Маълумотномаси I. Ташкилий тадбирлар


Download 31.45 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi31.45 Kb.
#1204217
Bog'liq
Олмазор хисобот Қисқартирилган


2019 йил давомида Тошкент шаҳри Олмазор туманида жиноятларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва диагностика қилиш юзасидан амалга оширилган ишлари натижаларининг умумлаштирилган
МАЪЛУМОТНОМАСИ


I. Ташкилий тадбирлар

Туман ҳудудида жиноятларнинг содир этилиш сабабларини аниқлаш бўйича ўрганишлар ўтказиш ва диагностика қилиш мақсадида Институт кафедралари, батальонлари раҳбарлари Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИОФМБга қарашли 8 та ички ишлар бўлимларига бириктирилди.


Ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш учун ва жиноят содир этиш хавфи юқори 29779та объектларга 78976та видеокузатув мосламалари ўрнатилган, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 2456та хонадонлар ва 969та объектлар техник қўриқлаш пунктига уланган.
2019 йилнинг 12 ойи якунига кўра 2018 йилнинг шу даврига нисбатан содир этилган умумий жиноятлар 70 тага (594/524) ёки 11,78 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 77 тага (375/298) ёки 20,53 фоизга камайишига эришилган. Шу билан бирга унча оғир бўлмаган турдаги жиноятлар50 тага (118/68) ёки 42,37 фоизга, оғир турдаги жиноятлар
29 тага (110/81) ёки 26,36 фоизга камайган.
Тумандаги тезкор-криминоген вазиятдан келиб чиққан ҳолда, туман ҳудудига 8 та ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатаётган бўлиб, жумладан, 1-сонли Ички ишлар бўлими ҳудуида жами содир этилган жиноятлар – 63/61 тага ёки 3,17 фоизга, 2-сонли Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 84/68 тага ёки
19,5 фоизга, 3-сонли Ички ишлар бўлими жами содир этилган жиноятлар – 59/56 тага ёки 5,8 фоизга; 4-сонли шаҳар Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 98/79 тага ёки 19,39 фоизга, 5-сонли Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 80/53 тага ёки
33,75 фоизга, 6-сонли Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 107/101 тага ёки 5,61 фоизга, 7-сонли Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 47/56 тага ёки 19,15 фоизга ошган, 8-сонли шаҳар Ички ишлар бўлими ҳудудида жами содир этилган жиноятлар – 56/50 тага ёки 10,71 фоизга камайган.


II. Аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича
чора-тадбирлар

Аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тумун ҳудудида жойлашган Олий таълим муассасаларида, коллеж, лицей ва мактабларда жами 212 та учрашув, давра суҳбатлари ва викториналарда 13110 та ўқувчи ёшлар қамраб олинди.


Аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 8 та юридик клиникалар ташкил этилди.
2019 йил давомида юридик клиникаларга жами 252 та мурожаатлар келиб тушган, жумладан 169 та фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар, 21 та меҳнат ҳуқуқий муносабатлар, 37 та оилавий ҳуқуқий муносабатлар, 22 та ўқишга кириш масаласида, 3 та Жиноят-ижроия ҳуқуқи муносабатлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.


III. Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва уни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар


58 нафар курсантлари Олмазор туманидаги 58 та маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизматига жалб этилди.
Патруллик хизматини олиб бориш вақтида ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида жами 3196 та профилактик ишлар олиб борилган бўлиб, улардан
749та профилактик сухбат
185та профилактик огоҳлантириш
583та хатлов
440та паспорт виза режими
188та жанжалкаш оилалар билан сухбат
148 маротаба жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойга чиқилган
174та маъмурий баённома тузилган.
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва уни олдини олишга қаратилган 450 та профилактик тадбирлар ўтказилил жами
28575 нафар фуқаролар қамраб олинган.


IV. Аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик йўналиши бўйича тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар


«Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус» доирасида ҳамда аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган 87 та спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ва бадиий-эстетик тадбирлари ўтказилиб жами 32437 та ўқувчи ёшлар қамраб олинган.


V. Туман ҳудудида амалга оширилган ўрганишлар натижасида амалга оширилган ишлар

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан республика қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган ҳамда илмий асослантирилган тегишли қонун лойиҳалари, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси 4 та,
Жиноятларни барвақт олдини олиш формуласи 3 та,
Профилактика ходимларини тайёрлаш бўйича дастурга таклифлар 1 та,
Жиноятларнинг сабаблари, шарт-шароитлари ва барвақт профилактикасига бағишланган методик қўлланмалар 18 та.
Амалга оширилган ишлар ҳақидаги лавҳалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24», «Toshkent», «Yoshlar», «Mening yurtim» ва «МY5» телеканалларида 35 маротаба ёритилган.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институти
Download 31.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling