Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш дастлаб мустақилликка эришилгач амалга оширила бошлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўзининг мустақил ўз моделини яратди


Download 95.38 Kb.
bet1/8
Sana14.05.2023
Hajmi95.38 Kb.
#1461864
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Buxgalteriyaga oid ma\'lumotlar


Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш дастлаб мустақилликка эришилгач амалга оширила бошлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўзининг мустақил ўз моделини яратди. Шунинг билан биргаликда иқтисодиёт сиёсатдан устунлиги бош мақсад қилиб олинди. Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда иқтисодиёт тармоқларини чуқур ўрганиш ва ҳалқаро тажрибалардан фойдаланиш лозимлиги белгиланди. Шу тариқа мамлакатимиз иқтисодиёти макро ва микро миқёсда ўрганилиб, улар бўйича халқаро тажрибалар натижасида таҳлил қилиниб келмоқда. Микроиқтисодий кўрсаткичлар натижасида макроиқтисодий кўрсаткичлар шаклланади. Микроиқтисодий кўрсаткичлар асосан корхона ва ташкилотларда эришилган натижалар бўйича шаклланади. Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий кўрсаткичларини шакллантиришда бухгалтерия ҳисобининг ўрни беқиёсдир. Шу сабабли бухгалтерия ҳисобини ҳалқаро андозалар асосида ислоҳ қилиш талаб этилди. Бунинг натижасида дастлаб 1996 йилнинг 30 августда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ҳалқаро бухгалтерия ҳисобининг талабларини ўрганган ҳолда мамлакатимизда 2002 йилда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ишлаб чиқилди ҳамда 2016 йил 13 апрелда янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бухгалтерия ҳисоби корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи тўғрисида батафсил маълумотларни шакллантириб, ахборотлардан фойдаланувчиларга аниқ ва тўлиқ маълумотларни етказиш ҳисобланади. Шунинг учун иқтисодий қарорларни қабул қилишда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари мухим ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби фанини ўрганишда кўп фанларни билиш талаб этилади. Жумладан. Иқтисодиёт назарияси, Макро ва микро иқтисодиёт, молиявий бошқарув таҳлили, солиқлар ва солиққа тортиш қонунчилиги, меҳнат қонунчилиги ва бошқа мантиқий фикрлаш билан боғлиқ фанларни билиш талаб этилади. Шу сабабли бухгалтерия касбини ўрганиш анча меҳнат ва ирода талаб этади. Бизнинг фикримизча бухгалтерия ҳисобини ўргатишда кўпроқ назарияни амалиётга боғлаган ҳолда тушунтириш керак. Ушбу ўқув қўлланмада назарий маълумотларни имкон қадар амалий мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қилганмиз. Қўланмадаги хар бир мавзуда назарий маълумотлар бўйича амалий мисоллар ишлаб чиқилган.


  1. Мавзу: Бухгалтерия ҳисобининг моҳияти, предмети ва методи.

Мамлакатимиздаги айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг серқирра молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама акс эттириш учун ҳар хил ҳисоб турларидан фойдаланилади. Жумладан:


Оператив ҳисоб режаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун зарур бўлган кундалик маълумотларни олиш ва умумлаштиришга хизмат қилади. У тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Оператив ҳисоб ёрдамида корхона ресурслари ва улар миқдорининг ўзгаришини жорий тартибда кузатиш, бухгалтерлик ва статистик ҳисобда акс эттирилмайдиган қатор маълумотларни кўрсатиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилиши, шартнома мажбуриятларнинг бажарилиши, машина ва қурилмалардан фойдаланиш даражаси ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Статистик ҳисоб миқдор кўрсаткичларида ифодаланадиган ижтимоий-оммавий ҳодисаларни сифат жиҳатдан тавсифлаб, кузатиш ва акс эттириш ҳамда жамият тараққиёти қонуниятларини ўрганиш тизимидир.
Статистик ҳисоб ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш муносабатлари ва ижтимоий турмушдаги сиёсий ва маданий жараёнлар ривожланишининг асосий қонуниятларини очиб беради. Иқтисодиётни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш, статистик таҳлил қилиш ва ахборотдан фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш статистик ҳисобнинг асосий вазифасидир. Бу мақсадда статистик ҳисоб бухгалтерия ва оператив ҳисоб маълумотларидан фойдаланиб, шу билан бирга уларнинг тузулишига ҳам таъсир этади.

Download 95.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling