Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариясининг методологик ва дидактик асослари


Download 50 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi50 Kb.
#1489221
TuriДиссертация
Bog'liq
2-т


Тошкент давлат педагогика университети мустақил тадқиқотчиси Матжанов Нуржан Султамуратовичнинг “Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариясининг методологик ва дидактик асослари” мавзусидаги 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ва авторефератига


ТАҚРИЗ

Жaҳoн таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида рақамли иқтисодиёт шараоитида физика таълими сифатини ошириш, индуктив ва дедуктив ёндашувларни такомиллаштириш, таълим мазмунини ишлаб чиқариш талабларига мослаштириш, назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, фаолиятга алоқадор талаблар доирасида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, педагогика олий таълим муассасаларида квант физикасига доир нaзaрий билимлaрни aмaлиёт билaн бoғлaй oлaдигaн физика ўқитувчиларини касбий фаолиятга тaйёрлaшгa, ижтимoий-иқтиcoдий ривoжлaнтиришнинг иcтиқбoлли вaзифaлaрини aниқлаш, квант физикадаги дискретлик ва узлуксизлик муносабатларининг юзага келиш механизмларини белгилаш, квант физикасини ўқитиш орқали умумий касбий компетенцияларини шакллантириш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.


Н.С.Матжанов мана шу мақсад ва вазифаларни тўғри қўйиб, квант назарияси ва уни ўқитиш методикаси дарс машғулотларда виртуал экспериментлар ўтказиш, машғулотларда синтез қилиш, формаллаштириш ва моделлаштириш, амалларини бажаришда назарий ядрога ўтиш ҳамда парадокслар, аналогия, рефлексия, тадқиқотчилик ва лойиҳалашга тўсқинлик қилувчи квант физикасида мавжуд мисконцепцияларни адекват аниқлаш, бартараф этиш ва дастурий ишланмалар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш зарурлигини аниқ очиб бера олган.
Н.С.Матжановнинг тадқиқот ишида квант физикасини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг квантомеханик илмий ва ўқув-билиш фаолияти тафаккур экспериментларига ностандарт ўқитиш, фаолият усулларини рефлексив таълим, тушунтирувчи-иллюстратив, маърузавий-диалогик, бинар ўқитиш, тадқиқотчилик ва лойиҳалаш методларига устуворлик бериш ҳамда уларнинг таркибий-мазмунли ва функционал аспектлари орасида узвийликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
Диссертациянинг «Квант назария ва унинг асосий тушунчаларини пайдо бўлиши ва ривожланишининг назарий-методологик асослари» деб номланган биринчи бобида табиий, умумкасбий ва мутахассислик фанларни ўқитиш жараёнининг ҳозирги ҳолати, квант назария тушунчаларининг методологик асослари ҳамда квант физикасининг фундаментал қоидалари келтириб ўтилган.
Физика фанининг ривожланиши педагогика фанлари тизимида физикани ўқитиш методикасини энг асосий ўринлардан бирини эгаллашига олиб келиши, статистик метод илмий дунёқарашни шакллантиришда салмоқли ўрин тутиши, физика таълимида намойиш экспериментлари ҳамда инновацион педагогик ва АКТдан фойдаланиш услуби, дарс жараёнида талабаларнинг илмий тафаккурини фанлараро алоқадорликдан фойдаланиш натижасида ривожлантириш, квант физикасига оид ўқув материалларининг интегратив тавсифи, физика фанидан илмий ва ўқув тўгарак машғулотлари ҳамда факультатив курсларини ташкил этиш, ўқув жараёнини АКТ асосида ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганлиги таҳлил этилган.
Физиканинг ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, фундаментал умумлаштиришлар фалсафанинг ютуқларига, унинг асосий категория ва қонунларига суянади. Жумладан, квант назариянинг пайдо бўлиши, материя тузилишининг таркибий тамойиллари ҳақидаги ва табиат қонуниятлари тўғрисидаги атомизм таъминотининг ривожланишини тақозо қилган.
Квант механика узлуклик ва узлуксизликни синтез қилиб, табиат ҳақидаги фундаментал тасаввурни, ҳамда физикага эҳтимоллик ғоясини киритган. Шу асосда, диссертацияда квант механикада тўлқин функция, Гейзенберг ноаниқликлар муносабатининг маъноси ва аҳамияти очиб берилган.
Диссертациянинг “Квант назариянинг асосий тушунчалари, концептуал ва дидактик асослари” деб номланган иккинчи бобида ўқув жараёнига квант назария тушунчаларининг кириб келиши, квант физикасини ўқитишда концептуал методик тизимни яратишнинг илмий-назарий асослари, квант физикасини ўқитишни мазмунан ривожлантириш, квант физикасида мисконцепциялар ҳақида маълумотлар баён этилган.
Диссертацияда талабаларга микрозаррача ва микрообъектни қандай тавсифлаш ва тасаввур қилиш мумкин эканлигини ҳар томонлама чуқур тушунтириш зарур. Табиий ҳолда, микрозаррача ёки микрообъектнинг тинч ҳолатдаги масса ва электр заряди каби характеристикалари уни «корпускула» деб қараш кераклигини кўрсатади, ундан ташқари микрозаррача ёки элементар заррача терминининг мазмун ва моҳияти ҳам заррача (корпускула) сифатида тасаввур қилишга асос бўлиши ҳақида маълумотлар берилган.
Талабаларга классик корпускула ёки классик заррача тушунчасини ва уларнинг бир биридан фарқини аниқ тушунтириш зарур, чунки классик тасаввурлардан квант тасаввурларга ўтиш жараёни уларнинг дунёқарашида маълум кескин ўзгаришларни содир бўлиши талаб қилиниши асосланган.
Диссертациянинг “Педагогика олий таълим муассасаларида квант физикасини ўқитиш методикаси” деб номланган учунчи бобида квант физикасини педагогика олий таълим муассасаларида ўқитишни моделлаштириш, квант физикасини ўқитиш методикаси ҳамда квант физикасидан курслар ташкил этиш методикаси келтириб ўтилган.
Концепция (лотинча “conception” – тушуниш, тизим) - бу таъриф, энциклопедиялар, луғатлар ва маълумотномалар, муайян нуқтаи назарсиз нарсаларни тушуниш, идрок қилишнинг муайян усули, қарашлар тизими, ҳар қандай ҳодиса ёки жараёнларни шарҳлаш, ғоя, режа ва ҳоказоларни ўз ичига олган бир неча қисмдан иборат мураккаб назарий тузилмадир.
Квант физикасини педагогика олий таълим муассасаларида ўқитишда қуйидаги методлардан фойдаланилди: субектив ёндашувга ўтиш; квант физикасининг парадоксаллик моҳиятини таъкидлаш; тафаккур экспериментлари; мисконцепцияни бартараф этиш; компьютерда интерактив қайта ишлаш.
Тадқиқот жараёнида “Квант физика”си номли танлов курсини амалиётга жорий қилинган. Квант физикаси курсининг мақсади: талабаларнинг ақлий жараёнларини ривожлантиришга қаратилган янги кашфиётлар ва ютуқларни ҳисобга олган ҳолда, квант физикасининг асосий қоидалари, микрофазода ишлайдиган физик қонунлар ҳақида ғояларни, уларнинг маъноси ва аҳамиятини тушуниш, олинган билимлар, хотира, ўқув ва когнитив фаолиятдаги мотивация, ижодкорлик ва интеллектуал ташаббусни шакллантирилган.
Диссертациянинг “Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси” деб номланган тўртинчи бобида тажриба-синов ишларининг ташкил этилиши, ўтказилган тажриба натижалари ва уларнинг таҳлили келтирилган.
Квант физикасини ўқитиш орқали талабаларнинг касбий компетенцияларини шаклланганлик даражаларини бaҳoлaш учун қуйидaги мезoнлaр тaнлaнди:
Кoгнитив мезoн (билиш вa тушуниш): бўлaжaк мутaxaccиcнинг кacбий мaдaнияти acocидa ётувчи умумилмий, умумкacбий, мaxcуc билимлaрни эгaллaгaнлик дaрaжacини, унинг интеллектуaл қизиқувчaнлиги, янги билимлaрни эгaллaши учун oчиқлигини вa бoшқaлaрни aкc эттирaди.
Мoтивaциoн-қaдриятли мезoн: қaдриятли, эҳтиёж вa мoтивлaр шaxcнинг ўзини ўзи ривoжлaнтириши вa имкoниятлaрини мaдaний aмaлгa oшириши ҳaмдa ҳaётни идрoк этишининг aжрaлмac қиcми cифaтидa.
Фaoлиятли мезoн (эгaллaнгaн билимлaрни aниқ вaзиятлaрдa қўллaш, кacбий мacaлaлaрни ечиш тaжрибacи): бўлaжaк мутaxaccиcлaрдa касбий фaoлият oлиб бoришдa умумкacбий (ўқув, рефлекcив, кoммуникaтив вa бoшқaлaр) вa иxтиcocликкa oид билимлaр, кўникмaлaр, улaрни муcтaқил, caмaрaли қўллaш, кacбий фaoлиятдa ривoжлaниш вa тaкoмиллaшиш қoбилияти вa бoшқaлaрнинг ривoжлaнгaнлиги.
Диссертант педагогик тажриба-синов натижаларига кўра, тажриба гуруҳларида ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳларига нисбатан 17% юқори бўлган. Тадқикот жараёнида ишлаб чиқилган методика ва методик модел самарали эканлигидан далолат беради.
Тадқиқот ишида айрим мулоҳазали жиҳатлар ҳам мавжуд, улар қуйидагилар:
1. Диссертация ишида “Назарий физика” курсини ўқитиш муаммолари ва уларни ечиш усуллари ҳақида маълумотлар батафсил берилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
2. Умумий физикадан квант физикасига оид лаборатория машғулотларини ишланмалари янада тўлиқроқ берилиши мақсадга мувофиқ.
Юқорида кўрсатилган камчиликлар диссертациянинг илмий қимматига салбий таъсир кўрсатмайди.
Хулоса қилиб айтганда, Нуржан Султамуратович Матжановнинг “Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариянинг методологик ва дидактик асослари” мавзусидаги диссертацияси тугалланган, мустақил иш бўлиб, илмий, амалий қийматга эга бўлган тадқиқот деб баҳолаш мумкин. Тадқиқотчи Н.С.Матжанов 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.

Гулистон далват университети, педагогика фанлари доктори, профессор:






Б.Рахимов

Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling