлиги ва мохияти.

Кредит муносабатлари бозор иқтисодиёти шароитида мухим ахамият касб этиб, мавжуд ресурсларда самарали фойдаланиш қуроли сифатида катта рол ўйнайди. Кредит муносабатлари вужудга келиши узоқ тарихга эга бўлиб, у судхўрлик капиталини вужудга келиши ва ривожланиши натижасида қарор топди. Бунда Маoлум шахслар ўз пулларини Маoлум хақ (процент) эвазига ўзгаларга яъни пулга эътиёжи бор кишиларга қарзга берганлар.
Ҳозирги даврда кредитнинг зарурлиги қуйидагилар билан белгиланади:

  1. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида махсулотни сотиш билан харидор тўловни амалга оширишгача, яъни корхоналар ўз маъсулотларини сотиб олгунга кадар яна узлуксизлигини амалга ошириш учун пул маблаьларига эътиёж сезадилар.

  2. Кредитлаштирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда қўшимча капитал маблағлар хамиша ҳам корхонада ўз маблаьлари хисобига қопланмайди. Бундай шароитда қўшимча маблағларга бўлган эхтиёж вужудга келади.

  3. Корхона ва алохида шахсларда ўз иқтисодий фаолиятлари натижасида вақтинча бўш пул маблағлари вужудга келади ва бу пул маблағларини бошқа хуқуқий ва жисмоний шахсларга ўарзга бериш мумкин бҳлади.

Кредит муносабатларда мавжуд бўлишини муҳим шарт-шароитларидан бири кредит берувчи ва кредит олувчиларда манфаатларини ўзаро мос келишидир. Кредит иқтисодий категория сифатида қуйидагича таърифланади:
Кредит – бу қарз олувчига процент кўринишидаги хак эвазига қайтариб бериш шарти билан бериладиган ссуда капиталининг ҳаракат шаклидир. Кредитнинг мухим хусусиятларини унинг қайтариб беришини шартлилиги, мухими хақ эвазига ҳамда маoлум муддатга берилишидир.
Кредитнинг мохиятини тушунишда кредитнинг таркибини ўрганиш муҳим ахамият касб этади. Кредитнинг таркиби – бу ундаги бир қарор ўзгармас элементлардир. Шундай элементлардан бир кредитнинг субъектларидир. Кредит субъектлари худудий жихатдан бир биридан турлича узоқлашган бўлиши мумкин, лекин бу холат уларнинг ўзаро мажбуриятлари характерига таъсир этмайди.
Кредит алоқаларида субъектлар муносабатлари қарз берувчи (кредитор) ва қарз олувчи (қарздор) шаклида юзага чиқади. Кредитор ва қарздор энг аввало товар муомаласи доирасида қарор топади. Товарларни олиш сотиш жараёни хамиша ҳам сотувчи томонидан сотган товари ўиймати эквивалентини бирданига олиш имконинин бермайди. Балки Маoлум даврдан кейингина уни олишга мувафақият бўлади. бошқача айтганда сотувчи ўз товарини олувчига маълум муддатга қарзга сотади.
Шундай қилиб, кредитор – бу кредит алоқаларининг бир томони бўлиб, у ссуда беради. бошўача айтганди ссуда берувчи ёки реал мавжуд нарсани вақтинча фойдаланиш учун бериб турувчи ҳар қандай субъект кредитор бўла олади.
Ссуда бериш учун эса кредитор маълум маблағларга эга бўлиши лозим. Бу маблағларнинг манбалари хилма-хил бўлиши мумкин. Жумладан, ўз маблағлари, ресурслари, шунингдек, бошқалардан вақтинча, қайтариб бериш шарти билан жалб ўилинган маблағлар.
Ҳозирги кунда банк-кредитор ссуда беришда нафақат ўз молиявий ресурсларидан балки ундан ҳисоб счетларида сақланаетган ҳамда акция ва облигацияларни чиқариш орўали жалб этилган маблағлардан ҳам фойдаланиш.
Банкларнинг ташкил топиши билан кредиторларнинг концентрациялашуви юз берди ва натижада банклар барча кредиторларнинг вакилларига айландилар. Кредиторлар коллективи вакили сифатида банклар халқ хўжалигидаги барча вақтинча бўш маблағларни кредит эҳтиёжларига жалб қилиши мумкин.
Айрим холлардакр муносабатларига вақтинча бўш бўлмаган ресурслар ҳам жалб этилиши мумкин. Бунда кредитор (сотувчи) қарз олувчига сотилиши лозим бўлган товарларни такдим этади.
Кредиторнинг ссуда маблағларига нисбатан муносабати икки екламадир. Кредиторнинг кредит шаклида бериладиган ўз ресурслари унинг мулки сифатида сақланиб қолади. Четдан жалб қилинган, лекин кредитор томонидан кредит шаклида жойлаштириладиган ресурсларининг мулкдор сифатида эгаси корхоналар, ташкилотлар ва ахоли ҳисобланади. Шунинг учун банклар (кредитор) кредитлаш механизмини шундай ташкил этишлари лозимки, бунда жалб қилинган маблағларни хақиўий эгалари талабқилган тақдирда, уларни ўз вақтида қайтариб бериш имконияти мавжуд бўлсин.



Download 44.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling