Магистрлик диссертациянинг мавзуси ҳозирги вақтда долзарб ҳисобланиб, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириб боришда туризм тармоғини назарий ва амалий тадқиқ қилиш аҳамияти юқоридир


Download 14.88 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi14.88 Kb.
#1383950
TuriДиссертация
Bog'liq
Абдуллаева такриз ташки


Бухоро давлат университети 5А230102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислиги 2-босқич талабаси Абдуллаева Ҳилола Нутфоллоевнанинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг иқтисодий ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги магистрлик диссертациясига


Т А Қ Р И З

Туризм мамлакатнинг юқори даромад келтирувчи, рентабелли соҳаларидан бири ҳисобланиб, мамлакатга хорижий валюта киришини ошириш натижасида, тўлов балансини ижобий ҳолатда сақлаб туриш, аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш каби ижобий таъсирлари муҳим ҳисобланади.


Магистрлик диссертациянинг мавзуси ҳозирги вақтда долзарб ҳисобланиб, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириб боришда туризм тармоғини назарий ва амалий тадқиқ қилиш аҳамияти юқоридир. Магистратура талабаси Абдуллаева Ҳилола мавзуни ёритиш учун туризмнинг ривожланиш тарихи, соҳадаги назарий тушунчалар ҳамда иқтисодий муносабатларни ёритишда астойдил изланишлар олиб борган. Туризмни иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида иқтисодий муносабатлари, ташқи ва ички туристлар сонига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллари, соҳада даромадларни шакллантириш ва самарадорликка таъсир қилувчи омиллар батафсил ёритилган.
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг ривожланиши, туризм соҳасидаги иқтисодий муносабатлар, мамлакат ва Бухоро вилоятида ички ва ташқи туризмнинг бугунги ҳолати, сўнгги даврларда коронавирус пандемияси таъсирида мамлакат туризм соҳасидаги юзага келган вазият, туризмдаги иқтисодий йўқотишлар, шунингдек, туризмнинг иқтисодий ривожланиш даражаси чуқур таҳлил қилинган.
Абдуллаева Ҳ.Н. магистрлик диссертацияси тадқиқотлари асосида мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор йўналишларни кўрсатиб берган, жумладан, мамлакатимиз ва Бухоро вилоятига ташриф буюрадиган туристлар сонини ошириш, туризмда мавсумийлик таъсирини камайтириш ва туризмда саёҳат давомийлиги ҳамда туризмнинг фойдалилик даражасини ошириш бўйича самарали таклифларини билдирган.
5А230102-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислиги 2-босқич талабаси Абдуллаева Ҳилола Нутфоллоевнанинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг иқтисодий ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси магистрлик диссертациясининг тузилиши ва унинг мазмунига қўйиладиган талабларга тўлиқ жавоб беради “аъло” баҳога лойиқ ва ҳимояга тавсия қилинади.


Бухоро муҳандислик-технологиялар
институти “Менежмент” кафедраси
доценти, и.ф.н.: Б.Ф.Азимов
Download 14.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling