Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 379.27 Kb.
bet13/13
Sana17.06.2023
Hajmi379.27 Kb.
#1537002
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Globallashuv slayd

Инқироз илдизлари


Айрим мамлакатларда ҳам, бутун дунёда ҳам барқарор ижтимоий иқтисодий ривожланишга эришиш технократик жамият тузилиши ва моҳиятидан келиб чиқадиган катта қийинчиликлар билан
боғлиқ. У компьютер инқилоби таъсирида ўзгарганига қарамай, техноген цивилизациянинг асосий шакл-шамойилларини сақлаб қолмоқда ва шу сабабли ҳозирда мавжуд кўринишда нафақат бундай жамият танқидчиларини, балки техника тараққиёти та- рафдорлари (технократик оптимистлар) собиқ издошларининг
бир қисмини ҳам қаноатлантирмаяпти.
Уларнинг аксарияти фикрига кўра, ҳозирги Ғарб цивилизацияси инсоният учун шикастли бўлган кўпгина зиддиятларни юзага келтирди, чунки унинг замирида табиат ва унинг ресурсларига нисбатан истеъмолчилик ёндашуви ётади.

Янги қадриятлар тизими.


Қадриятлар муаммоси, ижтимоий ривожланишнинг янги устувор- ликларини ва бошқа дунёқараш мўлжалларини излаш жамиятни маънавий янгилашнинг бош вазифаларига айланади. Бугунги кунда турли мамлакатларнинг олимлари бошқа қадриятларга мувофиқ бунёд этилган ўзга цивилизацияга ўтиш амалга оширилган тақ-
дирдагина инсоният экологик ва бошқа глобал муаммоларни бар- тараф эта олиши мумкинлигини деярли якдиллик
билан қайд этмоқдалар.

Умуминсоний қадриятлар


Ҳозирги шароитга татбиқан муайян универсал асос сифатидаги
«янги инсонпарварлик» тўғрисида ҳам анча кўп гапирилмоқда. Унинг моҳияти ер куррасида яшовчи барча одамларнинг муҳим манфаатларини акс эттирадиган ва шу сабабли бутун дунёда
умумий қадриятлар сифатида идрок этиладиган борлиқ меъёрлари ва тамойилларини қарор топтиришдан иборат. Бундай қадриятлар- нинг айримлари илк бор жаҳон динларида умуминсоний қоидалар сифатида таърифланган.

ХУЛОСА


Инсоният ўзини ўзи ташкил этувчи жонли тизим сифатида ўз мавжудлиги учун кураш олиб бормоқда, яхшироқ келажакка эришишга ҳаракат қилмоқда. Бунда ҳозирги глобаллашув жараёнлари ва улар юзага келтираётган турли муаммолар инсоният олдида тарқоқлик ва ихтилофларни енгиб, ўз бирлиги сари ҳаракат қилиш, айни вақтда маданиятлар, асрий анъаналарнинг ўзига хослигини, айрим миллатлар ва халқларнинг хусусиятларини сақлашдан бошқа чора қолдираёт- гани йўқ. Бундай бирлашувга эса, юқорида қайд этиб ўтилганидек, фақат умум- инсоний қадриятларни эътироф этиш ва уларга риоя қилиш орқали эришиш мумкин.

Download 379.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling