Куйдирги касаллиги режа: Тарихий маълумотлар


Download 0.59 Mb.
bet1/3
Sana14.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1356853
  1   2   3
Bog'liq
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ


КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ
 Режа:
1. Тарихий маълумотлар
2. Этиологияси
3. Эпидемиологияси
4. Патогенези
5. Клиникаси
6. Даволаш
7. Профилактикаси




КИРИШ
Куйдирги – ўткир бактриал зооноз инфекция, интоксикация тери сероз-геморрагик яллиғланиш, лимфа тугунларининг ва ички органларда кечадиган, септик шакллари билан характерланади.
ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР.  Кўп асрлар давомида куйдирги кенг тарқалган касаллик бўлиб бир замонлар одамзот бошига кўп талофат келтирган.. Куйдиргидан ҳар йили миллион одамлар касалланган. қадим замонларда куйдиргини «муқадас олов», «форс олов» номлари билан ҳам аташган. Рус олими С.С.Андреевский 1788 йили Сибирдаги эпизоотия вақтида бу касалликни текширди, касалликни ҳайвондан ўзига юқтириб, одамлар билан ҳайвонларда учрайдиган касаллик бир хил эканлигини исботлади ва бу касалликни «сибирская язва» («сибир яраси») деб аталишини тавсия этди. У куйдиргининг патологик анатомияси, клиник хилларини тасвирлаб берди, даво ва профилактика усулларини ишлаб чиқди.
ЭТИОЛОГИЯСИ. Куйдиргини қўзғатувчиси –Bacillus antracis, Bacillus авлоди. Bacillа сеае оиласига киради. Йирик спора ҳосил қилувчи грамммусбатли, 5-10 мкм узунлиги 1-1,5 мкмдиаметрли таёқча капсула билан ўралган. Куйдирги бацилласи гўштпептонли муҳитда яхши ўсади.
Бациллани капсулали ва соматик антигени бор, энзотоксин ажратади, оқсилли комплексдан иборат.
Куйдирги таёқчасини вегетатив шакли оддий дезинфекцияловчи моддалар таъсирида ва қайнатилганда ҳалоқ бўлади. Споралари нисбатан чидамли. Тупроқда ўн йиллар давомида сақланади. Автоклавда (1100С) 40 минутда ҳалоқ бўлади. Споралар активлашган хлорамин эритмаси, қайноқ фармалдегид, перекис водородга чидамсиз.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ. Инфекция манбаи бўлиб касалланган уй ҳайвонлари майда ва йирик шоҳли ҳайвонлар, от, қўй, эчки, эшак, туялар, чўчқалар. Кўпинча контакт йўли билан бир-бирига юқади, камдан-кам алиментар, ҳаво-томчи ва трансмиссив йўл билан юқиши мумкин. Бундан ташқари касалланган ҳайвон билан бевосита контактда бўлишида одамга бир неча фактор натижасида юқиши мумкин. Унга касал ҳайвонлар, уларнинг ажратмалари, териси ва ички органлари киради ҳамда ташқи муҳит куйдирги споралар тушган тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа барча нарсалар орқали юқиши мумкин. қўзғатувчи механик йўли билан (қон сўрувчи хашарот ёрдамида) юқиши мумкин. Куйдирги касаллиги билан кўпинча мактаб ёшидаги ўғил болалар касалланади. Бу уларнинг касал молларни сўйишда қатнашишлари билан боғлиқ. Касалланган моллар билан мулоқатда бўлган барча одамлар касаланиши мумкин. Улар касал бўлиб ўтганларидан сўнг организмда инфекцион иммунитет ҳосил бўлади. Касалликка берилувчанлик юқиш йўли ва тушган инфекциянинг миқдорига қараб 3 турдаги инфекция ўчоғи тафовут қилинади: касбли-қишлоқ хўжалиги, касбли – саноат ва маиший. Биринчи тури ёз ва куз мавсумида қолганлари эса ҳамма мавсумида учраши мумкин.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling