Лаш учун рухсатномалар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana22.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1378976
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 M Mansurov



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
М.А. Мансуров, 
катта илмий ходим-изланувчи, ТТЕСИ 
 
ҒАЗНАЧИЛИК БЎЛИНМАЛАРИДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ 
САРФЛАШДА ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР 
БЕРИЛИШИ МЕХАНИЗМИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Данная статья посвяшена особенностям проведения операций по 
расходованию бюджетных средств и их совершенствованию в отделениях 
казначейства. 
This article is devoted to the peculiarities of the operations budget 
spending and improvement in the Treasury offices.
 
Калит сўзлар:
ғазначилик, касса режаси, ягона ғазна ҳисобварағи, 
харажатларни тўлаш учун рухсатномалар. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, Ғазначилик давлат бюджетининг 
ижросини яъни бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисобини олиб борилиши 
ҳамда давлат харажатларига молиявий ресурсларни етарли бўлишини 
таъминлаш учун масъул бўлган махсус давлат тузилмасидир.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов 
таъкидлаганларидек, “Давлат бюджетини бажаришга қаратилган ғазначилик 
хизмати институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бюджет маблағларидан 
фойдаланиш самарадорлигини анча оширади”[2]. 
Шунингдек, Ғазначилик бўлинмаларида Давлат бюджети пул 
маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартибини белгилаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси қабул қилинган. 
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексига бюджетни режалаштириш 
жараёнининг босқичларидан бири касса режасини тузиш ҳисобланади. 
Бюджетнинг касса ижросини амалга ошириш иккита молиявий жараённи ўз 
ичига олади: пул тушумлари ва Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ)дан амалга 
ошириладиган харажатлар[3]. 
Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги Ягона ғазна ҳисобварағидаги 
маблағларни бошқаришни Давлат бюджети даромадлари тушумлари ва 
харажатларининг қисқа муддатли прогнозларини тузиш йўли билан амалга 
оширади. 
Ягона 
ғазна 
ҳисобварағи 
(ЯҒҲ) 
Ғазначиликнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкида очилган Давлат бюджети пул маблағлари 
жамланадиган ва ундан Давлат бюджети маблағларини сарфлаш бўйича 
операциялар амалга ошириладиган ҳисоб рақамини ифодалайди. Ягона ғазна 
ҳисобварағига ўтиш шароитида Ғазначилик тизимининг амал қилиши Давлат 
бюджети ижросининг сифат жиҳатдан янги технологияси ҳисобланади, бунда 
қуйидаги ҳолатларга жиддий эътибор қаратилади, яъни барча даражадаги 
бюджетлар ҳисобидан амалга оширилган давлат бюджети харажатлари ва 
даромадлари бўйича операцияларнинг “Ғазначилик” Дастурий мажмуида ҳар 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
куни акс эттирилиши ва шундай тарзда Давлат бюджети ижроси ҳақидаги 
ҳисоботни исталган сана ва ҳисобот даври учун тезкор шакллантириш 
имконияти. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling