Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш дастлаб мустақилликка эришилгач амалга оширила бошлади. Бунинг натижасида мамлакатимиз ўзининг мустақил ўз моделини яратди


Download 95.38 Kb.
bet3/8
Sana14.05.2023
Hajmi95.38 Kb.
#1461864
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Buxgalteriyaga oid ma\'lumotlar

Иккинчи вазифасининг мазмуни Шундан иборатки, бухгалтерия ҳисоби тизимида корхона молия-хўжалик фаолияти фактларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мослиги устидан назорат ўрнатиш учун маълумотларни шакллантириш зарур. Бундай ахборотлар хўжалик муомалаларининг мақсадга мувофиқлигини, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишни тасдиқлаши лозим.
Учинчи вазифаси корхона хўжалик фаолиятини бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Шу билан бирга, шартномаларнинг бажарилишини, тежамкорликка риоя қилишни ва мулкнинг сақланишини таъминлашни назорат қилиш ҳам ҳисобнинг вазифасига киради.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар иккита катта гуруҳга: ички фойдаланувчилар ва ташқи фойдаланувчиларга бўлинади.
Маълумки, у ёки бу соҳани ўрганувчи ҳар бир фан ўз предмети, яъни ўрганиладиган обектларига ва методи, яъни шу предметни ўрганиш усулларининг илмий асосланган мажмуасига эга бўлиши лозим. Шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳам иқтисодий фанларнинг мустақил бир тармоғи сифатида ўз предмети ва методига эга.
Хўжалик маблағлари (активлар), уларнинг манбалари (пассивлар) ва маблағларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги доиравий айланиши ҳамда фаолият натижалари бухгалтерия ҳисобининг предметидир.
Ҳар қандай фаннинг предмети ва объектларининг моҳиятини билишга мазкур фан методининг мазмунини билиш орқали эришилади. Демак, бухгалтерия ҳисобининг методи мазкур фан предметини ўрганиш учун қўлланиладиган усуллар(элемент)инг илмий асосланган тизимига айтилади.
Бухгалтерия ҳисоби методини ташкил этувчи асосий усуллар (элементлар) қўйидагилардан иборат: ҳужжатлаштириш ва инвентаризатсия; баҳолаш ва калкулясия(маҳсулотлар, бажарилган иш ва хизматлар таннархини аниқлаш); счетлар тизими ва икки ёқлама ёзув; баланс ва ҳисобот.
Назорат саволлари.

  1. Хўжалик ҳисобининг вужудга келиш сабаблари ва унинг шаклланиши қандай?

  2. Ҳисоб турларининг ўхшашлиги ва фарқлари нималардан иборат?

  3. Нима учун бухгалтерия ҳисоби хўжалик ҳисобининг турлари орасида асосий ўрин эгаллайди?

  4. Бухгалтерия ҳисобининг асосий принсиплари ва уларни таърифланг.

  5. Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчиларнинг таркибини айтинг.

  6. Бухгалтерия ҳисобининг бошқа фанлар билан алоқаси қандай?

  7. Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар нималардан иборат?

  8. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

  9. Бухгалтерия ҳисобининг предметини таърифланг.

  10. Бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектлари нималардан иборат?

  11. Хўжалик юритувчи субъект маблағларини гуруҳлашнинг моҳияти нимадан иборат?

  12. Маблағлар манбаларини гуруҳлашнинг мазмунини таърифланг.

  13. Бухгалтерия ҳисоби методининг моҳияти ва унинг элементлари қандай?



1-Машқ. Берилган хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини гуруҳланг:

1

Ходимларга меҳнат ҳақи бўйича қарздорлик

16

Товарлар.

17

Минерал ўғит

2

Идишлар

18

Касса

3

Харидорлардан олинадиган счётлар

19

Бино

4

Транспорт воситалари

20

Эҳтиёт қисмлар

5

Олинган бўнаклар

21

Дастурий таъминот

6

Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар

22

Ҳисоб-китоб счёти

23

Тайёр маҳсулот

7

Устав капитали

24

Ускуналар

8

Ҳисобдор шахсларга тўланадиган қарзлар

25

Таъсисчиларга қарз

9

Узоқ муддатли банк кредити

26

Бюджетга тўловлар бўйича қарз

10

Ёрдамчи ишлаб чиқариш

27

Материаллар

11

Савдо маркаси

28

Қўшилган капитал

12

Валюта счёт

29

Резерв капитали

13

Келгуси давр даромадлари

30


Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари

14

Тугалланмаган ишлаб чиқариш

15

Патент

31

Тақсимланмаган фойда


Download 95.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling