Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш дастлаб мустақилликка эришилгач амалга оширила бошлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўзининг мустақил ўз моделини яратди


Download 95.38 Kb.
bet2/8
Sana14.05.2023
Hajmi95.38 Kb.
#1461864
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Buxgalteriyaga oid ma\'lumotlar

Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектнинг маблағлари ва улар манбаларининг ҳаракатини акс эттириб, хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалаларни ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш, уларни Ягона бир ўлчовда, яъни пул ифодасида умумлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичларни ҳисоблаш ва баҳолаш, уларни тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизимидир.
Бозор иқтисодиётининг бухгалтерия ҳисоби олдига қўядиган талаблари режали-тақсимот иқтисодиётига қараганда анча кенг. Бу энг аввало, бошқарув мақсадлари хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг якуний натижаси – фойда олишга қаратилганлиги билан боғлиқ. Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисоби ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда уч турга бўлинади:
Молиявий ҳисоб ташқи ва ички ахборотдан фойдаланувчилар талабини қондиришга қаратилган ҳисоб ва ҳисобот тизимидан иборат. Бошқарув ҳисоби фақат ички ахборотдан фойдаланувчилар, яъни хўжалик юритувчи субъект бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлайди ва унинг жорий вазифалари (ишлаб чиқариш ҳисоби) каби стратегик мақсадларига (стратегик ҳисоб) хизмат қилади. Солиқ ҳисоби солиқларнинг алоҳида турлари бўйича солиққа тортиладиган базани тўғри ҳисоблаш ва бюджет билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлашга қаратилган. Шундай қилиб, бошқарувнинг кўриб чиқилган режалаштириш, назорат ва қабул қилинган қарорлар бажарилишининг самарадорлигини баҳолаш каби функсиялари бухгалтерия ҳисоби туфайли амалга оширилади. Унинг ахборот тизими ички ва ташқи ахборотдан фойдаланувчиларнинг хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолияти тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлишини таъминлайди.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги конуннинг 3-моддасига мувофиқ, узлуксизлик, ишончлилик, кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги бухгалтерия ҳисобининг асосий принципларидир.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий таъмойиллари қўйидагилар:

  • бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш;

  • хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни пулда баҳолаш;

  • аниқлик;

  • ҳисоблаш;

  • олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);

  • мазмуннинг шаклдан устунлиги;

  • молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;

  • ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;

  • активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.

Бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ахборотдан фойдаланувчиларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахборотлари билан таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:

  • бухгалтерия ҳисоби счетларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотларни шакллантириш;

  • самарали бошқарув мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;

  • молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборат1.

Бухгалтерия ҳисобининг биринчи вазифаси корхона раҳбарлари, таъсисчилари, иштирокчилари ва мулкдорлари, инвесторлар, кредиторлар, харидорлар ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар манфаатларидан келиб чиқади. Бухгалтерия ахборотлари тўлиқ ва ишончли бўлиши, яъни фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субект тўғрисида, унинг мулклари, мажбуриятлари, фаолият натижалари тўғрисида барча зарур ахборотларни тақдим қилиши, демак, корхона маъмурияти ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши лозим.

Download 95.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling