Маърузаси ассалому алайкум! Ҳурматли Абдулла Нигматович


Download 32.72 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi32.72 Kb.
#1536619
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
������ 宪��


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишга вилоят ҳокимининг
МАЪРУЗАСИ


Ассалому алайкум!
Ҳурматли Абдулла Нигматович,

Ҳудудда жами 5 та олий таълим муассасаси, шундан 4 та давлат таълим муассасаси, 1 та нодавлат олий таълим муассасаси, 35 та профессионал таълим муассасалари, шундан 13 та техникум, 7 та коллеж, 15 та касб-ҳунар мактаблари ҳамда 2 та академик лицейлар мавжуд.




I. Олий таълим муассасалари.
Вилоятдаги 5 та олий таълим муассасасидан 4 таси давлат ва 1 та нодавлат олий таълим муассасаси саналади.
Ушбу олий таълим муассасаларида жами талабалари 38 минг
745 нафар
ни ташкил қилиб, шундан 37 минг 577 нафари бакалавриат ҳамда 1 минг 168 нафар магистратура босқичларида таҳсил олмоқда.
Вилоятдаги олийгоҳларда жами 1 475 нафар профессор-ўқитувчилар таҳсил бериб келмоқда. Уларнинг 45 нафари фан доктори, 415 нафари фан номзоди сифатида фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият 31,2 фоизни ташкил қилади.
Маълумот учун: Жиззах давлат педагогика университетида 215 нафар, Жиззах политехника институтида 161 нафар ва ЎзМУ Жиззах филиалида 45 нафар, Жиззах Sambhram университетида 29 нафар ва ҚФУ Жиззах филиалида 10 нафар илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда


2022 йилда 56 нафар профессор-ўқитувчиларнинг Россия, Туркия, Италия, Германия, Хиндистон, Япония, Қозоғистон ва Белорус каби хорижий давлатларда малака ошириб, стажировка ўтаб қайтдилар.
2023 йилда 82 нафар профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда малака ошириб, стажировка ўтишлари режалаштирилган.


Олий таълим тизимида сўнгги икки йилда амалга оширилган ишлар:
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида “Sambhram” университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 29 июндаги 401-сонли қарори асосида Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди;
- 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 28 августдаги ПҚ–5237-сонли қарорига асосан Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали ташкил этилди;
12 нафар фан доктори (DSc) ва 154 нафар фалсафа доктори (PhD) тайёрланган;
давлат грантлари асосида амалга оширилган илмий тадқиқотлар

Download 32.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling