Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш дастлаб мустақилликка эришилгач амалга оширила бошлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўзининг мустақил ўз моделини яратди


Download 95.38 Kb.
bet6/8
Sana14.05.2023
Hajmi95.38 Kb.
#1461864
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Buxgalteriyaga oid ma\'lumotlar

1.“Узоқ муддатли активлар”; 2. “Жорий активлар”.
Пассивда эса юқоридаги бўлимлар қаршисида қўйидаги бўлимлар жойлашган:
1. “Ўз маблағлари манбалари”; 2. “Мажбуриятлар”.
Баланс активининг «Узоқ муддатли активлар» бўлимида асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, капитал қўйилмалар ва ш.ҳ. акс эттирилади.
Баланс активининг «Жорий активлар» бўлимида юқори ликвидли, яъни пулга айлантирилиши нисбатан осон хўжалик маблағлари гуруҳланган. Буларга асосан, материаллар, ўстирилаётган ва боқувдаги чорва моллари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, дебитор қарзлар, қисқа муддатли молиявий инвеститсиялар ҳамда пул маблағлари киради.
Баланс пассивнинг “Ўз маблағлари манбаси” бўлимида хусусий капитал асосий ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни 14-моддасига мувофиқ хусусий капитал устав капитали, қўшилган капитал, заҳира капитали ва тақсимланмаган фойдадан иборат.
Баланс пассивининг «Мажбуриятлар» бўлимида корхона мажбуриятлари уларнинг муддатига кўра: узоқ муддатли мажбуриятлар ва қисқа муддатли мажбуриятларга ажратилган ҳолда кўрсатилади.
Хўжалик муомалалари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар тўрт типга бўлинади:
1 тип. Актив моддаларидаги ўзгариш (активда кўпайиш ва активда камайиш) – баланс жами ўзгармайди.
2 тип. Пассив моддаларидаги ўзгариш (пассивдаги кўпайиш ва пассивдаги камайиш) – баланс жами ўзгармайди.
3 тип. Актив ва пассив моддаларида кўпайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага кўпаяди).
4 тип. Актив ва пассив моддаларида камайишга олиб келувчи ўзгаришлар (актив ва пассив бир хил суммага камаяди).
Биринчи тип ўзгаришга шартли мисоллар: (А -; А+;)

  • Банкдаги ҳисоб рақамдан кассага иш ҳақи учун нақт пул олинди; (“Ҳисоб рақамда пул камайди, кассада пул кўпайди” А -; А+;)

  • Хом ашё ишлаб чиқаришга берилди; (“Омборда хом ашё камайди, ишлаб чиқариш цехида кўпайди” А -; А+; )

  • Тайёр махсулот омборга қабул қилинди; (“Омборда тайёр махсулот кўпайди, ишлаб чиқаришда камайди” А -; А+;)


Download 95.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling