Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 379.27 Kb.
bet1/13
Sana17.06.2023
Hajmi379.27 Kb.
#1537002
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Globallashuv slayd

SHARIPOV DILSHOD


1
Глоб
аллушувнинг
фалсафий
муаммолари
BAXSHILLOYEVICHNING
“GLOBALIZATSIYA VA FALSAFANING
DOLZARB MUAMMOLARI”
Mavzusidagi bitiruv (Loyiha) ishi
Ilmiy rahbar: f.f.d.(Dsc), prof:
A.Z.Sharipov

Фалсафа ва ҳозирги замон


2
Бунда фалсафанинг фандан устунлиги
шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди,
айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш
имконини беради. Фалсафанинг
мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб,
комплекс вазифаларни ҳал
қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим
нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан
фарқи каби усуллари ва методлари ҳозирги
вақтда инсоният дуч келган оламшумул муаммоларни назарий англаб етиш ва амалда бартараф
этиш учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.

Фалсафа нафақат инсоннинг Азалий муаммолари ва

ғам-ташвишларини, балки унинг сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти таъсирида тобора

жадалроқ суръатларда, шу жумладан дунё миқёсида ўзгараётган реал

ҳаёти кундалик амалиётини

ҳам акс эттиради. Шу муносабат

билан юзага келаётган янги ҳодисалар, ғайриоддий Қийинчиликлар ва алоҳида шароитлар олимларнинг ҳам,

файласуфларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.


Г Л О
б А Л Л А Ш У В
Ҳ О Д И С А С
и
Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб
номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир.
Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона
жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал
коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади.
Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир- бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. Ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол интеграциялашуви натижасида сезиларли даражада ўзгарди ва яхлит бир бутун организмга айланди. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим халқлар ва бутун инсониятнинг ижтимоий онгида глобал жараёнлар ва уларнинг таъсирида юзага келган умумий (дунё миқёсидаги) муаммолар билан белгиланган жиддий ўзгаришлар юз бера бошлади. Жаҳон ҳамжамияти ўз ривожланишининг янги босқичига қадам қўйгани, у аввалги босқичлардан нафақат ўзгаришлар
миқёси, балки фаоллик даражаси ва универсал хусусияти билан
ҳам фарқ қилиши аён бўлди.

Download 379.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling