Маъруза №8 макрос ва модуллар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1441964
  1   2   3
Bog'liq
8-mavzu MB (1)



92 
Маъруза №8 
МАКРОС ВА МОДУЛЛАР 
Режа: 
- Макрос ҳақида тушунча
- Макросларни лойиҳалаш 
- VBA тилида модуллар яратиш 
- Процедура ҳақида тушунча 
Макрос ҳақида тушунча 
Аccessнинг яна бир имкониятларидан бири макрослар ва модуллардир.
Бу объектлар ёрдамида Аccеssда ишлаш яна ҳам осонлашади. Айниқса,
Аccеssни билмаган фойдаланувчилар учун макрос ва модулларнинг
аҳамияти жуда катта. 
Макрос нима ва у қандай ишлайди? 
Дастурлаш тилларидан бохабар фойдаланувчилар ҳар бир буйруқ
маълум бир амални бажаришини билади. Масалан, қўшиш, кўпайтириш ва
ҳ.к. Аммо шундай буйруқлар ҳам мавжудки, улар бир қанча оддий
буйруқларни ўз ичига олади. Масалан, чоп этиш, киритиш ва ҳ.к. Бундай
буйруқлар, одатда, макрокомандалар деб аталади. 
Макрокоманда (макробуйруқ) - макроснинг асосий компоненти бўлиб,
мустақил ёки бошқа макробуйруқлар комбинацияси билан макросда
бажариладиган ҳаракатларни аниқловчи ёпиқ кўрсатмалардан иборат. 
Макрослар эса бир нечта макрокомандаларни бирлаштиради. Аccеssда
макрослар бирор ҳодисанинг рўй беришига қараб маълум бир ишлар
кетма-кетлигини бажаради. 
Ҳодиса - объект устида ёки объектда кечувчи аниқ ҳаракатдан
иборатдир. Аccеss сичқонча тугмасининг босилиши, маълумотларнинг
ўзгариши, формаларнинг очилиши ёки ёпилиши каби кўплаб турли
ҳодисаларга жавоб беради. Одатда, ҳодиса фойдаланувчининг ҳаракати
натижасида пайдо бўлади. Ҳодиса рўй берганда бирор форманинг ёпилиши
(биринча макрокоманда) бошқа бир форманинг очилиши (иккинчи


93 
макрокоманда) ёки ҳисоботнинг очилиши ва ундаги маълумотларнинг чоп
этилиши амалга ошиши мумкин. Аccеssда макросларга кнопкалар мос
қўйилади. Бирор кнопканинг босилиши аниқ бир макроснинг
бажарилишини таъминлайди. Формаларга янги элементлар киритишда
кнопкалар билан танишганмиз. Ҳар бир кнопканинг босилиши маълум бир
ишни (масалан, формани очиш ёки ёпиш ва ҳ.к.) амалга оширар эди.
Демак, шу жойда маълум бир макрос бажарилган. 
Макрослар тез-тез бажариладиган масалаларни автоматлаштириш учун
фойдали бўлади. Масалан, фойдаланувчи тугмани босиши билан ҳисоботни
чоп этадиган макросни ишга тушириш мумкин. 
Макрос макрокомандалар кетма-кетлигидан тузилган макрос ёки
макрослар гуруҳи бўлиши ҳам мумкин. Ҳар сафар макрос ишга 
туширилганда Аccеss бу макрокомандаларни бажаради, қуйидаги макрос ишга 
туширилганда товар ҳақидаги маълумотни кўриб чиқилади.
Айрим масалаларни ечишда макросдаги айрим макрокомандалар
бажарилмаслиги ҳам мумкин. Макрокоманданинг бажарилиш ёки
бажарилмаслигини таъминлаш учун шартли ифодалардан фойдаланиш
керак. 
Шартли ифода - бу шундай ифодаки, унинг қийматини Аccеss 
текширади ва кўрсатилган қиймат билан солиштиради, масалан, , If .. Then


94 
va Select Case кўрсатмаларида. Агар солиштириш шартлари бажарилса,
бир ёки бир неча операциялар бажарилади. Агар шарт бажарилмаса,
шартли конструкцияга киритилган операциялар ўтказиб юборилади ва
кейинги кўрсатмаларга ўтилади. Шартли ифодалардан макросларда ва
Visual Basic дастурларида фойдаланилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling