Мана, янги йилга ҳам жуда оз қолди. Мовий сув йўлбарси 2022 йилнинг рамзига айланмоқда. Хўш, ушбу жасоратга тўла йўлбарс йили бизга қандай сирли совғаларини тайёрлаб қўйган экан?


Download 20.02 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi20.02 Kb.
#1410519
Bog'liq
2022 йил рамзи


2022 ЙИЛНИНГ РАМЗИ НИМА?
Ёхуд бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Мана, янги йилга ҳам жуда оз қолди. Мовий сув йўлбарси 2022 йилнинг рамзига айланмоқда. Хўш, ушбу жасоратга тўла йўлбарс йили бизга қандай сирли совғаларини тайёрлаб қўйган экан?
Дунё астрологларининг фикрича, янги даврда бир қанча ўзгаришлар содир бўлиши кутилмоқда. Сизни қувонтирадиган янгиликлар шахсий ҳаётингиздан тортиб иш фаолиятингизга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Мовий сув йўлбарси табатан ғайратли ва фаол ҳайвон ҳисобланади, шунинг учун мунажжимлар бу даврни кўпчилик учун самарали бўлади, дея таъкидлайди. Шунингдек, 2022 йилнинг махсус элементлари йўлбарс ўлароқ сув ва дарахт этиб белгиланганди. Шу боис, бу икки омилнинг ўзаро таъсири янги даврнинг табиатини кўрсатиб беради. Сув дарахтни ҳис-туйғулар билан озиқлантиради ва у ўз навбатида қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарорликни таъминлайди.
Янги йилнинг рамзи бўлган йўлбарс муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунинг учун 2022 йилда ҳиссиётларингизни хотирага чуқур мухрлаш ва бу билан ҳаётингизга романтикани жалб қилишга ҳаракат қилинг. Оила қурмоқчи бўлганлар, шошилиб қолинг, чунки ушбу йил сиз учун ҳам омадли бўлиши мумкин.
Иш фаолиятида кучли руҳиятга эга бўлганлар ва “ишламаган – тишламайди” шиори билан яшайдиганлар учун йил ривожланиш ва мартаба кўтарилишини ваъда қилади. Бу вақтда тажрибангизни ошириш ва янги нарсаларни ўрганиш учун бор маҳоратингизни ишга солинг. Шу билан бирга, иш ёки касбингизда кескин ўзгариш бўлиши мумкин. Бундан қўрқманг, чунки ҳеч бир нарса бежизга бўлмайди.
Шу жумадан, йўлбарс йилида моддий таъминот яхши бўлиши учун мунажжимлар молиявий масалаларда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилишади. Сиз пулни оқилона сарфлашингиз керак. Харажатларингиз режасини тузиб чиқинг. “Пулни кутишнинг ҳожати йўқ, ҳамма нарса фақат меҳнат ва донолик билан келади”,-дейди олимлар.
Йўлбарс (1962, 1974, 1986, 1998, 2010)
Хитой мунажжимлар башоратига кўра, йўлбарслар келгуси 20 йил учун режалар тузишлари керак. Бу борада харажатларингизни бирма- бир кўриб чиқишингиз тавсия этилади. Тўғри, аввалига тежамкорлик қийинроқ бўлади, ғазабни енгиб, бошқарув ричагингизни тўлқонли қўлга олишингиз ҳам. Бироқ ўзингизни назорат қилишга ҳаракат қилинг.
Қуён (1963, 1975, 1987, 1999, 2011)
Қуёнлар муҳаббат бобида анча омадли бўлишади. Аммо молия борасида уларга бироз қийин бўлади, шунинг учун уни хавф остига қўйманг. Бу йилда туғилганлар соғлигингизга янада эътиборли бўлинг.
Аждаҳо (1964, 1976, 1988, 2000, 2012)
Аждаҳолар табиатан фаол бўлишади ва уларнинг ҳаётида қайғули кунлар ортидан қувончли воқеалар рўй бера бошлайди. Қийинчиликлар бўлади, лекин йил охирида барчаси муваффақиятли бўлади. Сиз ўз мақсадларингизни аниқ билишингиз ва уларни аста-секин амалга оширишингиз керак.
Илон (1965, 1977, 1989, 2001, 2012)
Бу йилда туғилганларнинг аксарияти кўпинча муаммолар қуршовида юради. Шунинг учун дангаса бўлманг. Қаттиқ меҳнат билан айнан йўлбарс йилида бирор юқори лавозимга кўтарилишингиз мумкин. Саломатлигингиз жойида бўлади, бироқ оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг.
От (1966, 1978, 1990, 2002, 2014)
Отлар бу йилда нотинчликка дуч келишлари мумкин. Бундай можароларга қарамасдан, йил ёқимли хотираларга бой ўтади. Мақсадларингизга кучлироқ эътибор қаратинг. Шунда севимли ишигиз албатта ўз мевасини беради.
Қўй (1967, 1979, 1991, 2003, 2015)
Қўй йилида туғилганлар оила ва дўстларининг ёрдами билан ушбу йилда ҳар соҳада гуллаб-яшнаши мумкин. Сиз пул топиш ва яхши ҳаёт кечиришнинг янги усулларини топишингиз мумкин бўлади.
Маймун (1968, 1980, 1992, 2004, 2016)
Маймунларга ҳам йил муваффақиятли бўлади, фақат беетиборсизлик сабаб молиявий инқироз юзага келиши мумкин. Тезкор бўлинг, ишланг ва янада кучлироқ ишланг.
Хўроз (1969, 1981, 1993, 2005, 2017)
Хўрозларни муваффаққиятли йил кутмоқда. Сиз иш жойини ўзгартириб, ўзингиз орзу қилгандек ҳаёт қуришингиз мумкин. Агар қийинчиликларни енгсангиз, мақсадларингизў албатта амалга ошади.
Ит (1958, 1970, 1982, 1994, 2006, 2018)
Ит йилида туғилганлар эндиликда бироз қийинчиликларга дуч келиши мумкин, аммо яқинларининг қўллаб- қувватлови муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Унутманг, хато қилмаслик учун фақат муносиб лойиҳаларгагина сармоя киритинг, улар албатта ўз самарасини беради.
Чўчқа (1959, 1971, 1983, 1995, 2007)
Характерингиздаги салбий одатларни йўқотишга ҳаракат қилинг, очкўзликдан қочинг ва ҳар бир кунингизга шукр қилишни ўрганинг. Шу вақтга қадар режалаштирган барча ишларингизни амалга оширинг, доим ҳам эҳтиёткор бўлманг.
Download 20.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling