Лаборатория иши №2 Мавзу: Суюликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш. Ишдан мақсад


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1046851
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Лаборатория иши. Суюқликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш .



Лаборатория иши № 2
 
Мавзу: Суюликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш. 
 
Ишдан мақсад: 
Суюқликларнинг сарфини аниқлаш усулларини ва сарф 
ўлчагичлардан фойдаланиш услубиятини ўрганиш.
 
Назарий қисм 
Модда миқдорини ўлчайдиган асбоблар ҳисоблагичлар деб аталади. Ҳисоблагичлар 
ўзларидан ўтган модда миқдорини исталган вақт (сутка, ой ва ҳоказо) мобайнида ўлчайди. 
Унинг миқдори ҳисоблагич кўрсаткичлари фарқи билан аниқланади. Модда миқдори 
ҳажм (литр, м
3
) ѐки масса (кг, т.) бирликларида ифодаланади. Ҳисоблагичлар бевосита 
ўлчаш асбоблари бўлиб, уларнинг шкаласи бўйича олинган кўрсаткичлар қўшимча 
ҳисоблашни талаб қилмайди. 
Сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. 
Модданинг берилган канал кесими орқали вақт бирлиги ичида ўтган миқдори моддасарфи 
дейилади. Сарф ўлчайдиган асбоблар оний сарфни ўлчайди ва технологик режимлар 
(айниқса узлуксиз жараѐнларда) ишининг барқарорлигини назорат қилишга, технологик 
жараѐннинг ўтишини ҳар бир онда автоматик равишда ростлашга ва режимни берилган 
йўналишда созлашга имкон беради. 
Модданинг ҳажмий сарфи л/с, м
3
/с, м
3
/соат, масса сарфи эса кг/с, кг/соат, т/соат ва 
ҳоказоларда ифодаланади. Асбоблар ҳисоблагичлар (интеграторлар) билан таъминланиши 
мумкин, 
унда 
Бундайасбоблар 
ҳисоблагичли 
сарфўлчагичлар 
дейилади. 
Бундайасбоблар моддасарфи ва миқдорини ўлчашга имкон беради. 
Саноатда кенг тарқалган ҳисоблагичлар ва сарфўлчагичлар ишлаш принципи ва 
тузилишларига кўра бир қанча гуруҳларга бўлинади. 
Суюқлик вагазларнинг миқдорини ўлчайдиган ҳисоблагичларқуйидаги асосий 
гуруҳларга ажратилади: 
1) ҳажм ҳисоблагичлари; 
2) тезлик ҳисоблагичлари; 
3) вазн ҳисоблагичлари. 
Ишлаб чиқаришда суюқлик, буғ ва газларнинг сарфини улчайдиган асбобларнинг 
қуйидаги турларидан фойдаланилади: 
1) босимфарқлари ўзгарувчан сарфўлчагичлар; 2) босимфарқлари ўзгармас 
сарфўлчагичлар; 3) тезлик босими сарфўлчагичлари: 4) ўзгарувчан сатҳли 
сарфўлчагичлар; 5) индукцион сарфўлчагичлар; 6) ультратовуш сарфўлчагичлар; 
7)калориметрик (иссиқлик) сарфўлчагичлар; 8) ионизацион сарфўлчагичлар. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling