Markaziy Osiyoda Temur va temuriylar davrida


Download 119 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi119 Kb.
#1504989
  1   2
Bog'liq
eng-yangi-tarih (1)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


ТАРИХНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАКУЛЬТЕТИ 323 ГУРУҲ УКУВЧИСИ


НОСИРОВ ДУРБЕК УРАЛОВИЧ


«ЭНГ ЯНГИ ТАРИХ» ФАНИДАН
МАВЗУ: БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИНИНГ ЯКУНЛАРИ
ВА ОҚИБАТЛАРИ.


КУРС ИШИ


Қабул қилди: _______________________


Жиззах 2019 йил.
Мавзу: Биринчи жаҳон урушининг якунлари ва оқибатлари.
Режа:



  1. Биринчи жахон урушининг сабаблари.

  2. Буюк Британиянинг ички ва ташқи сиёсати, мустамлакачилик сиёсати. Жахон урушига тайёргарлик.

  3. Франция сиёсий зиддиятлари. Мустамлакачилик урушлари, ички ва ташқи сиёсати.

  4. Италиянинг 1-жахон урушидаги позицияси.

  5. XX-аср бошида Германия ички ва ташқи реакциянинг кучайиши ва жахон урушига тайёргарлик.

  6. АҚШнинг 1-жахон урушидаги позицияси.

  7. Австрия – Венгрия Дуалистик бошқарувининг ривожи. Германия билан яқинлашув ва урушга тайёргарлик.

  8. Хулоса.

Биринчи жахон урушига олиб келган нарса империализмнинг ривожланиши, биринчи навбатда империалистлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашуви, Европа давлатларининг икки ҳарбий сиёсий блокка –Антанта билан Учлар иттифоқи ўртасида дунёни янаям аниқроғи бўлинган дунёни қайтадан бўлиб олиш учун кураш бўлди. 1914 йилга келиб, империалистик давлатлар ўртасидаги кураш ғоят кескинлашиб, сўнгги чегарага етди. Германия ва Англия зиддиятлари асосий зиддиятлар эди. Германия Англия ва Франция хисобига янги мустамлакаларни босиб олишни, Россияни кучсизлантиришни Европада ўз гегемонлигини ўрнатишни мақсад қилиб қўйишган эдилар. Германиянинг мақсадлари:


а) биринчидан Францияни мағлуб этиш ва ундан катта миқдорда контрибуция олиш, шунингдек Франция қирғоқларида Германиянинг океан йўлини ва Англига қарши мустахкам мудофаа ва стратегик нуқтага эга бўлиш;
б) Россияга яқин ерларда Германия қишлоқ хўжалиги учун қулай ҳудудга эга бўлиш;
в) денгизда мутлақ ҳукумронлик ўрнатиш (“Мустамлакачиликни таъминлаш учун денгизлар мутлақ эркин бўлиши лозим” урушнинг мақсадлари тўғрисидаги Гитлернинг махфий докладидан; )
Мазкур урушда иштирок этган ҳар бир давлат ўз манфаътларидан келиб чиққан ҳолда турли мақсад ва режаларни ўз олдига қўйишган эдилар. Шу нуқтаии назардан 1-жахон урушидаги йирик империалистик давлатларнинг хсусан Германиянинг манфаътлари хсусида тўхталиб ўтсак:
Инглиз империалистлари уруш йўли билан Германияни кучсизлантиришга, унинг мустамлакаларини бир қисмини босиб олишга, Усмонийлар империясини бўлиб юборишга умид қилган эдилар. Шу ўринда Буюк Британиянинг 1-жахон урушигача бўлган ички ва ташқи сиёсатига қисқача эътибор қаратиб ўтсак: Маълумки XIX -асрнинг 70-йилларида Буюк Британия дунёдаги энг қудратли ва йирик мустамлакачи давлат хисобланиб саноат, илм-фан ривожланиши жихатидан АҚШ ва Франциядан ҳам устун турарди. Бошқа индустриал давлатларда бўлгани каби бу ерда ҳам ёввойи капитализмнинг салбий оқибатлари туфайли 1879, 1882, 1890 йилларда қишлоқ ҳўжалиги ва саноатда иқтисодий инқирозлар бўлиб ўтди.
Табиийки, бундай инқирозлар Англиянинг саноат соҳасидаги ҳукмронлигига чек қўйди. Қиролича Виктория (1837-1901) ва примьер-минстр либераллар лидери Гдастонлар илгари сурган «ажойиб яккалик» тамойилига ҳам путур етади.
XIX -аср 90 йилларга келиб Буюк Британия кўмир қазиб чиқариш,пўлат эритиш,чўян ишлаб чиқариш, пахта етиштириш соҳаларида АҚШдан ортда қолди. Окендаги ва мустамлакалардаги бозорларда рақобада янги ташкил топган Германия асосий рақибга айланди.
Аграр сохадаги инқирозлар туфайли қишлоқ хўжалиги махсулотлари икки баробар камайди. Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги инқирозлар ишсизлар ўсишга олиб келди. Шунга қарамасдан саноат қишлоқ хўжалиги ва молиявий соҳаларда йирик манаполиялар сони кўпайиб, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга таъсири янада кучайди.
1870-1885 йилларда хукуматни бошқарган Гладстоннинг лебираллар хукумати ва Дизраелиннинг кансерваторлар хукумати айнан мана шу манаполиялар ва юқори доиралар манфаати йўлида сиёсат юритди.Бу даврда қироллик хазинасига катта даромад келтирувчи яна бир манба судхўрлик молияси эди.1880-йилларда Англиянинг четга чиқарган судхўрлик молияси106 млн фунтстерлингга етди. XIX -аср охирига келиб инглиз ишчиларинниг ўз ҳақ ҳуқуқлари учун курашиш тажрибаси анча ўсган эди. Ишчилар ҳаракатига тред-юнион социал демократик федерация 1890 йилда ташкил топган мустақил ишчилар партияси бошчилк қилди. Фақатгина I-жахон Мустамлакачилик урушлари асосий маблағнинг армияга ва судхўрликка сарфланиши натижасида иқтисодий турғунлик янада мустахкамланди. XX-аср бошида Англиянинг илгарги сиёсий,иқтисодий мавқеини йўқотиши, оммавий ишчилар ҳаракатлари ҳукуматни янгича сиёсат олиб боришга мажубур этди. 1895-1902 йилларда ҳукуматни бошқарган Сольсберининг консерваторлар хукумати ички бозорни химоя қилиш учун протекционизмни жорий этди. Шунга қарамасдан халқнинг ахволи яхшиланмади. Жахон уруши арафасида Англия ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида ишчилар намойишлари ва ҳаракатларини таъқиқлаб,бутун эътиборни Учлар иттифоқига қарши уруш олиб боришга қаратди.
Буюк Британия ташқи сиёсатдаги мустамлакачилик иқтисодий – сиёсий ғоявий экспанция, ҳукмрон доираларнинг манфаатларидан келажакдаги режалар ва эхтиёжлардан келиб чиқди. XIX-асрнинг 2-чорагида инглизлар Ўрта Осиё масаласида Чор Россияси билан кескин рақобат олиб борди, бироқ Ўрта Осиёни эгаллашда Россияга нисбатан Англиянинг имкониятлари чекланганлиги туфайли таъсир доиралар Афғонистондан нарига ўтмади. Ўрта Осиё масаласида руслардан мағлубиятга учратган инглизлар Россияга қарши урушларни фаол қўллаб қувватлади. 1877-1878 йиллардаги рус-турк урушида Англия Туркияни қўллаб қувватлади. XIX-аср охирида Германия Италия каби ёш империялар пайдо бўлиб, дунёни бўлиб олиш авжига чиққан даврида Англия ҳам ўз ҳудудларини кенгайтириш учун Осиё ва Африкада катта урушларни олиб борди. 1877 йил Трансвоаль ва Оранж республикаларини аннексия қилинди. 1878 йил консерваторлар хукумати Афғонистога қарши мустамлакачилик урушини бошлаб 1879 йил баҳорда асоратли Гандамак шартномасини имзолаши билан якунланди. 1879-1880 йилларда Дизраели ҳукумати зулусларнинг кучли қаршилиги туфайли уларнинг аксариятини шафқатсиз қириб ташлади. 1882 йилда Гладстон ҳукумати Мисрни босиб олиб, Сувайш канали устидан ўз назоратини ўрнатиб шимолий Африкага таъсир кўрсатиш учун қулай таянч нуқтага эга бўлди. Олтин, олмос ва бошқа хом ашёларга бой марказларни эгаллаш учун ҳаракатлар кучайиб борди.1886 йил Нигерия ва Сомали тўлиқ забт этилиб, қорамол ва юнг етказиб бериш мажбуриятини олди. 1889 йил Кения, Танганика, 1890 йилда Уганда забт этилди. Инглизларнинг асосий мақсади Кейптаундан Мисргача, Мисрдан Хиндистонгача бўлган ҳудудларда улкан таъсир доирасини вужудга келтиришдир. Шу мақсадда Кап калониясининг министри С.Родс 1890 йилда Кейптаун-Қохира-Калькутта темир йўл лойиҳасини ишлаб чиқди. Лекин бу империалистик зидиятлар шароитида амалга ошмади. 1896 йил Судан, 1898 йил Хитойнинг Вейхавей порти ва Қувайт инглизлар томонидан босиб олинди.
1884 йилдан 1900 йилгача Британия империяси 3700 минг квадрат миль.га кенгайди. Миллий озодлик ҳаракатларининг ашаддий душмани бўлган Англия XX-аср бошида Хитой ва Хиндистондаги мустақиллик учун курашларни шафқатсизларча жазолади.
XIX-аср охири XX- аср бошида инглизлар учун жанубий Африканиг олтин олмосга бой ҳудудларини босиб олиш,у ердаги бурлар хукмронлигига зарба бериш асосий мақсад бўлиб қолди. 1899-1902 йиллларда Трансвоаль, Оранж, Кап ва Натальда хукмронлик қилиш учун инглиз-бур уруши бўлиб, 1902 йил 1 июнда Англиянинг ғалабси билан якунланди. Шу тариқа Англия жанубий Африканиг ҳўжайинига айланди.
Бу даврда Англиянниг мустамлакаларидаги энг ҳавфли рақиби ёш Германия импрерияси бўлгани учун эски рақиблар Франция ва Россия билан муносабатларини яхшилаш ва Германияга қарши иттифоқ тузиш стратегияси амалга оширилди.
Миср ва Марокаш юзасидан Франция билан, Эрон юзасидан Россия билан муносабатларни мўтадиллаштирган Англия 1907 йил 31 августда Франция ва Россия билан Германияга қарши ҳарбий сиёсий иттифоқ- Антантага асос солди. Англия мустамлакаларни аёвсиз талаш ҳисобига жахон урушига тайёргарлик кўрди.
Француз империалистлари хам, худди шундай мақсадга, яъни, уруш йўли билан Германияни кучсизлантиришга, унинг мустамлакаларини бир қисмини босиб олишга, Усмонийлар империясини бўлиб юборишга, бундан ташқари Эълзас ва Шарқий Лотарингияни қайтариб олишни, Германиянинг Саар ва Рейн вилоятларини босиб олишни истар эдилар. Франциянинг 1-жахон урушигача бўлган ички ва ташқи сиёсатига қисқача эътибор қаратадиган бўлсак: Биринчи жахон уруши арафасида Францияда учинчи республиканинг ички ва ташқи сиёсати, мазкур даврдаги сиёсий, иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва Франциянинг халқаро аҳволига эътибор қаратадиган бўлсак, вазиятнинг бирмунча мураккаблигини кўришимиз мумкин. Франция-Пруссия уруши, коммунанинг тор-мор этилиши, мустамлакачилик учун урушлар Франция иқтисодий тараққиётида турғунликнинг бошланишига, ишлаб чиқаришнинг турғунлашувига олиб келди. XIX-асрнинг 80-90 йилларида йирик Француз монополиялари, банкларнинг асосий капиталлари Австрия-Венгрия , Болқон, Жанубий Америка мамлакатларига қўйила бошлади. Судхўрлик капитали ишлаб чиқаришниг интенсив ўсишига ҳалақит берди. Шу даврда мамлакат президенти Адольф Тьер ҳукумати эгри солиқларни ошириб, ижтимоий-сиёсий ҳуқуқларни бекор қилди
1875 йил қабул қилинан конститутция Францияда учинчи республика–парламентар республикани тасдиқлади.
Учинчи республика даврида ҳам мустамлакачилик урушларии олиб борилди. 1881 йил 12 майда Тунис босиб олинди.Туниснинг босиб олиниши Италия билан муносабатларни ёмонлаштирди. Франциянинг Германия, Италия, Австрия-Венгрия,Ангия билан муносабатлариниг ёмонлашуви ҳалқаро майдонда яккаланишга олиб келди. 1883 йил шимолий Ветнам, 1891 йил Гвинея, 1892 йил Даголия, 1896 йил Мадагаскар босиб олинди.
Ташқи сиёсатда манфаатларнинг умумийлиги, иқтисодий эҳтиёжлар Россия билан яқинлашишни заруратга айлантирди. Мустамлакачилик урушлари халқ аҳволини янада оғирлаштирди. Ж.Гед, П.Лафарг раҳбарлигидаги бланкчилар, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилувчи партиялар радикаллар фаолияти жонланди.
XIX-асрнинг 90-йиллари ўрталарида саноат аста-секин юксала бошлади. Cаноат ишчиларининг сони 2,5 баробар кўпайди. Франция автомобил ишлаб чиқариш, авиация бўйича Европада етакчи ўринга чиқди.
XX -аср бошида сиёсий ҳаётда мўтадил республикачилар ва радикаллар партияси ўртасида шиддатли рақобат кучайиб, бу рақобат радикаллар фойдасига бўлди. Биринчи жаҳон уруши арафасида мамлакат президенти радикаллар лидери Р.Пуанкаре бўлиб, молия-саноат гигантларининг ички ва ташқи сиёсатда қаттиқ қўл сиёсат юритадиган раҳбарга бўлган эхтиёжидан келиб чиқиб сиёсат юритди ва бутун эътиборни жаҳон урушига тайёргарликка қаратди.
XIX -аср охирида Франция халқаро майдонда изоляцияда қолган бўлса, XX -аср бошида Учлар иттифоқи томонидан бўлаётган таҳдидлар Россия ва Англия билан яқинлашишига мажбур этди.
1-жахон урушидан олдинги Италия позициясини билиб олиш учун, XIX -аср охири, XX-аср бошлариида Италиянинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий аҳволи, ички ва ташқи сиёсати хсусида сўз борар экан, иқтисодий тараққиётдаги муаммолар, монополияларнинг пайдо бўлиши, иш ташлашлар, ижтимоий ҳаракатлар, мустамлакачилик урушлари, Учлар иттифоқига аъзолик, жамиятнинг ички ва ташқи сиёсатига эътибор қаратиш лозим.
Италиянинг мустақил давлат сифатида қарор топиши замонавий бозор муносабатлари, енгил ва оғир саноат, қишлоқ ҳўжалиги, ички ва ташқи савдонинг ривжланишига имкон яратди. Мамлакатда эски агарар муносабатлар сақланиб қолганлиги туфайли, капитализм қарама-қаршиликлар гирдобида ривожланди. Италия агар мамлакатлигича қолаверди. Натижада ўртача саноат махсулоти қиймати XIX -аср охири, XX-аср бошлариида 1 миллиард лирани ташкил этса, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари қиймати 3 милиард лирани ташкил этди. Эски тузумдан молиявий муаммолар ҳам мерос бўлиб қолган бўлиб, Италиянинг ташқи қарзи 8300 млн. лирага етди. Ҳукуматнинг қарзларидан қутулиш учун банклар компаниялар ва ташқи дунёдан қарз олишга мажбур бўлиши натижасида Италиянинг ички ва ташқи қарамлиги кучайди.
Ички ва ташқи капиталлар ёрдамида турли соҳалар ривожлантирилди. Темир йўллар қуриш жадаллашди. Миллий саноат, валюта ва махсулотларни рақобатдан хонавайрон бўлишга йўл қўймаслик учун протекционизм сиёсати олиб борилди. Енгил ва оғир саноат, қишлоқ хўжалигида ғалла етиштириш суратлари ошиб борди. Саноат қишлоқ ҳўжалиги, товар пул муносабатларининг ривожланиш натижасида мазкур соҳаларни бошқарувчи йирик компаниялар, банклар пайдо бўлди. 1887 йил Тернь пўлат заводи, 1889 йил «Монтекатини» кон саноати корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш комплекслари пайдо бўлди. Акционерлик жамиятлари кўпайиб 1890 йилда уларнинг сони 574 тага етиб, уларнинг капитали 1935 милион лирага етди. Булардан ташқари йирик банклар ҳам пайдо бўлди. Коммерция банки (1874 йил), Ватикан фойдасига хизмат қилувчи Рим банки (1880), Италия кредит банки (1895 йил) энг йирик молия монополиялари бўлиб, уларнинг саноатга солган капитали 1млн795 минг лирани ташкил этди.
XIX-аср охири XX-аср бошларида Италия иқтисодий тарақииётида талайгина муаммолар мавжуд бўлиб, бу мамлакатнинг аграр тараққиёт босқичидан, индустриал тараққиёт босқичига ўтишни қийинлаштирди. Бу қишлоқ ҳўжалигининг ривожланишида қолоқ аграр муносабатларнинг сақланиб қолиши ички бозорнинг торлиги, ишчилар ва дехқонларнинг аҳволини оғирлаштирди. Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ кўзга ташланган асосий иқтисодий ижтимоий муаммо жануб муаммоси эди. Қолоқ жануб эркин савдо–сотиқ натижасидаги рақобатга дош беролмай, шимолга қарам бўлиб қолди. Жанубдаги аҳолининг яхши яшаши учун Францияга ва бошқа давлатларга чиқиб кетиш тараққиёт учун зарур имкониятларни заифлаштирди. Жанубдаги қолоқлик, қолоқ агарар муносабатлар, ноўрин солиқлар сиёсати, ноўрин меҳнат тақсимоти замирида ишчилар, дехқонларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликларидан махрум этиш ва турмуш даражасини пасайишига олиб келди. Франческо Криспи (1887-1896) ҳукумати том маънодаги молия саноат корчалонларининг ҳукумати бўлгани учун ташқи сиёсатда мустамлакачилик урушларига алоҳида эътибор берди.
Италияда қўшни давлатлардаги италиянлар яшайдиган худудларни қўшиб олишни талаб қилган шовинистик мухолифатнинг тарғиботи туфайли Франция, Австрия-Венгрия билан муносабатларни кескинлаштирди. Асосий рақиб, Франциянинг Италия қизиқиш доирасида бўлган Тунисни босиб олиши (1881 йил) Италияни Францияга қарши Германия билан 1882 йилда «Учлар иттифоқи» ҳарбий сиёсий блокига бирлашишга олиб келди.
Италия асосий эътиборни Африкага қаратди. 1889 йилда Сомали, 1890 йилда Эритрея босиб олинди. Бироқ 1896 йилда италян армиясининг Аббиссениядан мағлубияти Криспи хукуматининг инқирозига олиб келди. Табиийки бу янгича ички ва ташқи сиёсат юритишни талаб қилди.
XIX-аср охирида ички сиёсатда фақатгина юқори доиралар манфаатини кўзлаб иш юритиш ва ҳалққа қарши сиёсат, оммавий иш ташлашлар ва Криспи ҳукуматининг инқирози XX-аср бошида инқироздан чиқиш учун янгича сиёсат-либерал сиёсат олиб боришни кун тартибига қўйди. Натижада XX-аср бошида ўзига хос либерал ислохотлар эраси бошланди. Бу ислохотлар Жавани Жоллити номи билан боғлиқ бўлиб, 1903-1914 йилларда бош вазир ва турли вазирликлар раҳбари сифатида фаолият юритди.
Жоллити ислохотлари барча жабхаларнинг ривожланишида хизмат қилди. Тўқимачилик ва бошқа енгил ва оғир саноат тармоқларининг ривожланишига давлат хомийлик қилди. Протекционизм сиёсати саноат учун фойдали бўлсада, Жанубга, қишлоқ ҳўжалиги махсулотлари экспортига салбий таъсир кўрсатди, ички ва ташқи савдо эркинлаштирилди. Германия, Австрия-Венгрия , Швейцария, Бразилия билан савдо битимлари тузилиб, чет эл сармоясининг кириб келишига имконият яратилди. Малакали ишчилар иш ҳақи оширилди.
Жамиятнинг ички сиёсатдаги либерал ислоҳатлари саноат, савдо-сотиқнинг ривожланишига, ижтимоий аҳволнинг қисман яхшиланишига туртки бўлди.
XX-аср бошида йирик империялар ўртасида таъсир доиралар учун кураш авжига чиққан бир пайтда Жоллити ҳукумати йирик давлатлар билан муносабатларни таъсир доиралар борасида ўзига хос битимларни имзолади.
1902 йилда Италия билан Франция ўртасидаги кескин муносабатларни бартараф қилиш учун битим имзоланди. Битимга кўра томонлар бирор давлатнинг ҳужумига учрайдиган бўлса, қатъий бетараф бўлиш мажбуриятини олдилар. 1909 йилда Италия Россия билан Австрия Венгриянинг Болқондаги таъсири кучайишига қарши шартнома имзоланди. Италия Россияни «Босфор ва Даранелл масаласи» да қувватлашга, Россия эса Триполитания ва Киренаикада Италия тарафида эканлигини билдирди. Натижада Италия Африкада ўзи қизиқаётган ҳудудларда эркин ҳаракатланиш имкониятинига эга бўлди.
1911 йил 29 сентябрда Киренаика ва Трипотания каби ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга нуқталарни қўлга киритиш учун Италия Туркияга –қарши уруш бошлади. Урушда ғалаба қозониш учун 1,5 млн. лира сарфланди. Урушда Италия ғолиб чиқиб Киреника ва Триаполитания қўшиб олинди. Ташқи сиёсатдаги ғалабалар Италияда ўнг шовинистлар фаоллашувини таъминлади. Уларга либерал ислохатлар туфайли иқтисодий-ижтимоий барқарорликни таъминлаган Жоллити иш бермай қўйди. Энди уларга мамлакатда темир интизом ўрнатувчи, ғолибона урушлар олиб борадиган раҳбарият зарур эди. Ўнг шовинистлар тазйиқи остида 1914 йил 14 мартда Жоллити истеъфога чиқди.
Жоллитининг либерал ислохатлари Италияда иқтисодий, ижтимоий барқарорликни таъминлаб, халқаро майдондаги мавқеини мустахкамлашга хизмат қилган бўлса, Жахон уруши арафасида шовинистик ва ўнг оқимниг кучайиши натижасида либерализм даври тугаб, хокимият Саландра бошчилигидаги ўнг оқимга ўтишига ва Италия бутун эътиборини уруш олиб боришга қаратишига олиб келди.

Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling