Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги


Download 379.27 Kb.
bet11/13
Sana17.06.2023
Hajmi379.27 Kb.
#1537002
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Globallashuv slayd

Иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги.


Ривожланаётган мамлакатларни қолоқликдан чиқариш ва янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатиш ҳозирги даврнинг глобал муаммолари орасида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки бу ерда вужудга келган халқаро муносабатлар тизими
беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади.

Энергетика ва хом ашё ресурслари.


Яна бир глобал муаммо – инсониятни энергетика ва хом ашё ресурс- лари билан таъминлаш халқаро майдонда кўп сонли зиддиятлар, шу жумладан ҳарбий можаролар манбаига айланди. Бу ресурслар моддий ишлаб чиқаришнинг негизи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига қараб инсон ҳаётида тобора муҳимроқ рол ўйнайди.
Мазкур ресурслар тикланадиган, яъни табиий ёки сунъий йўл билан тиклаш мумкин бўлган ресурсларга (гидроэнергия, ёғоч, қуёш энер- гияси ва ш.к.) ва миқдори мавжуд табиий заҳиралар билан чегара- ланган тикланмайдиган ресурсларга (нефть, кўмир, табиий газ,
ҳар хил рудалар ва минераллар) бўлинади.

Уруш ва тинчлик муаммоси.


Ҳарбий соҳа жамият ҳаётининг энг исрофгар соҳаси ҳисобланади.
Айни шу сабабли жамият ҳаётидан урушни бартараф этиш ва Ерда мустаҳкам тинчликни таъминлаш бутун дунёда мавжуд барча глобал муаммолар орасида энг муҳими деб эътироф этилади. Унинг кескинлиги барча замонларда ҳеч қачон пасай- маган бўлса-да, ХХ асрда у нафақат айрим кишилар, халқлар, балки бутун инсоният олдига «ўлиш ё қолиш?» деган мудҳиш саволни қўйиб, алоҳида, фожеавий мазмун
ва аҳамият касб этди.
Глобал онгни шакллантириш
зарурияти.
Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган, балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни
вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ- камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви
билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам- ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади.

Download 379.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling