Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 379.27 Kb.
bet8/13
Sana17.06.2023
Hajmi379.27 Kb.
#1537002
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Globallashuv slayd

Миллий муаммолар

Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома- лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи- йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин қилиниши мумкин.

Глобал муаммолар


Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости
бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира-
сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.
глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилган ҳолда бутун сайёра назарда тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса минтақа қабул қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқёси кўриб чиқилаётган муаммолар хусусияти билан белгиланади.

Глобаллик мезонлари


Фан ва фалсафада глобал муаммоларни янада аниқроқ
тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик»
мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан
– уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи
назаридан тавсифловчи қўшимча мезонлар қўлланилади.

Глобал муаммоларнинг таснифи.


Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс этти- ради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ
айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик
даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини
аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида
гуруҳларга ажратилади.
Таснифлаш бирдан-бир мақсад ҳисобланмайди, балки ҳозирги даврнинг ўта кескин зиддиятларини комплекс ўрганишнинг муҳим элементи сифатида амал қилади ва мазкур муаммоларни уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. У муҳим алоқа- ларни фарқлаш, устуворликларни ва объектив мавжуд глобал муаммолар- нинг кескинлашув даражасини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, таснифлаш глобал муаммоларнинг тизимли ўзаро алоқасини янада теранроқ тушунишга кўмаклашади ва амалий қарорлар қабул қилиш кетма-кетлигини белгилашга ёрдам беради.

Download 379.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling