Кросс югуриш техника ва тактикасини ўргатиш. Режа: Умумий жисмоний тайёргарлик. Кросс тайёргарлиги


Download 1.32 Mb.
bet1/2
Sana14.05.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1461119
  1   2
Bog'liq
Кросс югуриш техника ва тактикасини ўргатиш


Кросс югуриш техника ва тактикасини ўргатиш.
Режа:

  1. Умумий жисмоний тайёргарлик.

  2. Кросс тайёргарлиги.

  3. Кросс тайёргарлиги машғулотларида қизлар ва ўғил болалар.

1. Умумий жисмоний тайёргарлик ( УЖТ ) – бу спортчи учун, унинг ҳаракат кўникмалари учун зарур бўлган асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ҳаётий муҳим жараёндир. Унинг мақсади спортчининг умумий ҳаракат тайёргарлигини вужудга келтиришдан иборат бўлиб, бундай тайёргарлик махсус тайёргарлик бошланганда унинг пойдевори сифатида фойдаланилади.
Умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида қуйидаги масалалар ҳал қилинади: асосий жисмоний сифатларни тайёрлаш, функционал имкониятларни ошириш, ҳаракат кўникмалари ҳажмини кенгайтириш, спорт соҳасида иш қобилиятини юксалтириш, ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, куч қувватни тикланиш жараёнларини рағбатлантириш, саломатликни мустаҳкамлаш сингари вазифалара бажарилади. Шу мақсадда организмда умумий таъсир кўрсатадиган жисмоний машқлар мажмуасидан фойдаланилади. Бу билан айрим сифатларни махсус тарзда ривожлантириш учун асос яратилади. Турли мослашувдаги машқларга адаптация ҳосил қилиш хусусяитларни тарбиялайди ҳамда куч-қувватни тиклаш жараёнлари кечишини жадаллаштиради.

Спортнинг бошқа турлари таркибидан танлаб олинган асосий машқлар УЖТ учун асосий восита сифатида фойдаланилади.
Машқларнинг хилма хил қилиб танланиши ҳаракат имкониятларининг кенгайтиришини таъминлайди. Бунда турли сифаталр ва кўникмалар бир-бирига ўзаро таъсир этиш қонуниятларини ҳисобга олмоқ зарур. Улар ижобий, салбий ва ўртача мўътадил таъсир кўрсатувчи омиллар бўлиши мумкин. Куч ошиши билан тезлик ўсади, баскетболчилар ташлайдиган тўпни мувофиқлаштириш ва аниқлик даражасини ошириш яхшиланади.
Ижодий таъсир ўз тузилмаси жиҳатидан асосий ўйин усуллари кўникмасига яқин бўлган сифатларни таъминлаб, спортчи мусқуллари ишини ўйин режимига мослаштириш.
Машғулотларда буюмлар билан ва буюмларсиз бажариладиган машқлардан, баландликка ва узунликка сакраш, ирғитиш ва улоқтириш машқларидан, турли дистансияларга югириш ва тўсиқлардан ошиб югириш машқларидан, кросслардан, акробатик машқлардан, турли вазндаги оғир буюмларни кўтариб бажариладиган машқлардан кенг фойдаланилади.

Юқоридаги машқлар доимий равишда ва узликсиз бажариб борилган тақдирдагина умумий жисмоний тайёргарлик ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Бу машқлар спортчиларнинг тайёрлашнинг барча босқичларида ва барча даврларида бажариладиган машғулот машқларининг таркибий қисмига киради.
Спортчи юксак спорт маҳоратига эришганидан кейин ҳам бундай умумий тайёргарлик машқлари ўз аҳамиятини йўқотмайди. Унда бу машқлар спортчи ихтисослашган соҳанинг бир тамони бўлиб қолмаслиги учун мувафиқлаштирувчи, спортчи маҳоратининг хар томонлама ўсиши таъминловчи, унинг бир харакатдан бошқасига ўтиши учун имкон яратадиган ва умуман шуғулланувчиларни соғломлаштирувчи восита сифатида бу машқларнинг аҳамияти ортиб боради.
Бунда машқларни тўғри танлашдан ташқари, жисмоний юкламанинг ҳажми тўғри белгиланиши ҳамда ўқув-тренировка машғулотлари жараёнида юкламалар тўғри тақсимланиши муҳим аҳамият касб этади.

Спортчидаги ҳаракат сифатлари бир текис ва бир вақтда шаклланмайди. Турли ёш даврларидаги ўсиш хам бир хил бўлмайди.
Куч, тезлик, чидамлилик сингари сифатлар ўзининг энг юқори даражасига турли ёшларда эришилади. Ҳаракат сифатларининг ўсиши, организм бир қатор системаларининг функсионал ҳолатига боғлиқ бўлади.
Масалан, чидамилилик кўп жиҳатдан юрак-томир, нафас олиш тизими фаолиятига, улар энергиясидан тежаб-тергаб фойдаланилишига боғлиқ бўлади. Бундай шароитда ўйин фаолияти учун характерли бўлган хусусият ўйинчининг яқинлашиб келаётган буюмга нисбатан ўз жойини танлаши ва унга нисбатан, яъни ўша яқинлашиб келаётган харакатдаги буюмга реаксия қўрсатиши тўп йўналишининг ўзгариши билан қайта- қайта старт тезлигини ўзгартириши, рақиб томонга ва ундан орқага қараб ҳаракат қилиши; бир усулни иккинчиси билан алмаштириши ва, ниҳоят, спорт техникаси усулларининг бажариши ҳамда максимал тезлик билан бир жойдан иккинчи жойга ўтиш билан боғлиқ бўлган тактик комбинацияларнинг амалга оширилиши – булар бари ўйин фаолияти учун характерли бўлган хусусиятлари ҳисобланади.

Жойдан жойга ўтиш тезлигини ривожлантириш усулияти асосида махсус спринтер машқлари комплекси ётади. Бироқ спринт воситалари билан эксперимент тарзидаги машғулотларда бутун бир йиллик машғулот сиклида давомида шунчаки шуғуланиш натижасида орадан муайян вақт ўтгач, шуғулланувчиларнинг унга бўлган қизиқиши сўниб қолишига олиб келади ва бунинг оқибатида максимал тезликдан пастроқ бўлган натижаларга эришилади.
Шунинг учун баскетболчиларда тезлик сифатларини намоён этадиган махсус рағбантлантирувчи омиллар бўлмоғи керак.
Ҳаракат тезкорлиги жуда кўп омиллар билан бир қаторда, техник маҳорат даражисига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Усулларни максимал даражадаги тезлик билан аниқ бажарилиши,худди жойдан жойга ўтиш ҳаракатларини максимол тезлик билан бажарилиши сингари ғоят мураккаб бир маҳорат ҳисобланади, чунки бундай вазиятларда-ҳаракатларни бажариш давомида сенсор коррексияси, яъни мослашув ҳаракатларни бажариш анча қийин бўлади.

Жойдан жойга ўтиш харакати юксак тезлик билан бажарилишига эришиш ва бунинг натижасида усулни эгаллаб олишнинг такомиллашмай қолиши оқибатида ё аниқлик ёмонлашади, ё бўлмаса, тезлик пасайиб кетади. Баскетболчи унисига ҳам, бунисига ҳам йўл қўя олмайди. Шунинг учун машғулотининг илк босқичларида тезлик ва техника машқларини бирлаштирган аралаш комбинацияси машқларни (йъани машқни бажариш суръати бевосита тезлаштирилган вақтда усул техникасини такомиллаштирувчи ҳаракатларнинг қўшиб борилиши) ва бу машқларни баскетболчилар маҳоратини ривожлантириш учун қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас. Спортчи усулларни мукаммал эгаллаб олганидан кейингина, бундай машқлардан фойдаланиш асосли бўлади. Унда, дастлаб, тезлик сифатлари билан ўйин техникаси бир-биридан ажратилиб, дастлаб алоҳида-алоҳида такомиллаштирилганидан кейин, уларни бир-бирига қўшиб бажаришга ўтилгани маъқул.



Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling