Маъруза 3 Ярим эмпирик услублар Режа


Download 480.11 Kb.
bet1/5
Sana21.01.2023
Hajmi480.11 Kb.
#1107010
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza matn 3


Маъруза 3-5. Ярим эмпирик услублар
Режа:

  1. Квант кимёси – молекуляр системалар тахлилида асосий постулатлар ва принциплар.

  2. Молекуляр орбиталлар назарияси.

  3. Квант-кимё услублари ёрдамида молекуляр структураларни ифодалаш, Z-матрицани аниқлаш, молекулалар системаларини электрон, спектрал ва бошқа кўрсаткичларини график ёрдамида ифодалаш. Кимёвий масалаларнинг ярим-эмпирик услублари ёрдамида ечилиши.

  4. Компьютер учун топшириқларни тузиш ва уларнинг қайдномалари билан ишлаш.



Таянч сўзлар: квант механика, молекула геометрияси, энергияси, заряд, молекуляр механика, эмпирик ва ноэмпирик методлар, конформацион анализ, реакция йўналиши.


1. Квант кимёси – молекуляр системалар тахлилида асосий постулатлар ва принциплар.
Кимёвий боғнинг табиати, унинг ҳосил бўлиш механизми ва айниқса, кимёвий боғга ҳозирги замон қарашлари каби қатор масалалар атом тузилиши ва квант механикаси билан чамбарчас боғлиқ. Радиоактивлик ҳодисаси, электрон, протонлар кашф қилингандан кейин атомнинг мураккаб тузилганлигига ишонч ҳосил қилинди.
Атом тузилишининг турли моделлари тавсия қилинди. 1900 йилда Макс Планк квантлар назариясини яратди. Бу назарияга кўра, энергия классик физика эътироф этиб келганидек узлуксиз эмас, балки узлукли (дискрет) кичик улушлар холида чиқарилади ва ютилади. Улар энергия квантлари ёки фотонлар дейилади. Энергия кванти (Е) билан ютилаётган ёки чиқарилаётган нур частотаси () ўртасидаги боғланиш Планк формуласи билан ифодаланади.
Е=hv
h-Планк доимийси 6,6210-27 эрг.сек; v-частота 1924 йилда француз олими Луи-де-Бройль электронни тўлқин деб қараш керак деган фикрни айтди ва заррачанинг массаси билан унинг тўлқин хоссаларини боғлайдиган тенгламани топди:

-Де-Бройль тўлқин узунлиги; m-заррача массаси; v-заррача тезлиги.
Заррача ёки макрожисмнинг тўлқин хоссаси унинг массасига тескари пропорционал эканлиги тенгламадан кўриниб турибди. Масалан, Ер планетаси учун Де-Бройль тўлқин узунлиги:

га тенг.
Мавжуд асбоблар билан, хатто улар кейинчалик жуда такомиллаштирилганда ҳам бундай тўлқин узунликни ўлчаб бўлмайди. Яъни, ернинг тўлқин хоссаси сезилмайди. Юқоридаги ҳисоблашни электрон учун бажарсак,

Бу қиймат ентген нурларининг тўлқин узунлигига тўғри келади. Демак, электрон тўлқин хоссасига эга. Электроннинг тўлқин ҳоссаси 1927 йили тажрибада электронларда дифракция ҳодисасини кузатиш билан исботланди. Гейзенберг ўша йили аниқсизлик муносабатини яратди.

Download 480.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling